Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 17 / Божхона

Ноль даражали ставка – олиб кириш вақтидан қатъи назар

 

Юкларимиз ҳозирги вақтда 70-режимга жойлаштирилган. Бошқа товарлар қатори улар орасида ювувчи, дезинфекция қилувчи воситалар ва Президентнинг божхона божларининг ноль даражали ставкалари тўғрисидаги Фармони таъсири остига тушувчи бошқа гигиена товарлари бор.

Юклар Фармон қабул қилингунга қадар олиб кирилган тақдирда имтиёз мазкур товарларга нисбатан татбиқ этиладими?

 

– Президентнинг «Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонида (3.04.2020 йилдаги ПФ-5978-сон) Фармонга ­1-иловага мувофиқ товарларни олиб киришда қўшимча тарзда божхона божи ва акциз солиғининг ноль ставкалари белгиланган.

Ўзбекистон ҳудудига олиб киришда 2020 йил 31 декабрга қадар божхона божи ва акциз солиғининг ноль ставкалари белгиланадиган товарлар рўйхатига 20 та товар позицияси киритилган. Бу озиқ-овқат товарлари ва санитария-гигиена ҳамда тиббиёт учун мўлжалланган товарлардир. Тиббий мақсаддаги товарларга, хусусан, қуйидаги ТИФ ТН кодидаги товарлар киради:

3005 – тиббиёт, хирургия, стоматология ёки ветеринарияда қўллаш учун мўлжалланган, чакана савдо учун шакл ва ўрамларда қадоқланган ёки фармацевтик моддалар шимдирилган ёки қопланган пахта, дока, бинт ва шунга ўхшаш буюмлар (масалан, боғлаш материаллари, лейкопластирлар, припаркалар);

3306 – оғиз бўшлиғи ёки тиш гигиенаси воситалари, шу жумладан, тиш протезларини қотириш учун кукунлар ва пасталар; чакана сотиш учун индивидуал қадоқланган тиш ораларини тозалашда ишлатиладиган иплар (тиш ипаги);

3401 – совун; таркибига совун қўшилган ёки қўшилмаган, бруслар шаклидаги ёки қолипланган буюмлар кўринишидаги совун сифатида ишлатиладиган юзага фаол таъсир кўрсатувчи органик моддалар ва воситалар; суюқлик ёки крем кўринишидаги ва чакана сотиш учун қадоқланган, таркибига совун қўшилган ёки қўшилмаган, юзага фаол таъсир кўрсатувчи органик моддалар ва терини ювиш воситалари;

3402 – юзага фаол таъсир кўрсатувчи органик моддалар (совундан ташқари); таркибига совун қўшилган ёки қўшилмаган (3401-товар позициясидан ташқари) юзага фаол таъсир кўрсатувчи моддалар, ювиш воситалари (шу жумладан, ёрдамчи ювиш воситалари) ва тозалаш воситалари;

4803 00 – Ўрамлар ёки листларда бўлган, крепирланган ёки крепирланмаган, гофраланган ёки гофраланмаган, босиб нақшланган ёки босиб нақшланмаган, тешилган ёки тешилмаган, юзаси бўялган ёки бўялмаган қоғоздан тайёрланган ҳожатхона салфеткалари ёки юз артиш учун салфеткалар, сочиқлар ёки хўжалик-маиший ёхуд санитария-гигиена учун мўлжалланган бошқа турдаги қоғозлар, целлюлоза момиғи ва целлюлоза толасидан мато;

4818 – эни 36 см дан ошмайдиган рулонларда ёки ўлчам ёхуд шаклда кесилган хўжалик-маиший ёхуд санитария-гигиена учун мўлжалланган ҳожатхона қоғози ва шунга ўхшаш қоғоз, целлюлоза момиғи ва целлюлоза толасидан мато; хўжалик-маиший, санитария-гигиена ёки тиббиёт учун мўлжалланган дастрўмолчалар, косметик салфеткалар, сочиқлар, дастурхонлар, салфеткалар, чойшаблар ва шунга ўхшаш буюмлар, қоғоз массаси, қоғоз, целлюлоза момиғи ёки целлюлоза толасидан кийим-кечак ва унга тегишли буюмлар;

9619 00 – турли материаллардан тайёрланган аёлларнинг гигиеник прокладкалари ва тампонлари, болалар йўргаклари ва тагликлари ҳамда шунга ўхшаш буюмлар.

Агар сиз олиб кирган товарлар мазкур ТИФ ТН кодига мувофиқ тушадиган бўлса, «Эркин муомалага чиқариш» божхона режимига расмийлаштирилаётганда Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш вақтидан қатъи назар, уларга нисбатан божхона божи ва акциз солиғининг ноль ставкалари қўлланилади.

 

Маълумот учун. ПФ-5978-сон Фармоннинг 16-бандида, шунингдек, қуйидагилар белгиланган:

коронавирус инфекциясига қарши курашиш бўйича тиббиёт ва карантин муассасалари қурилиши учун зарур бўлган қурилиш материаллари, шунингдек, улар фаолият кўрсатиши учун зарур товарлар 2020 йил 31 декабргача муддатга божхона тўловларидан, шу жумладан қўшилган қиймат солиғидан озод этилади;

коронавирус инфекциясини аниқлаш бўйича экспресс-тестларни олиб киришда улар учун божхона расмийлаштируви йиғими ундирилмайди.

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

 

Прочитано: 724 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика