Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 33 / Кадрлар бўлими

«Таътилда турибоқ» ишдан бўшаш мумкинми?

 

Бош бухгалтер таътилда бўлган вақтида ишдан бўшашга қарор қилди ва дарҳол ўз хоҳишига биноан ишдан бўшаш тўғрисида ариза ёзди. У таътилдан қайтгандан кейин белгиланган 2 ҳафта муддат ишлаб бериши керакми?   

 

– Ишдан бўшашга аризани сиз таътилда ёки касаллик таътилида бўлган вақтингизда беришингиз мумкин. 2 ҳафталик огоҳлантириш муддати ўтгандан кейин, ҳатто ушбу бутун давр таътил ёки касаллик кунларига тўғри келган тақдирда ҳам сизни ишдан бўшатишлари керак.

Меҳнатга оид қонунчилик ходимга ишдан бўшаш ҳақида 2 ҳафта олдин огоҳлантириш мажбуриятини юклайди (МК 99-м.), бу одатда қабул қилинганидек «2 ҳафта ишлаб бериш» мажбуриятини  англатмайди.

Огоҳлантириш муддатига фақат иш кунлари эмас, балки календарь бўйича барча кунлар киради (ОСПнинг 17.04.1998 йилдаги 12-сон қарори 15-б. 4-хатбошиси). Меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги аризани ходим исталган вақтда, шу жумладан, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик, таътилда, хизмат сафарида бўлган даврда ва ҳоказоларда топширишга ҳақлидир. Кўрсатилган даврларнинг ҳаммаси меҳнат шартномасининг бекор қилиш тўғрисида белгиланган огоҳлантириш муддатига ҳисобланади (Намунавий қоидаларнинг 2.27-б., АВ томонидан 14.06.1999 йилда 746-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

Меҳнат шартномасини таътиллар ёки вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврида бекор қилишга тақиқ фақат иш берувчининг ташаббуси билан ишдан бўшатишда амал қилади (МК 100-м.).

Камига, сизнинг 2 ҳафталик муддатингиз меҳнат қонунчилигида белгиланган объектив сабаблар туфайли қисқариши мумкин (МК 99-м. 5-қ.). Айнан:

  •  ўқишга киришда;
  •  пенсияга чиқишда;
  •  сайланадиган лавозимга сайланганда;
  •  бошқа мамлакатга доимий яшаш жойига чиқиб кетишда.

 

Саволларга «Nrma» компаниясининг

юридик масалалар бўйича

экспертлари – Альберт Сафин

ва адвокат Элеонора Мазурова

жавоб бердилар.

Прочитано: 131 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика