Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 32 / Ўзбекистон қонунчилигидаги янгиликлар

– ЎзР ички ишлар вазирининг «Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруғи

 

Идоравий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 15 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2240-4

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 28 августдаги ЎРҚ-558-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ва 2020 йил 17 мартдаги ЎРҚ-612-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2011 йил 31 майдаги 68-сон буйруғи (рўйхат рақами 2240, 2011 йил 5 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 27-сон, 286-модда) билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Вазир П.БОБОЖОНОВ.

Тошкент ш.,

2020 йил 15 июнь

195-сон. 

 

 

ЎзР ички ишлар вазирининг 2020 йил 15 июндаги 195-сон буйруғига
ИЛОВА

Й¤Л ҐАРАКАТИ ЈОИДАЛАРИНИНГ БУЗИЛИШИГА ДОИР МАЪМУРИЙ ИШЛАРНИ К¤РИБ ЧИЈИШ ТАРТИБИ Т¤ўРИСИДАГИ Й¤РИЈНОМАГА КИРИТИЛАЁТГАН ¤ЗГАРТИРИШ ВА Ј¤ШИМЧАЛАР

1. 13-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Мазкур шахсни текширишга юбориш ва бу текширувни ўтказиш Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг маст ҳолатда эканлигини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3099, 2018 йил 14 декабрь) талаблари асосида амалга оширилади.».

2. 16-банддаги «суриштирув органлари» деган сўзлар «терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

3. 45-банднинг ўн иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Тезкор ва махсус хизматларнинг транспорт воситалари, шунингдек улар кузатиб келаётган транспорт воситалари томонидан Қоидаларга мувофиқ имтиёздан фойдаланган ҳолда содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар махсус фото ва видео қайд этишнинг автоматлаштирилган техник воситалари орқали қайд этилган тақдирда ҳамда кечиктириб бўлмайдиган хизмат вазифаларини бажарганликни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилганда ҳайдовчиларнинг маъмурий қоидабузарлиги охирги зарурат ҳолатларида содир этилган деб топилади ва маъмурий иш Кодекснинг 271-моддасига мувофиқ тугатилади.».

4. 58-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор устидан юқори турувчи органга (мансабдор шахсга) ёки туман (шаҳар) маъмурий судига, маъмурий суднинг қарори устидан эса кассация инстанцияси судига шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.».

5. 70-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«70. Жарима ҳуқуқбузар томонидан унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб ўттиз кундан кечиктирмай, бундай қарор хусусида шикоят берилган ёки протест билдирилган тақдирда – шикоят ёки протест қаноатлантирилмаганлиги тўғрисида хабар берилган кундан бошлаб ўн беш кундан кечиктирмай тўланиши лозим, бундан мазкур банднинг иккинчи хатбошиси мустасно.»;

қуйидаги мазмундаги бешинчи–саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«Ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб ўн беш кун ичида жарима миқдорининг етмиш фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади, қуйидаги ҳоллар бундан мустасно:

маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун суд томонидан жарима солинганда;

жарима солиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилинганда ёки протест билдирилганда;

худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилганда.».

6. 74-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Мажбурий ижрога қаратилган жарима солиш тўғрисидаги қарор ижро этилганидан сўнг давлат ижрочиси ижро ишини юритишни тамомлаш тўғрисида қарор чиқаради ва унинг бир нусхасини уни чиқарган органга (мансабдор шахсга) ёки судга юборади.».

7. 11-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1-иловасига** мувофиқ таҳрирда баён этилсин.

8. 2-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 2-иловасига** мувофиқ таҳрирда баён этилсин.

9. 4-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 3-иловасига** мувофиқ таҳрирда баён этилсин.

10. 6–8-иловалар тегишли равишда мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 4–6-иловаларига** мувофиқ таҳрирда баён этилсин.

11. 13-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 7-иловасига** мувофиқ таҳрирда баён этилсин.

Прочитано: 160 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика