Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 29 / Божхона

National Interest Россиянинг ғалла экспортини чеклаш ҳақидаги қароридан хавотирда

 

Россия ғалла экспортини чеклашдан «сиёсий қурол» сифатида фойдаланиши мумкин, бу хавотир уйғотади, деб ёзади National Interest.

 

Мақола муаллифларининг ёзишича, Россия 2028 йилга бориб жаҳон буғдой экспортининг 20 фоизини назорат қилиши мумкин, иқлимнинг глобал исиши натижасида эса у «буғдой экспорт қилувчи давлатлар» орасида энг кучлисига айланади.

National Interestнинг фикрича, иқлим ўзгаришлари экин майдонларининг кенгайиши билан бир қаторда ёмон оқибатларга ҳам олиб келиши мумкин. Масалан, ўрмон ёнғинлари ёки қурғоқчилик нафақат тез-тез юз беради, балки янада вайронкор бўлиши эҳтимоли бор. Бошқа томондан олиб қараганда, глобал исиш бошқа давлатларни Россия экспортига қарам қилиб қўйиши мумкин. Чунки иқлим ўзгаришларининг салбий оқибатлари буғдой импорт қилувчи мамлакатларни Россия қаршисида ожиз қилиб қўяди.

Журналнинг ёзишича, Россия буғдойини импорт қилувчи Туркия, Миср ва Бангладеш каби мамлакатлар буғдой захирасини тўлдириш учун шошилинч равишда бошқа манбаларни қидиришга тушган.

Нашрнинг таъкидлашича, озиқ-овқат хавфсизлиги ҳар бир давлат ҳукуматининг биринчи галдаги муҳим вазифаси. Бироқ, ҳатто 2010 йилдаги қурғоқчиликда буғдой экспортига квота жорий қилинганда ҳам, Россияда катта миқдорда ғалла захираси қолганди. Ўн йил аввал ушбу чора бутун дунёда озиқ-овқат нархларининг ошиб кетишига сабаб бўлди, деб ёзади муаллифлар.

«Бундан ҳам хавотирлиси шундаки, ғалла экспортининг кризис даврида чекланиши, Россияга сиёсий босим ўтказиш имконини беради. Яъни, Россия ғалла экспортини иқлим ўзгариши туфайли ўзларини озиқ-овқат билан таъминлай олмай, импорт қилишдан бошқа чораси қолмаган мамлакатларга босим ўтказиш қуроли сифатида қўллаши мумкин», — дейилади мақолада.

Коронавирус пандемияси сабабли Россия 2010 йилдан буён биринчи бор жаҳон бозорига ғалла экспортини тўхтатди. Мамлакат қишлоқ хўжалиги вазирлигидан маълум қилинишича, ушбу чоралар мамлакатнинг ғалла ва ундан тайёрланадиган маҳсулотларга бўлган ички эҳтиёжини таъминлаш учун амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, вазирлик чеклаш мамлакатнинг озиқ-овқат дастурига ҳамда 2020 йилги ғалла экспорти кўрсаткичларига ҳам салбий таъсир кўрсатмайди, демоқда.

 

ЎзА асосида.

Прочитано: 362 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика