Norma.uz
Норма маслахатчи / 2019 йил / № 49 / Хўжалик юритиш қоидалари

Интернет-дўкон: товар учун тўлов киритиш ва уни етказиб бериш қоидалари

 

Жиҳозланган савдо шохобчасига эга, параллел равишда улгуржи савдони амалга оширадиган корхона (МЧЖ) товарларни асосий омбордан етказиб бериш орқали чакана савдо билан шуғулланади. Транспорт воситаси тўлов терминали ва сейф билан жиҳозланган. Пировард истеъмолчига етказиб бериш бепул. Харидор юкхат бўйича товарни олганидан сўнг тўлов терминали орқали ёки нақд пул билан ҳақ тўлаши мумкин, бу маблағлар операция ўтказилган кун давомида корхона кассасига кирим қилинади ва ҳисобрақамига инкассацияланади.

Товарларни бепул етказиб бериш орқали чакана реализация қилиш қонун ҳужжатларини бузиш ҳисобланмайдими?

 

– Барча зарур талабларга риоя этган ҳолда бундай етказиб беришни амалга ошириш мумкин.

Чакана реализация қилишда товарларни етказиб бериш қонун ҳужжатларида тақиқланмаган (ФКнинг 431-моддаси). У Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларидаги умумий талабларга риоя қилган ҳолда амалга оширилади (ВМнинг 13.02.2003 йилдаги 75-сон қарорига 1-илова).

Товарларни электрон тижорат йўли билан етказиб бериш орқали реализация қилаётган бўлсангиз, яъни веб-сайтда, мобиль иловада ва шартнома шартларини ўз ичига олган оммавий офертани жойлаштираётган бўлсангиз (Қоидалар, ВМнинг 2.06.2016 йилдаги 185-сон қарорига 1-илова), алоҳида талабларга риоя қилишингиз лозим. Хусусан, тўловлар қуйидаги усулларда амалга оширилади (Қоидаларнинг 48-банди):

1) нақд пул билан – НКМдан фойдаланиш орқали нақд пул маблағлари қабул қилингани тўғрисида чек ёки бошқа тасдиқловчи ҳужжатни мажбуран тақдим этиш. Бунда инкассация қоидаларига риоя этган ҳолда, олинган пулларни хизмат кўрсатувчи банкка топширишни таъминлаш лозим;

2) электрон тўлов воситалари билан – тўловларни қабул қилиш учун ҳисоб терминали ёки виртуал терминал (E-POS) орқали шахсий ва корпоратив банк карталаридан фойдаланиш орқали. Электрон тўлов чеки ёки тўловни тасдиқловчи бошқа ҳужжат албатта тақдим этилади;

3) пул маблағларини банк ҳисобрақамларидан ўтказиш йўли билан (шу жумладан карта ҳисобрақамларидан) – шахсий кабинет ёки чакана тўлов тизими орқали ўтказган ҳолда.

Товарларни кўрсатилган жойига қуйидаги усулларда етказиб бериш мумкин (Қоидаларнинг 47-банди):

♦ Ўзбекистон ҳудудида ўзининг автомобиль транспортида юкларни ташишларга лицензия олмасдан мустақил равишда етказиб бериш;

♦ товарларни етказиб бериш бўйича хизматлар кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлган хизматлардан фойдаланиш.

Шуни инобатга олиш керакки, айрим товарлар электрон тижорат орқали реализация қилишдан олиб қўйилган ёки уларнинг обороти чекланади (Рўйхат, Қоидаларга 2-илова).

Электрон тижорат орқали реализация қилинган товарларни етказиб бериш учун лицензия олиш шарт эмас (Регламент, ВМнинг 30.07.2019 йилдаги 636-сон қарорига 1-илова).

Айрим товарларга қўшимча талаблар татбиқ этилади. Масалан, дори воситаларини чанака реализация қилишда уларни етказиб бериш чоғида муайян ташиш шартларига риоя этилиши лозим (Низомнинг 39-1-банди, ВМнинг 6.04.2017 йилдаги 185-сон қарорига 2-илова).

 

Альберт Сафин, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

 

Прочитано: 700 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика