Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 52 / Жавоб берамиз

Давал хом ашёсининг ҳужжатли акс эттирилиши

 

ЯСТ тўловчи ташкилот хизматлар кўрсатишга шартнома тузди. Буюртмачи автомобиль йўлларини таъмирлаш ва қуриш билан шуғулланади. Шартнома предмети йўл қопламасини ер текислайдиган машина билан текислаш ҳисобланади. Хизматлар кўрсатилиши учун буюртмачи ҳар ойда бизга давал асосда дизель ёқилғисини беради. Ой охирида бир ойда машинадан фойдаланилган вақтдан келиб чиққан ҳолда кўрсатилган хизматлар суммасини ҳисоблаймиз. Буюртмачимиз ушбу суммадан бир ойда фойдаланилган давал хом ашёси қийматини ушлаб қолади ва фарқни бизнинг счётимизга ўтказади. «Yo’l loyiha ekspertiza»  унитар корхонаси тандем текислаш машинасидан бир соат фойдаланиш баҳосини шартнома асосида ҳисоблаб беради. Ҳисобварақ-фактурани расмийлаштиришда жадвал қисмида хизматлар номини, ўлчов бирлигини, машина-соатлар миқдорини, машина-соат баҳоси ва қийматни қайд этамиз.

Буюртмачи томонидан давал асосда берилган дизель ёқилғиси миқдори, нархи ва қийматини ҳисобварақ-фактурага («айирув» белгиси билан) киритсак бўладими?

Тўланадиган умумий суммадан ушлаб қолинган давал дизель ёқилғиси қийматини қандай ва қайси ҳужжатда акс эттириш лозим?

 

– Шартномада бутун қурилишни ёки унинг муайян қисмини моддий таъминлаш буюртмачи томонидан амалга оширилиши назарда тутилган бўлмаса, қурилишни материаллар билан таъминлаш мажбурияти пудратчи зиммасида бўлади (ФКнинг 672-моддаси).

Сизнинг шартномада хизматлар кўрсатиш учун зарур бўлган дизель ёқилғиси буюртмачи томонидан давал асосда берилиши назарда тутилган. Бинобарин, кўрсатилган хизматларни калькуляциялашда дизель ёқилғиси харажатларини ҳисобга олмаслик лозим. Бу ҳисобварақ-фактурани ҳақиқатда кўрсатилган хизматлар суммасига (дизель ёқилғиси харажатларини ҳисобга олмаган ҳолда) ёзиб беришингиз кераклигини англатади. Буюртмачи ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган суммани сизга тўлаши лозим.

кўрсатилган хизматларга ҳисобварақ-фактурада давал асосда олинган, фойдаланилган дизель ёқилғиси қийматини қўшмаслик керак. Акс ҳолда бу буюртмачидан дизель ёқилғиси давал асосда олинганини эмас, балки сотиб олинганини кўрсатади. Дизель ёқилғиси харажатлари кўрсатилган хизматлар таннархига киритилади.

Сиз ҳисобварақ-фактурани нотўғри расмийлаштиряпсиз. Хизматлар кўрсатиш билан шуғулланадиган корхона жадвал шаклини тўлдиришда қуйидагиларни акс эттириши керак:

1-«Товарлар (ишлар, хизматлар) номи» устунида – бажарилган ишлар (кўрсатилган хизматлар) номи кўрсатилади;

2-устунда – пул ифодасида (сўмда) ўлчов бирлиги кўрсатилади;

3-«Миқдори» ва 4-«Нархи» устунлари тўлдирилмайди (Тартибнинг 20-банди, 3-илова, АВ томонидан 21.01.2019 йилда 3126-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

Бажарилган ишлар далолатномасида эса сиз қайси йўл участкасида ва қанча соат текислайдиган машинадан фойдаланилганини, белгиланган нормада ва нормадан ортиқча (узрли сабаблар мавжуд бўлганда) қанча миқдорда давал дизель ёқилғиси сарфланганини, қолдиғини, шунингдек бажарилган ишлар ва давал хом ашёдан фойдаланилганини акс эттирадиган бошқа зарур кўрсаткичларни кўрсатишингиз мумкин.

 

Замира ЖЎРАЕВА, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

 

Прочитано: 691 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика