Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 35 / Амалий бухгалтерия

Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқарувчилари ер солиғи ҳисоб-китобида солиқдан озод қилишни қандай акс эттиради

 

Президентнинг «Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун аҳоли, тадбиркорлик субъектлари, умумий овқатланиш, савдо ва хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони (20.07.2020 йилдаги ПФ-6029-сон)  билан тадбиркорлик субъектларининг айрим тоифалари учун ер солиғи бўйича имтиёз 2020 йил 31 декабрга қадар узайтирилди. Амалиётда саволлар юзага келди: корхоналар-қишлоқ хўжалик товар ишлаб чиқарувчилари аниқлаштирилган Ер солиғи ҳисоб-китобини (3-илова, АВ рақами 3221,  24.02.2020 й.) қандай тўғри тўлдиришлари мумкин?

 

ДСҚ бу ҳақда батафсил қўлланмани эълон қилди, buxgalter.uz эса уни анча тушунарли баён қилишга ҳаракат қилди.

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг «Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига (18.05.2020 йилдаги ПФ-5996-сон) мувофиқ қуйидагиларга ер солиғидан озод этиш тақдим этилди:

  • кичик тадбиркорлик субъектлари;
  • бозорлар ва савдо комплекслари, кинотеатрлар, умумий овқатланиш корхоналари, жамоат транспорти корхоналари, спорт-соғломлаштириш муассасалари, шунингдек, йўловчи ташиш, маиший хизматлар кўрсатиш, биноларни, шу жумладан банкетлар ўтказиш учун ижарага бериш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар.

Имтиёзни қўллаш учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга эга корхоналар, шунингдек қишлоқ хўжалик товар ишлаб чиқарувчилари - мева-сабзавот маҳсулотлари (сабзавотлар, полиз экинлари, мевалар, токзорлар) билан банд бўлган суғориладиган ва лалми ерлари учун аниқлаштирилган солиқ Ҳисоб-китобини тақдим этишлари лозим.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича

ер солиғи ҳисоб-китоби

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан олинадиган солиқ ҳисоб-китобида Ҳисоб-китобнинг 050-сатрининг 6-устунида акс эттирилган йиллик ер солиғи суммаси 12 га бўлиниб бир ойлик солиқ суммаси ажратилади.

ПФ-5996-сон Фармон бўйича имтиёзни қўллаш ва унинг муддатини 2020 йил 31 декабрга қадар узайтиришни (ПФ-6029-сон 7-б.) ҳисобга олган ҳолда ер солиғининг бир ойлик суммаси 5 ойга (2020 йилнинг январь-май ойлари) кўпайтирилади. Шундан кейин ушбу суммадан аниқлаштирилган Ҳисоб-китобда 2020 йил учун бюджетга тўланиши лозим бўлган ер солиғи суммасини акс эттириш зарур (СК 432-м. 3-қ.):

  • 30% - Ҳисоб-китобнинг 0501-сатр 6-устунида;
  • 70% - 0502-сатр 6-устунида;

1-мисол. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга эга корхона 2020 йилда 16 625 000 сўм миқдорида ер солиғи ҳисоблади. Ушбу сумманинг 1/12 қисми 1 385 416,67 сўмга тенг бўлади.

Шундан кейин 2020 йилнинг январь-май ойлари даври учун солиқ кўрсаткичини ҳисоблаш - 6 927 083,35 сум. (1 385 416 х 5) – ва:

  • ушбу сумманинг 30%и (2 078 125 сўм) – Ҳисоб-китобнинг 0501-сатрининг 6-устунида;
  • ушбу сумманинг 70%и (4 848 958, 35 сўм) – Ҳисоб-китобнинг 0502-сатрининг 6-устунида акс эттириш зарур.

Қишлоқ хўжалик товар ишлаб чиқарувчиларининг мева-сабзавот маҳсулотлари (сабзавотлар, полиз экинлари, мевалар, токзорлар) билан банд бўлган суғориладиган ва лалми ерлари учун тўланадиган ер солиғи ҳисоб-китоби

Ушбу солиқнинг бир ойлик суммаси Ҳисоб-китобнинг 060-сатри 5-устунида акс эттирилган йиллик ер солиғи суммаси 12 га бўлиб аниқланади.

Бир ойлик ер солиғи суммаси 5 ойга (2020 йилнинг январь-май ойлари) кўпайтирилади. Шундан кейин ушбу суммадан аниқлаштирилган Ҳисоб-китобда 2020 йил учун бюджетга тўланиши лозим бўлган ер солиғи суммасини акс эттириш зарур (СК 432-м. 3-қ.):

  • 30% - Ҳисоб-китобнинг 0601-сатри 5-устунида;
  • 70% - Ҳисоб-китобнинг 0602-сатри 5-устунида.

2-мисол. Қишлоқ хўжалик товар ишлаб чиқарувчи корхона 2020 йилда суғориладиган ерлар бўйича 1 405 057, 35 сўм миқдорида ер солиғи ҳисоблади. Ушбу сумманинг 1/12 қисми 117 088,11 сўмга тенг бўлади.

Шундан кейин 2020 йилнинг январь-май ойлари даври учун солиқ кўрсаткичини ҳисоблаш - 585 440,56 сўм (117 088,11 х 5) – ва:

  • ушбу сумманинг 30%и (175 632, 17 сўм) – Ҳисоб-китобнинг 0601-сатрининг 5-устунида;
  • ушбу сумманинг 70%и (409 808, 39 сўм) – Ҳисоб-китобнинг 0602-сатрининг 5-устунида акс эттириш зарур.

Шу тариқа, 2020 йил июнь-декабрь ойлари учун ҳисобланган ер солиғи суммаси имтиёз қўлланилиши муносабати билан камайтирилади.

Прочитано: 998 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика