Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 27 / Биз яшайдиган уй

Уй-жой фондини бошқаришга аралашув ҳолатларида қандай ҳужжатларга амал қилиш керак

 

 

ХУМШ аъзоларини ширкатни ёпишга ва бошқарувчи компаниялар билан шартномалар тузишга ундаётган бўлишса нима қилмоқ керак? Аввало масалани умумий йиғилишда муҳокама этиш лозим. Республикада уй-жой фондига профессионал даражада хизмат кўрсатувчи бошқарувчи компаниялар етарли, яшовчилар уларнинг ишларидан мамнун. Бу ХУМШ аъзолари ихтиёрига қарши ва қонунчиликни бузган ҳолда амалга оширилаётган бўлса-чи? Бу ҳақда «Норма маслаҳатчи»нинг 25.02.2020 йилдаги 8-сонида батафсил баён этилган эди. Ҳаракатлар регламентидан ташқари, бошқарув усулини танлаш ҳуқуқи бузилганда ҳимоя воситаси сифатида қандай норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан фойдаланиш муҳим ҳисобланади. Аризалар, мурожаатлар, шикоятларни тайёрлашда қандай ҳужжатларга амал қилиш керак?

 

1. ЎзРнинг «Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги Қонуни (2020 йил 1 августдан амалга киритилади):

Кўп квартирали уйларларни бошқариш усули кўп квартирали уй-жойлар мулкдорларининг умумий йиғилиши томонидан аниқланади.

Кўп квартирали уйни бошқариш:

бевосита жойларнинг мулкдорлари томонидан;

юридик шахс бўлган бошқарувчи ташкилот томонидан ёки жисмоний шахс (якка тартибдаги тадбиркор) бўлган бошқарувчи томонидан шартнома асосида;

битта ёки зич жойлашган бир нечта кўп квартирали уйда турар жойларнинг мулкдорларини бирлаштирувчи уй-жой мулкдорларининг ширкати бўлган нотижорат ташкилот томонидан амалга оширилади (8-м.).

 

Уй-жойлар мулкдорларининг умумий йиғилиши шу жумладан:

кўп квартирали уйни бошқариш усулини белгилайди;

умумий мол-мулкни бошқариш, унга хизмат кўрсатиш ва уни таъмирлаш учун танлов асосида юридик ҳамда жисмоний шахслар билан шартнома тузиш тўғрисида қарорлар қабул қилади;

кўп квартирали уйларнинг бошқариш органлари фаолияти устидан назоратни амалга оширади;

кўп квартирали уйларнинг бошқариш органлари томонидан ҳисобот бериш тартибини белгилайди (21-м.).

 

2. ЎзР Фуқаролик кодекси:

Мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир. Мулк ҳуқуқи муддатсиздир (164-м.).

 

Мулк дахлсиздир ва қонун билан қўриқланади.

Мулкнинг дахлсизлиги мулкдорга қарши турган барча субъектларнинг мулк ҳуқуқини бузишдан ўзларини сақлашларидан иборатдир (166-м.).

3. ЎзРнинг «Хусусий мол-мулк ва мулкдорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни:

Мулкдорнинг бошқа давлат органлари билан ўзаро муносабатларида мулкдор ҳуқуқларининг устуворлиги тамойили амал қилади, унга мувофиқ хусусий мулк ҳуқуқининг амалга оширилиши туфайли юзага келадиган қонунчиликдаги бартараф этиб бўлмайдиган зиддиятлар ва ноаниқликлар мулкдорнинг фойдасига талқин қилинади (7-м.).

 

4. ЎзР Жиноят кодекси

Назорат қилувчи,  ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ҳамда бошқа давлат органининг ва давлат ташкилотининг мансабдор шахси ёки ёки хизматчиси томонидан хусусий мулкдорларнинг ҳуқуқларини бузиш йўли билан уларга зарар етказиш, яъни мулк ҳуқуқини қонунга хилоф равишда чеклаш ва (ёки) ундан маҳрум этиш, хусусий мулкка тажовуз қилиш, номақбуллиги олдиндан аён бўлган шартларни мулкдорларга мажбуран қабул қилдириш, шу жумладан мол-мулкни ёки мулкий ҳуқуқларни топширишни асоссиз равишда талаб қилиш, шунингдек мулкдорнинг мулкини олиб қўйиш ёхуд ўз мол-мулкига бўлган ҳуқуқидан воз кечишга мажбурлаш, талон-торож аломатлари мавжуд бўлмаган тақдирда, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, –

базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 бараваридан 300 бара­варигача миқдорда жарима ёки 3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 3 йилгача ахлоҳ тузатиш ишлари ёхуд           3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар:

а) кўп миқдорда зарар етказган ҳолда;

б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, –

БҲМнинг 300 бараваридан 500 бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар:

а) жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда;

б) уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, –

БҲМнинг 500 бараваридан 600 бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, 5 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади (192-1-м.).

Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш, яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахсининг ўзига қонун билан берилган ваколатлар доирасидан четга чиқадиган ҳаракатларни қасддан содир этиш, фуқароларнинг ҳуқуқларига ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар ёхуд жиддий зиён етказилишига сабаб бўлса, –

базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 бараваридан         300 бараваригача миқдорда жарима ёки 5 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 2 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар:

а) жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда;

б) уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, –

БҲМнинг 300 бараваридан 600 бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, 2 йилдан       5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади (206-м.).

 

5. ЎзРнинг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси:

XXIII бобда маъмурий органлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, уларнинг мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги), чиқарган қарорлари устидан шикоят даъвоси кўриб чиқилиши назарда тутилган.

 

6. ЎзРнинг «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни:

Истеъмолчилар товар (иш, хизмат) ҳақида, шунингдек товар ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) ҳақида тўғри ва тўлиқ маълумот олиш, товар (иш, хизмат)ни эркин танлаш ва унинг тегишли даражада сифатли бўлиши ҳуқуқига ҳам эгадир (4-м.).

Прочитано: 323 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика