Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 37 / Ўзбекистон қонунчилигидаги янгиликлар

«Юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва сақлаш механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори

 

Юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар тўғрисида ягона марказлаштирилган ахборот манбаини шакллантириш, шунингдек, давлат хизматларини кўрсатишда идоралараро электрон ҳамкорликни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг марказий маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг марказий маълумотлар базасидаги маълумотларни қайта ишлашда фойдаланиладиган классификатор ва маълумотномалар рўйхати 2-иловага** мувофиқ тасдиқлансин.

2. Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг марказий маълумотлар базасини (кейинги ўринларда – марказий маълумотлар базаси) юритиш бўйича ваколатли орган ҳисобланади;

марказий маълумотлар базаси солиқ органларининг Ягона интеграциялаштирилган ахборот-ресурс базаси негизида ташкил этилади ва юритилади;

марказий маълумотлар базасини ташкил этиш, амалиётга жорий қилиш ва юритишни молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Маълумотларни қайта ишлаш марказини модернизация қилиш ва солиқ маъмуриятчилигида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш лойиҳасининг молиялаштириш маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

марказий маълумотлар базаси давлат хизматларини кўрсатиш ва давлат органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан идоралараро электрон ҳамкорлик учун зарур бўлган юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар тўғрисидаги ягона маълумот манбаи ҳисобланади;

мазкур қарорга 2-иловада келтирилган рўйхатга мувофиқ масъул давлат органлари томонидан тегишли маълумотномалар ва классификаторлар Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 июлдаги 444-сон қарори билан тасдиқланган Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистрини шакллантириш ва юритиш ҳамда ягона идентификаторлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ «Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистри» ахборот тизимида жойлаштирилади ва янгилаб борилади.

3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

а) бир ой муддатда 2020 йил 1 декабрга қадар давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари ва ресурсларини марказий маълумотлар базасига интеграция қилиш графигини тасдиқласин;

б) уч ой муддатда:

Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан киберхавфсизлик талабларига жавоб берадиган замонавий сервер ускуналарини харид қилсин ва ўрнатсин, «Электрон ҳукумат» тизими доирасида идоралараро электрон ҳамкорликни таъминлаш учун ишлатилувчи сервер ускуналари кейинчалик Электрон ҳукуматнинг маълумотларни қайта ишлаш ягона марказига жойлаштирилишини назарда тутсин;

давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимларини марказий маълумотлар базаси билан бирлаштириш учун техник талабларни тасдиқласин;

в) 2021 йил 1 январга қадар марказий маълумотлар базасини ишлаб чиқсин ва ишга туширсин.

4. Марказий маълумотлар базасига маълумотларнинг киритилиши ва янгиланишига масъул бўлган давлат органлари ва ташкилотлари:

икки ой муддатда мазкур қарорга 2-иловада келтирилган маълумотномалар ва классификаторлардан фойдаланиш бўйича ўзларининг ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларига ўзгартириш киритилишини таъминласинлар;

2021 йил 1 январга қадар юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар тўғрисида ўзларининг мавжуд маълумотлар базаларидаги маълумотларни ҳаққонийлиги ва долзарблигини таъминлаш бўйича хатловдан ўтказсинлар.

5. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси:

Давлат солиқ қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда марказий маълумотлар базасидаги йиғма маълумотларни эълон қилиш жадваллари намуналарини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

ҳар ой якуни бўйича таҳлилий маълумотларни белгиланган тартибда вазирлик ва идораларга тақдим этиб боришни таъминласин.

6. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда тегишли давлат органлари ва ташкилотлари билан биргаликда идоралараро электрон ҳамкорлик орқали қуйидаги маълумотларнинг:

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги – рўйхатдан ўтган нодавлат нотижорат ташкилотлари, адвокатлик бюролари ва фирмалари, адвокатлар ҳайъати тўғрисидаги;

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки – рўйхатдан ўтган банклар, кредит бюролари ва хорижий банкларнинг ваколатхоналари тўғрисидаги;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги – ­аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналар, хорижий давлатларнинг консуллик муассасалари, халқаро ташкилотларнинг ваколатхоналари тўғрисидаги;

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги – хорижий тижорат ташкилотларининг аккредитациядан ўтган ваколатхоналари тўғрисидаги маълумотлар марказий маълумотлар базасига ўтказилишини таъминласин.

7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага** мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.

8. Мазкур қарорнинг 7-банди 2021 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.

9. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

10. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси – IТ-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи О.М.Умаров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш.Д.Кудбиев зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири

А.АРИПОВ. 

Тошкент ш.,

2020 йил 4 сентябрь

539-сон.

ЎзР ВМнинг 2020 йил 4 сентябрдаги 539-сон қарорига
1-ИЛОВА

ЮРИДИК ШАХСЛАР, ФАОЛИЯТИНИ ВАКОЛАТХОНА, ФИЛИАЛ ЁКИ ДОИМИЙ МУАССАСА ОРҚАЛИ АМАЛГА ОШИРАЁТГАН ЧЕТ ЭЛ ЮРИДИК ШАХСЛАРИ ВА ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ БИЛАН ШУҒУЛЛАНУВЧИ ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИНГ МАРКАЗИЙ МАЪЛУМОТЛАР БАЗАСИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА ЮРИТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
НИЗОМ

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1. Ушбу Низом юридик шахслар, Ўзбекистон Республикасидаги фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари, аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналар, хорижий давлатларнинг консуллик муассасалари, халқаро ташкилотларнинг ваколатхоналари ҳамда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг (якка тартибдаги тадбиркорларнинг) марказий маълумотлар базасини (кейинги ўринларда – марказий маълумотлар базаси) шакллантириш, янгилаш, юритиш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.

2. Марказий маълумотлар базасида давлат хизматларини кўрсатиш ва давлат органлари ва бошқа ташкилотлар (кейинги ўринларда – ваколатли органлар) билан идоралараро электрон ҳамкорлик қилиш учун зарур бўлган юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотлар манбаи бўлган давлат ахборот ресурси жамланади.

3. Марказий маълумотлар базаси:

давлат хизматларини, жумладан, электрон шаклда кўрсатиш;

давлат хизматларини кўрсатиш жараёнларини автоматлаштириш ва вақтини қисқартириш;

давлат хизматларини кўрсатиш ва идоралараро электрон ҳамкорлик учун зарур бўлган юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотларни сақлаш;

давлат хизматларини кўрсатишда юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларни идентификациялаш;

ваколатли органларнинг ахборот тизимларини «Электрон ҳукумат» тизимининг ягона инфратузилмасига бирлаштириш мақсадида шакллантирилади ва юритилади.

4. Марказий маълумотлар базаси ушбу Низомга 1-иловага*** мувофиқ схема асосида шакллантирилади ва юритилади.

 

2-БОБ. МАРКАЗИЙ МАЪЛУМОТЛАР БАЗАСИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА ЯНГИЛАШ

5. Марказий маълумотлар базаси ваколатли органлар томонидан юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар учун солиқ тўловчининг идентификация рақамидан (кейинги ўринларда – СТИР) ва жисмоний шахсларнинг шахсий идентификация рақамидан (кейинги ўринларда – ЖШШИР) фойдаланган ҳолда шакллантирилади ва янгиланади.

6. Марказий маълумотлар базасига маълумотларни киритиш ва янгилаш ушбу Низомга 2-иловада*** келтирилган Юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг марказий маълумотлар базасида сақланадиган ва қайта ишланадиган маълумотлар рўйхатига мувофиқ маълумотларни киритиш ва уларни янгилаш учун масъул бўлган давлат органлари ва ташкилотлари томонидан амалга оширилади.

Марказий маълумотлар базасига маълумотларни киритиш ва янгилаш қатъий равишда Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистрига киритилган маълумотномалар ва классификаторлардан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.

7. Маълумотлар ваколатли давлат органлари ва ташкилотларининг автоматлаштирилган сўровларига мувофиқ янгиланади.

8. Марказий маълумотлар базасида мавжуд бўлмаган ва давлат хизматларини кўрсатиш, шунингдек, идоралараро электрон ҳамкорлик учун зарур бўлган маълумотлар электрон ҳукуматнинг ягона идентификаторлари асосида шакллантирилган тегишли ваколатли органларнинг ахборот ресурсларида сақланади.

 

3-БОБ. МАРКАЗИЙ МАЪЛУМОТЛАР БАЗАСИНИ ЮРИТИШ ВА УНДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ

9. Марказий маълумотлар базаси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан юритилади ва қуйидагиларни таъминлашга қаратилган:

марказий маълумотлар базаси дастурий-техник мажмуасининг ишлашини техник таъминлаш ва уни янада такомиллаштириш;

белгиланган тартибда марказий маълумотлар базасида маълумотларнинг сақланиши ва ахборот хавфсизлигини ­таъминлаш бўйича чоралар кўриш;

ваколатли органлар билан келишган ҳолда марказий ­маълумотлар базасини шакллантириш ва янгилаш графигини тасдиқлаш;

ваколатли органлар томонидан марказий маълумотлар базасида сақланадиган маълумотларнинг ўз вақтида янгиланишини назорат қилиш;

марказий маълумотлар базасида мавжуд бўлган маълумотларнинг тўлиқлигини текшириш;

ваколатли органларнинг ахборот тизимларини марказий маълумотлар базаси билан бирлаштириш учун техник талабларни тасдиқлаш.

10. Марказий маълумотлар базасига маълумотларнинг киритилиши ва янгиланишига масъул бўлган давлат органлари ва ташкилотларига марказий маълумотлар базасидан фойдаланиш имконияти яратилади.

11. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси шаклланган марказий маълумотлар базасининг нусхаларини унга кириш ҳуқуқига эга бўлмаган шахсларга тақдим этишга ҳақли эмас.

12. Ваколатли органлар томонидан марказий маълумотлар базасига тақдим этиладиган маълумотлар тақдим этилаётган вақтда ишончли, тўлиқ ва долзарб бўлиши керак.

13. Маълумотлар марказий маълумотлар базасидан электрон ҳукуматнинг ягона идентификаторларидан фойдаланиш орқали олинади.

14. Идоралараро электрон ҳамкорликда бошқа идентификаторлардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.

15. Давлат хизматларини кўрсатиш ва идоралараро электрон ўзаро ҳамкорликда марказий маълумотлар базаси маълумотларидан фойдаланиш «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграция платформаси ёрдамида амалга оширилади.

16. Давлат хизматларини кўрсатишда жисмоний ва юридик шахслардан марказий маълумотлар базасида ва тегишли ваколатли органларнинг ахборот ресурсларида мавжуд бўлган маълумотларни талаб этиш тақиқланади.

Бунда ваколатли органлар бошқа органларда ва ташкилотларда мавжуд бўлган ахборотларни ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан электрон тарзда мустақил равишда олади.

 

4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА

17. Марказий маълумотлар базасидаги маълумотларнинг ишончлилиги ва долзарблиги учун жавобгарлик ваколатли органларга юкланади.

*Ушбу қарор Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 4.09.2020 йилдан кучга кирди.

**Қарорга 1–3-иловалар «СБХ»да чоп этилмайди. Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан «Norma» АҚТ ва nrm.uz сайтида танишиш мумкин.

***Низомга 1–2-иловалар «СБХ»да чоп этилмайди. Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан «Norma» АҚТ ва nrm.uz сайтида танишиш мумкин. 

Прочитано: 406 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика