Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 13 / Жавоб берамиз

Оғир юк кўтарувчи авто учун амортизациянинг мажбурий нормалари

 

Умумбелгиланган солиқларни тўловчи корхона халқаро юк ташиш фаолияти билан шуғулланади. Балансимизда йўл қўйилиши мумкин бўлган максимал массаси 12 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобиллари, максимал массаси 10 тоннадан ортиқ бўлган шатакчи тиркамалар мавжуд.

Корхонамиз Президентнинг 7.06.2019 йилдаги ПҚ-4353-сон қарорининг 2-бандида белгиланган йўл қўйилиши мумкин бўлган максимал массаси 12 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобилларига, максимал массаси 10 тоннадан ортиқ бўлган тиркамалар ва ярим тиркамаларга нисбатан 10%лик амортизация нормасини қўлламаса ҳам бўлаверадими?

 

Йўқ, бўлмайди. Президентнинг 7.06.2019 йилдаги ПҚ-4353-сон қарорининг 2-бандида шундай дейилади:

«Белгилансинки:

солиқ солиш мақсадида йўл қўйилиши мумкин бўлган максимал массаси 12 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобиллари (самосваллардан ташқари), шатакчи автомобиллар, шунингдек, максимал массаси 10 тоннадан ортиқ бўлган тиркамалар ва ярим тиркамаларнинг йиллик энг юқори амортизация нормаси 10 фоизни ташкил этади;

…».

Яъни ПҚ-4353-сон қарорда танлаш ҳуқуқи берилмаган: кўрсатилган амортизация нормасини ё қўллаш ёки қўлламаслик ихтиёрий эмас. Корхона солиқ солиш мақсадида ушбу амортизация нормасини қўллашга мажбур.

Шу билан бирга бухгалтерия ҳисобида ҳисоб сиёсатингизда белгиланган, солиқ солиш мақсадларидаги нормалардан фарқ қилувчи амортизация нормаларини қўллашингиз мумкин.

  

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 285 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика