Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 33 / Бухгалтерга тавсиялар

Карантин даврида ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақани ҳисоблашнинг ўзига хос жиҳатлари

Карантин шароитида кўп корхоналар ўз ходимларини ҳақ тўланмайдиган таътилга чиқариб ёки маошларини қисқартирган ҳолда масофадан туриб ишлаш режимига ўтказиб, ўз фаолиятларини қисман ёки тўлиқ тўхтатишга мажбур бўлдилар. Ходима ҳақ тўланмайдиган таътилда бўлганда ёки маоши ўзгарганда, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақани ҳисоблаб чиқариш учун ўртача ойлик иш ҳақи қандай аниқланади? «Norma» компанияси эксперти Дилором САИДОВА ана шу саволга жавоб берди. 

 

– Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа ходиманинг ҳақиқий иш ҳақидан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқарилади (Низомнинг 49-б., АВ рақами  1136, 8.05.2002 й.):

меҳнатга вақтбай ҳақ тўланганда ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоб-китоб қилишда ҳисоблаш санасидаги доимий равишда олиб келинган қўшимча тўловлар ва устамаларни қўшган ҳолда лавозим маоши ҳамда мукофотларнинг ўртача ойлик суммасидан фойдаланамиз;

ишбай иш ҳақи тўланганда ҳомиладорлик ва туғиш таътили бошланган ойнинг биринчи кунидан олдинги сўнгги календарь ойидаги иш ҳақидан фойдаланамиз ҳамда мукофотларнинг ўртача ойлик суммасини қўшамиз.

 

Моддий наф тарзидаги, мулкий ва бошқа даромадлар меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар ҳисобланмайди, шу сабабли ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақалар ҳисоб-китобига қўшилмайди (СК 375–377-моддалари).

 

Ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаш алгоритми

1. Ҳақиқий иш ҳақи

Ходима тўлиқ бўлмаган лавозим маошини олса, нафақа маошнинг ҳақиқатда олинадиган қисми асосида ҳисоблаб чиқарилади (Низомнинг 55-б.).

МИСОЛ. Тўлиқ ставкада ишловчи моддий бухгалтернинг лавозим маоши 4 000 000 сўмга тенг. 1 апрелдан ходимлар лавозим маошининг 0,5 ни тўлаган ҳолда масофадан туриб ишлаш режимига ўтказилди.

1 май куни ходима ҳомиладорлик ва туғиш бўйича таътил учун меҳнатга лаёқатсизлик варақасини тақдим этди. Нафақани ҳисоблаш чоғида ушбу даврда амалда бўлган ҳақиқий маош – 2 000 000 сўм қўлланилади.

 

Ходима декрет таътилида бўлган даврда лавозим маоши ошса, меҳнатга ҳақ тўлашнинг янги шароитларида таътил кунларига тўғри келадиган ҳақиқий иш кунлари сони учун қўшимча тўлов тўлаш керак бўлади (Низомнинг 59-б.).

 

Ходима иш ҳақи сақланмайдиган таътилда бўлса, нафақа тариф ставкаси (лавозим маоши) ва мукофотлар суммасини ўз ичига оладиган ўртача ойлик иш ҳақидан ҳисоблаб чиқарилади (Низомнинг 58-б.).

МИСОЛ. Ходима учун 3 млн сўм лавозим маоши белгиланган. Карантин муносабати билан корхона фаолиятини тўлиқ тўхтатди. Ходимага 2 ойга ҳақ тўланмайдиган таътил берилди. Бу даврда у ҳомиладорлик ва туғиш бўйича таътил учун меҳнатга лаёқатсизлик варақасини тақдим этди.

Бу ҳолда нафақани ҳисоблаш чоғида 3 млн сўмлик амалдаги лавозим маоши қўлланилади.

2. Ходима ҳақ тўланмайдиган таътилда бўлганда ҳисоб-китоб қилиш даври

Ҳисоб-китоб қилиш даври иш ҳақининг мукофот қисмини ҳисоблаш учун керак.

 

Ҳисоб-китоб қилиш даври – ходима ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиққан ойдан олдинги тўлиқ ишлаган ойлар сони. Ташкилотда 1 йилдан кам ишлаганлар учун ҳисоб-китоб қилиш даври – тўлиқ ишланган ойларнинг ҳақиқий сони (11, 10, 9, 8 ва ҳ.к.).

Ходима қуйидаги сабабларга кўра тўлиқ ишламаган ойлар ҳисоб-китоб қилиш даврига киритилмайди (Низомнинг 53-б.):

  • вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик;
  • ҳомиладорлик ва туғиш бўйича таътил;
  • бола 3 ёшга тўлгунча уни парваришлаш бўйича таътил;
  • ҳарбий ўқув ёки текширув йиғинларида бўлиш;
  • бошқа ташкилотга ишга юбориш.

Кўриб турганимиздек, ушбу ёпиқ рўйхатда ҳақ тўланмайдиган таътил қайд этилмаган, шу сабабли ҳисоб-китоб қилиш даврини аниқлаш чоғида у чиқариб ташланмайди.

 

Ҳақ тўланмайдиган таътил, агар ушбу таътил даврига ҳомиладорлик ва туғиш таътилининг бошланиши тўғри келса, ходиманинг аризаси бўйича  тўхтатилади.

 

МИСОЛ. Ходима бир неча йилдан буён корхонада ишлайди. Карантин муносабати билан унга 2020 йил 12 мартдан 31 майгача бўлган давр учун ҳақ тўланмайдиган таътил расмийлаштирилди. У 4 майдан бошлаб ҳақ тўланмайдиган таътилни тўхтатиш ҳақида ариза бериб, худди шу санадан бошлаб 126 календарь кунга декретга чиқди.

2019 йил майдан 2020 йил апрелгача бўлган давр, яъни 12 ой нафақани ҳисоблаб чиқариш учун ҳисоб-китоб қилиш даври ҳисобланади. Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича таътил бошлангунига қадар ҳақ тўланмайдиган таътил вақти ҳисоб-китоб қилиш даврига киритилади.

МИСОЛ. Нафақа суммасини ҳисоблаш  

Ходима ишга қабул қилинган кундан бошлаб 10 ой ишлаган, дейлик. Апрелда у ҳақ тўланмайдиган таътилда бўлган. 4 майдан бошлаб – 126 календарь кунга декретга чиқади. Лавозим маоши – 3 000 000 сўм. Ишланган давр учун ходима 9 000 000 сўмлик суммада мукофотлар олган.

Ходима ишга қабул қилинган кундан бошлаб 12 ойдан кам ишлаган, шу сабабли ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа ўртача ойлик иш ҳақининг 75%и миқдорида тўланади (27.12.2016 йилдаги ПҚ-2699-сон қарорнинг 23-б.).

Ўртача ойлик иш ҳақини мукофотлар суммасини инобатга олган ҳолда лавозим маошидан ҳисоблаб чиқарамиз (Низомнинг 58-б.):

Ўртача ойлик иш ҳақи – 3 900 000 сўм (3 000 000 + 9 000 000 / 10).

Ходима таътилда бўлган тўлиқ ойлар учун нафақа иш кунлари сонига боғлиқ бўлмай, нафақа фоизига кўпайтирилган ўртача ойлик иш ҳақи миқдорида тўланади.

Таътилда бўлган тўлиқсиз ойлар учун нафақа ушбу ойдаги иш кунлари сонидан келиб чиқиб аниқланади.

Нафақа тайинланган ойлар

Календарь кунлар сони

Иш кунлари сони (5 кунлик иш ҳафтасида)

Нафақа суммаси, сўмда

Май (4 майдан бошлаб)

28 

20 

3 900 000,00

Июнь

30 

22 

3 900 000,00

Июль

31 

22 

3 900 000,00

Август

31 

21 

3 900 000,00

Сентябрь

6 

3 (1 сентябрдан        6 сентябргача)

3 900 000 / 21 х 3 = 557 142,86

Жами:

126 

88 

16 157 142,86

 

Ходима ҳомиладорлик ва туғиш таътилигача фақат 10 ой ишлагани сабабли нафақа 75% миқдорида тўланади:

16 157 142,86 х 75% = 12 117 857,15 сўм.

Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа:

  • жами даромадга киритилмайди (СК 369-м. 1-қ. 7-б.);
  • унга ЖШДС ва ижтимоий солиқ солинмайди;
  • ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобида акс эттирилмайди (4-илова, АВ рақами 3221, 24.02.2020 й.).
Прочитано: 409 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика