Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 28 / Кадрлар бўлими

Таътил берилмасдан ишдан бўшатилган ҳолда декретга чиқариш

 

Корхона ходимаси 1.03.2019 йилдан лавозим маоши 8 000 000 сўм бўлган ишга қабул қилинган. У 23.01.2020 йилга қадар ишлаган ва ушбу санадан ҳомиладорлик ва туғиш таътили бўйича касаллик варақасини тақдим этган. 28.05.2020 йилдан ишдан бўшаш тўғрисида ариза берган. Меҳнат шартномасида 28 кун таътил берилиши кўрсатилган. Ишлаган даврида унга меҳнат таътили берилмаган.

Ишдан бўшаш чоғида неча кунга фойдаланилмаган таътил учун компенсация берилади?

 

- Ходима ишдан бўшаётганда ҳомиладорлик ва туғиш таътилида бўлган вақти навбатдаги меҳнат таътилини ёки фойдаланилмаган таътиллар учун компенсация олиш ҳуқуқини берувчи меҳнат стажига қўшилади (МК 142-м.).

Ходимага ишга қабул қилинган даврдан бошлаб ҳомиладорлик ва туғиш таътилига қадар, яъни 1.03.2019 йилдан 27.05.2020 йилгача (таътил тугаш санасигача) пуллик компенсация берилиши лозим.

Унга ишлаган вақтига мутаносиб равишда ҳисоб-китоб қилиб, тўлиқ 15 ой учун пуллик компенсация тўланиши лозим (МК 141-м.):

28 (тўлиқ таътил миқдори) /

12 х 15 (тўлиқ ишланган ойлар сони) = 35.

 

Шу тариқа, меҳнат шартномаси бекор қилинганда 35 иш куни учун пуллик компенсация тўланади. Дарвоқе компенсация тўланиши лозим бўлган кунлар яхлитланмайди. Ҳисоб-китобда фақат тўлиқ ишланган ойлар сони (мазкур ҳолатда – 15) яхлитланади.

Фойдаланилмаган таътил учун компенсация суммаси белгиланган тартибда ҳисобланади (Тартибнинг 1-банди, ВМнинг 11.03.1997 йилдаги 133-сон қарорига 6-илова).

Прочитано: 401 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика