Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 16 / Бухгалтерга ёрдам

Жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти


Апрель ойида иш соатлари сони:

5 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида – 176;

6 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида – 174;

36 соатлик иш ҳафтасида – 156.

 

Иш кунлари сони:

5 кунлик иш ҳафтасида – 22;

6 кунлик иш ҳафтасида – 26.

 

Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган жисмоний шахсларнинг барча даромадларига (дивидендлар ва фоизлар кўринишидаги даромадлардан ташқари) 12%лик ставка бўйича солиқ солинади (Солиқ кодексининг ­381-моддаси).

2019 йил 1 сентябрдан меҳнатга оид муносабатлар соҳасида қўллаш учун ЭКИҲ ўрнига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲЭКМ) жорий этилди. Январь ойида МҲЭКМ 634 880 сўмни (3.12.2019 йилдаги ЎРҚ-586-сон Қонуннинг 41-моддаси; 21.05.2019 йилдаги ПФ-5723-сон Фармоннинг 1-банди), 1 февралдан – 679 330 сўмни (30.12.2019 йилдаги ПҚ-4555-сон қарорнинг 7-банди) ташкил этади.

2020 йилда фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий ойлик бадаллари ставкаси ходимга ҳисобланган иш ҳақи (даромад) солиқ солинадиган суммасининг 0,1%ини ташкил этади (26.12.2018 йилдаги ПҚ-4086-сон қарорнинг 5-банди).

Ҳисоблаб чиқарилган ЖШДС суммаси жисмоний шахсларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ўтказиладиган мажбурий ойлик бадаллар суммасига камайтирилади (Солиқ кодексининг 385-моддаси 7-қисми).

 

I. АНЪАНАВИЙ ҲИСОБ-КИТОБ

 

Ходимга январь ойида 1 100 000 сўм, февраль-апрель ойларида эса – 1 170 000 сўмдан иш ҳақи тўланган. Январь-апрель ойларида жами даромади – 4 610 000 сўм (1 100 000 + 1 170 000 х 3).

 

Олинган даромадга 12%лик ставка бўйича солинадиган солиқ:

4 610 000 х 12% = 553 200 сўмга тенг.

Январь-март ойларида 412 800 сўм ушлаб қолинган. Апрель ойи учун солиқ суммаси 140 400 сўмга (553 200 – 412 800) тенг.

Январь-апрель ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 4 610 сўмни (4 610 000 х 0,1%) ташкил қилади.

Январь-март ойлари учун ШЖБПҲга 3 440 сўм ўтказилган, апрель ойи учун ажратмалар 1 170 сўмни (4 610 – 3 440) ташкил этади.

Апрель ойи учун бюджетга 139 230 сўм (140 400 – 1 170) ўтказилади.

ЖШДС ва мажбурий бадаллар ушланганидан кейин ходимга 1 029 600 сўм (1 170 000 – 140 400) тўланади.

 

 

II. ИМТИЁЗЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛГАН ҲОЛДА

1-ВАЗИЯТ

 

Даромаддан МҲЭКМнинг 1,41 бараварига тенг сумма чиқариб ташланадиган имтиёз қўлланилган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

Солиқ кодексининг 380-моддасига мувофиқ имтиёзга эга бўлган ходимнинг январь ойидаги меҳнат ҳақи 1 800 000 сўмни, февраль-апрель ойларида эса – 1 920 000 сўмни ташкил қилди. Январь-апрель ойлари учун жами даромад – 7 560 000 сўм (1 800 000 + 1 920 000 х 3).

 Солиқ кодексининг 380-моддаси 1-қисмига мувофиқ ушбу имтиёзга эга бўлган фуқароларнинг (масалан, 16 ёшдан ошмаган икки ва ундан ортиқ болалари бўлган ёлғиз оналар) жами даромадидан ҳар ойда МҲЭКМнинг 1,41 бараварига тенг сумма чиқариб ташланади.

 

Солиқ солинадиган даромадни ҳисоб-китоб қиламиз:

7 560 000 – ((634 880 х 1,41) + (679 330 х 1,41) х 3) = 3 791 253,3 сўмга тенг.

Январь-апрель ойлари учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

3 791 253,3 х 12% = 454 950,4 сўм.

Январь-март ойларида 339 493,03 сўм солиқ ушлаб қолинган. Апрель ойи учун солиқ суммаси 115 457,37 сўмга (454 950,4 – 339 493,03) тенг.

Январь-апрель ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 3 791,25 сўмни (3 791 253,3 х 0,1%) ташкил қилади.

Январь-март ойларида ШЖБПҲга 2 829,11 сўм ўтказилган, апрель ойи учун ажратмалар 962,14 сўмни (3 791,25 – 2 829,11) ташкил қилади.

Бюджетга 114 495,23 сўм (115 457,37 – 962,14) ЖШДС ўтказилади.

Ходим қўлига 1 804 542,63 сўм (1 920 000 – 115 457,37) иш ҳақи олади.

 

2-ВАЗИЯТ

 

Даромад имтиёз суммасидан кам бўлганда ЖШДС ҳисоб-китоби

Солиқ кодексининг 380-моддасига мувофиқ имтиёзга эга бўлган ходимнинг меҳнатига январь ойида 800 000 сўм, февраль-апрель ойларида эса – 850 000 сўмдан ҳақ тўланган. Январь-апрель ойлари учун жами даромад – 3 350 000 сўм.

 Солиқ кодексининг 380-моддаси 1-қисмига мувофиқ ушбу имтиёзга эга бўлган фуқароларнинг (масалан, 16 ёшдан ошмаган икки ва ундан ортиқ болалари бўлган ёлғиз оналар) жами даромадидан ҳар ойда МҲЭКМнинг 1,41 бараварига тенг сумма чиқариб ташланади.

 

Январь-апрель ойлари учун солиқ солинмайдиган даромад миқдорини ҳисоблаймиз:

((634 880 х 1,41) + (679 330 х 1,41) х 3) = 3 768 746,7 сўм.

Ходимнинг даромади (3 350 000 сўм) имтиёз суммасидан (3 768 746,7 сўм) кам бўлганлиги сабабли январь-апрель ойлари учун солиқ ҳисобланмайди.

Солиқ солинадиган даромад мавжуд бўлмаганлиги учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар тўланмайди.

Ходим қўлига 850 000 сўм иш ҳақи олади.

 

3-ВАЗИЯТ

 

Моддий ёрдам олинганда имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг меҳнатига январь ойи учун 1 400 000 сўм, февраль-апрель ойларида эса 1 500 000 сўмдан ҳақ тўланган. Январь ойида унга фарзандли бўлганлиги муносабати билан 2 800 000 сўм моддий ёрдам кўрсатилган.

 Солиқ кодексининг 378-моддаси 1-бандига кўра бир йил давомида МҲЭКМнинг 4,22 бараваригача миқдорда бериладиган қуйидаги моддий ёрдам суммаларига: вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга бериладиган тўловлар; ходимга меҳнатда майиб бўлганлик, касб касаллиги ёхуд соғлиққа бошқача шикаст етганлиги билан боғлиқ тўловлар; бола туғилиши, ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан бериладиган тўловлар; қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш тарзидаги тўловларга ЖШДС солинмайди.

 

Имтиёз миқдорини ҳисоблаймиз:

(634 880 х 4,22) = 2 679 193,6 сўм.

Солиқ солинадиган даромад 6 020 806,4 сўмга (1 400 000 + 2 800 000 – 2 679 193,6 + (1 500 000 х 3)) тенг.

Январь-апрель ойлари учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

6 020 806,4 х 12% = 722 496,77 сўм.

Январь-март ойларида 542 496,77 сўм солиқ ушлаб қолинган. Апрель ойида солиқ суммаси 180 000 сўмни (722 496,77 – 542 496,77) ташкил этади.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 6 020,81 сўмни (6 020 806,4 х 0,1%) ташкил этади.

Январь-март ойларида ШЖБПҲга ажратмалар 4 520,81 сўмни, апрель ойида 1 500 сўмни (6 020,81 – 4 520,81) ташкил этади.

Апрель ойи учун бюджетга 178 500 сўм (180 000 – 1 500) ЖШДС ўтказилади.

Ходим 1 320 000 сўм (1 500 000 – 180 000) иш ҳақи олади.

 

4-ВАЗИЯТ

 

Қимматбаҳо совға олинганда имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг меҳнатига январь ойида 1 500 000 сўм, февраль-апрель ойларида эса 1 600 000 сўм иш ҳақи тўланган. Унга январь ойида 2 000 000 сўмлик маиший техника совға қилинди.

 Солиқ кодексининг 378-моддаси 10-бандига кўра бир йил мобайнида юридик шахслардан МҲЭКМнинг 2,11 баравари миқдоригача бўлган суммада олинган совғаларнинг қийматига солиқ солинмайди (634 880 х 2,11 = 1 339 596,8 сўм).

 

Солиқ солинадиган даромад 6 960 403,2 сўмга (1 500 000 + 2 000 000 – 1 339 596,8 + (1 600 000 х 3)) тенг.

Январь-апрель ойлари учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

6 960 403,2 х 12% = 835 248,38 сўм.

Январь-март ойларида 643 248,38 сўм солиқ ушлаб қолинган. Апрель ойида солиқ суммаси 192 000 сўмни (835 248,38 – 643 2748,38) ташкил этади.

Январь-апрель ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 6 960,4 сўмга (6 960 403,2 х 0,1%) тенг.

Январь-март ойларида ШЖБПҲга ўтказиладиган ажратмалар 5 360,4 сўмни, апрель ойида 1 600 сўмни (6 960,4 – 5 360,4) ташкил этди.

Апрель ойида бюджетга 190 400 сўм (192 000 – 1 600) ЖШДС ўтказилади.

Ходим қўлига 1 408 000 сўм (1 600 000 – 192 000) иш ҳақи олади.

 

5-ВАЗИЯТ

 

Бир нечта имтиёзни ҳисобга олган ҳолда (ҳар ойда даромаддан МҲЭКМнинг 1,41 бараварига тенг суммани чегириш, моддий ёрдам ва қимматбаҳо совға олинганда) ЖШДС ҳисоб-китоби

Солиқ кодексининг 380-моддасига кўра имтиёзга ҳақли бўлган ходимга январь ойида 1 500 000 сўм, февраль-апрель ойларида эса 1 600 000 сўм иш ҳақи тўланган. Январь ойида унга никоҳдан ўтиши муносабати билан 3 000 000 сўм моддий ёрдам кўрсатилган ва 2 000 000 сўмлик қийматга эга совға топширилган.

Қуйидагиларга мувофиқ:

 Солиқ кодексининг 380-моддаси 1-қисмига мувофиқ имтиёз олиш ҳуқуқига эга бўлган ходимнинг солиқ солинадиган даромадидан ҳар ойда МҲЭКМнинг 1,41 бараварига тенг сумма ((634 880 х 1,41) + (679 330 х 1,41 х 3)) = 3 768 746,7 сўм) чиқариб ташланади;

 Солиқ кодексининг 378-моддаси 1-бандига мувофиқ МҲЭКМнинг 4,22 бараваригача (634 880 х 4,22 = 2 679 193,6 сўм) миқдорда бериладиган моддий ёрдам суммасига ЖШДС солинмайди;

 Солиқ кодексининг 378-моддаси 10-бандига кўра юридик шахслардан бир йил мобайнида МҲЭКМнинг 2,11 баравари (634 880 х 2,11 = 1 339 596,8 сўм) миқдоригача олинган совғаларнинг қийматига ЖШДС солинмайди.

 

Солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз:

6 300 000 – 3 768 746,7 + 3 000 000 – 2 679 193,6 + 2 000 000 – 1 339 596,8 = 3 8513 462,9 сўм.

Январь-апрель ойлари учун солиқни ҳисоб-китоб қиламиз:

3 512 462,9 х 12% = 421 495,55 сўм.

Январь-март ойларида 344 438,18 сўм солиқ ушлаб қолинган. Апрель ойида солиқ суммаси 77 057,37 сўмни (421 495,55 – 344 438,18) ташкил этади.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 3 512,46 сўмни (3 512 462,9 х 0,1%) ташкил этади.

Январь-март ойларида ШЖБПҲга ўтказиладиган ажратмалар 2 870,32 сўмни, апрель ойида 642,14 сўмни (3 512,46 – 2 870,32) ташкил этади.

Бюджетга 76 415,23 сўм (77 057,37 – 642,14) солиқ ўтказилади.

Ходим қўлига 1 522 942,63 сўм (1 600 000 – 77 057,37) олади.

 

III. ОДАТДАН ТАШҚАРИ ҲОЛАТЛАР

1-ВАЗИЯТ

 

Ўриндош ходим даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

Солиқ кодексининг 380-моддаси 1-қисмида назарда тутилган имтиёзга эга ўриндош ходимга январь ойида 800 000 сўм, февраль-апрель ойларида эса 850 000 сўмдан иш ҳақи тўланган.

 Солиқ имтиёзини қўллаш солиқ тўловчининг асосий иш (хизмат, ўқиш) жойи бўйича, асосий иш жойи мавжуд бўлмаган тақдирда эса – яшаш жойидаги солиқ органлари томонидан жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация асосида солиқни ҳисоблаб чиқариш чоғида амалга оширилади (Солиқ кодексининг 380-моддаси 5-қисми).

 

Январь-апрель ойлари учун солиқни ҳисоб-китоб қиламиз:

3 350 000 х 12% = 402 000 сўмга тенг.

Январь-март ойларида 300 000 сўм солиқ ушлаб қолинган. Апрель ойи учун солиқ суммаси 102 000 сўмга (402 000 – 300 000) тенг.

Январь-апрель ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 3 350 сўмни (3 350 000 х 0,1%) ташкил этади.

Январь-март ойларида ШЖБПҲга ўтказиладиган ажратмалар 2 500 сўмни, апрель ойида эса 850 сўмни (3 350 – 2 500) ташкил этган.

Апрель ойи учун бюджетга 101 150 сўм (102 000 – 850) солиқ ўтказилади.

Солиқ ушланганидан кейин ходим 748 000 сўм (850 000 – 102 000) иш ҳақи олади.

 

2-ВАЗИЯТ

 

Юридик шахсга турар жойни ижарага берувчи ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромади январь ойи учун 1 100 000 сўмни, февраль-апрель ойлари учун эса 1 200 000 сўмни ташкил этган. Ходим Тошкент шаҳрида жойлашган, майдони 50 кв.м бўлган турар жой биносини 1 январдан бошлаб ижарага бериш тўғрисида иш берувчи билан шартнома тузди ва ҳар ойда 1 500 000 сўм ижара ҳақи олди.

 Жисмоний шахсларнинг турар жойни ижарага топширишдан оладиган даромадларига солиқ солиш ижара (ёллаш) шартномасида назарда тутилган тўловдан келиб чиқиб амалга оширилади, бироқ у турар жойни ижарага берадиган жисмоний шахслар учун белгиланган энг кам ижара ҳақи ставкаларидан ҳисоблаб чиқарилган миқдордан кам бўлмаслиги керак (9.12.2019 йилдаги ЎРҚ-589-сон Қонунга 12-илова).

 Тошкент шаҳрида бир ойлик ижара тўловининг энг кам миқдори этиб 1 кв.м турар жой учун 12 000 сўм; Нукус ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарларда – 7 500 сўм; бошқа аҳоли пунктларида – 3 500 сўм белгиланган.

 ШЖБПҲга бадаллар иш берувчи ва ходим ўртасида тузилган меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича бажарилган ишлар учун олинган даромадлардан ҳисоблаб ёзилади. Ижара ҳақи тарзидаги даромадлар мулкий даромад бўлганлиги ва ишлар бажариш билан боғлиқ бўлмаганлиги боис, ундан ШЖБПҲга ажратмалар қилинмайди.

 

Ижара ҳақидан ЖШДС суммасини ҳисоблаймиз. Мазкур ҳолатда энг кам ижара ҳақи суммаси 600 000 сўмни (12 000 х 50) ташкил этади, у ҳақиқатдаги ижара ҳақидан камлиги боис шартномада назарда тутилган суммадан солиқ ҳисобланади:

1 500 000 х 12% = 180 000 сўм.

Январь-апрель ойлари учун меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромаддан солиқни ҳисоблаймиз:

4 700 000 х 12% = 564 000 сўм.

Январь-март ойларида 420 000 сўм солиқ ушлаб қолинган. Апрель ойи учун солиқ суммаси 144 000 сўмга (564 000 – 420 000) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 4 700 сўмни (4 700 000 х 0,1%) ташкил этади.

Январь-март ойларида ШЖБПҲга ўтказиладиган ажратмалар 3 500 сўмни, апрель ойи учун 1 200 (4 700 – 3 500) ташкил этади.

Апрель ойи учун бюджетга 142 800 сўм солиқ (144 000 – 1 200) ўтказилади.

Солиқ ушлаб қолинганидан кейин ходимга 2 376 000 сўм иш ҳақи (1 200 000 + 1 500 000 – 144 000 – 180 000) тўланади.

 

Ҳисоб-китоб услубиятини экспертимиз Муҳиддин ЗАЙНУДДИНОВ тайёрлади.

 


*Жисмоний шахсларнинг даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадалларнинг ҳисоб-китоби услубияти январь ойи учун «СБХ»нинг 28.01.2020 йилдаги 4 (1328)-сонида, февраль ойи учун 25.02.2020 йилдаги 8 (1332)-сонида, март ойи учун 24.03.2020 йилдаги 12 (1336)-сонида чоп этилган.

 

Прочитано: 787 раз(а)

Комментарии к статье (1)

Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.
2020-06-11 20:29:06, Гость_Jurabek:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика