Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 15 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Қишлоқ хўжалиги бирлашмасини ташкил этиш учун субсидия қандай олинади

 

Кам таъминланган оилалар бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этиладиган қишлоқ хўжалиги бирлашмалари устав фондига улуш сифатида киритиш учун субсидия ажратиш тартиби белгиланди (АВ томонидан 31.03.2020 йилда 3163-1-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

 

Эслатиб ўтамиз, аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини яратиш мақсадида Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан аниқ мақсадларга субсидия ва грантлар ажратиш тартиби жорий этилган (5.03.2019 йилдаги ПҚ-4227-сон қарор; Низом, АВ томонидан 31.05.2019 йилда 3163-сон билан рўйхатдан ўтказилган). Айни пайтда амал қилаётган ҳужжатда қишлоқ хўжалиги фаолияти билан шуғулланаётган кам таъминланган оилаларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш механизми тартибга солинган.

Бир нечта оила иштирокида қишлоқ хўжалиги бирлашмасини ташкил этмоқчи бўлган муассис ҳудудий Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига (АБКМ) ҳар бир оилага субсидия олиш учун ёзма ариза беради. Аризага қуйидагилар илова қилинади:

оила бошлиқларининг Ф.И.О. кўрсатилган рўйхат;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун муассис ва оилалар ўртасида тузилган пудрат шартномаларининг кўчирма нусхалари.

АБКМнинг масъул ходими берилган аризани 5 иш куни ичида кўриб чиқади. Бунда оиланинг кам таъминланганлиги далили албатта ҳисобга олинади. Масъул ходим аризани ўрганиш натижалари бўйича АБКМ раҳбарига ўз таклифини йўллайди, у 2 кун ичида субсидия ажратиш тўғрисида буйруқ чиқариб, уни почта орқали муассисга юборади. Буйруқда субсидия олувчилар ва унинг суммаси кўрсатилади.

Буйруқни олган муассис қишлоқ хўжалиги бирлашмасини ташкил этиб, сўнг АБКМга бирлашма устави ва рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома нусхаларини тақдим этади. АБКМ устав фондига улуш сифатида киритиш учун 2 иш куни ичида бирлашма ҳисобрақамига 10 БҲМ ўтказиб, бу ҳақда бирлашма раисини (муассисни) ёзма равишда хабардор қилади.

Субсидия бир марталик бўлиб, битта оилага фақат бир марта ажратилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 31.03.2020 йилдан кучга кирган.

 

Ленара ХИКМАТОВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 585 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика