Norma.uz

Кадрлар бўлимини судга бериш

 

Корхонада иш ўринларини аттестациядан ўтказиш дастлаб 1994 йилда амалга оширилган, бундан кейин ҳар 5 йилда қайта аттестация ўтказилган. Ёшни қисқартирган ҳолда имтиёзли шартларда пенсияни расмийлаштирадиган ходимлар Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг талабига кўра имтиёзли пенсия таъминотига бўлган ҳуқуқини аниқлаштирувчи маълумотномани берилишини сўрашмоқда. Кадрлар бўлими иш ўринлари аттестациядан ўтказилмаган давр учун (1994 йилгача) бундай маълумотнома берилишини рад этаяпти.

Кадрлар бўлимининг рад этиши тўғрими?

Иш ўринлари аттестацияси имтиёзли пенсия таъминотига бўлган ҳуқуқни аниқлаштирувчи маълумотномани бериш учун ягона асос бўладими?

– Аниқлаштирувчи маълумотномалар фақат ходимларнинг айрим тоифалари учун берилади. Улар ишларнинг қизғин участкаларида ёки қизғин ишларда бандлик, муайян моддалар ёки хавфлиликнинг муайян даражаларига кирадиган зарарли моддалар билан ишлаш, ер ости ишларида бандлик, ишларни муайян усулда бажарганлик, муайян жойда ишларни бажарганликни тасдиқлайди.

Аниқлаштирувчи маълумотнома меҳнат шартлари бўйича иш ўринларини аттестациядан ўтказиш натижаларига қўшимча ҳисобланади ҳамда айрим тоифадаги ходимлар учун белгиланган 1, 2 ва 3-сонли рўйхатлар бўйича имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқини белгилайдиган омиллар тўғрисидаги тўлиқ маълумотлар меҳнат дафтарчасида мавжуд бўлмаган ҳолларда берилади (252-сон Низомнинг 70-банди).

Ҳақиқатан ҳам, ушбу давр учун меҳнат шартлари бўйича иш ўринларини аттестациядан ўтказиш натижалари мавжуд бўлмаган тақдирда, кадрлар бўлими 1994 йилгача бўлган давр учун аниқлаштирувчи маълумотномани бера олмайди.

Бироқ ташкилот ёки ходимларнинг ўзи якка тартибда 1994 йилдан кейинги давр учун меҳнат шартлари бўйича аттестациядан ўтказиш натижалари 1994 йилгача бўлган меҳнат шартларига мувофиқлигининг юридик далилини белгилаш учун судга мурожаат этиш лозим.

Суд томонидан ушбу масала ижобий ҳал этилса, кадрлар бўлими пенсия тайинлаш учун зарур ҳужжатларни бериши мумкин бўлади.

 

Маълумот учун!

1 июлдан бошлаб ўзини ўзи банд қилганларни рўйхатдан ўтказиш тартиби соддалаштирилди. Ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхати  67 тургача кенгайтирилди. Ўзини ўзи банд қилганларни РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ хабардор қилиш тартибида махсус мобиль иловалар ёки солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинети орқали рўйхатдан ўтказиш далилини тасдиқловчи матрик штрих код (QR-код) БЕРИЛГАН ҲОЛДА амалга оширилади. Ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан 2020 йил учун ўзини ўзи банд қилганда ҳақиқатда ишланган соатидан қатъи назар, БҲМнинг 50%идан кам бўлмаган миқдорда ижтимоий солиқ тўланиши лозим.

Прочитано: 381 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика