Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 44 / Солиқ солиш

Воситачилик ҳақидан ҚҚС

 

Реклама агентлиги воситачилик шартномаси асосида ОАВда рекламани жойлаштириш хизматларини кўрсатади. Умумбелгиланган солиқларни тўлайди. Катта ҳажмдаги намойиш вақти сотиб олинганда етказиб берувчи (ОАВ) чегирма таклиф этади. Чегирма қўшимча фойда сифатида воситачида (агентликда) қолади. Агентлик мижозларга (комитентларга) етказиб берувчи билан тузилган шартномада тасдиқланган нархлар бўйича чегирмаларни ҳисобга олмаган ҳолда, намойиш вақтини сотиб олиш харажатларини қоплашга ҳисобварақ-фактурани қайта тақдим этади. Яъни, чегирма олиш чоғида агентлик мижозга етказиб берувчига тўланганидан кўпроқ миқдорда ҚҚСни қайта тақдим этади. Агентлик ўзининг воситачилик ҳақига ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда алоҳида ҳисобварақ-фактурани тақдим этади.

Ҳисобварақ-фактурада воситачилик операциясини амалга ошириш чоғида берилган чегирма бўйича олинган қўшимча фойдадан ҚҚСнинг қайси суммаси акс эттирилади?

 

– Воситачилик шартномаси бўйича бир тараф (воситачи) иккинчи тарафнинг (комитент) топшириғи бўйича ўз номидан, бироқ комитент ҳисобидан бир ёки бир неча битимни ҳақ эвазига тузиш мажбуриятини олади. Воситачи ўз зиммасига олган топшириқни комитентнинг кўрсатмаларига мувофиқ, воситачилик шартномасида бундай кўрсатмалар бўлмаганда эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ комитент учун энг фойдали шартлар асосида бажариши лозим. Воситачи битимни комитент кўрсатганидан ҳам фойдалироқ шартлар асосида тузган бўлса, қўшимча фойда, башарти шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, тарафлар ўртасида баравар тақсимланади (ФКнинг 832-моддаси 1-қисми, 834-моддаси 2-қисми).

Мазкур ҳолатда шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаганлиги сабабли шартнома бўйича қўшимча фойда (чегирмалар) воситачида қолади.

Ҳисобварақ-фактурани расмийлаштиришда Ҳисобварақ-фактураларни ҳисобга олиш ва расмийлаштириш тартибига (3-илова, АВ томонидан 21.01.2019 йилда ­3126-сон билан рўйхатдан ўтказилган) амал қилиш лозим:

воситачи комитентнинг манфаатида сотиб олинган хизматлар  бўйича ҳисобот тақдим этади, унга тегишли ҚҚС суммаси ажратилган ҳолда воситачи томонидан сотиб олинган хизматлар миқдори ва қиймати ҳақида маълумот киритилган бўлиши керак. Бунда ҳисоботга воситачи томонидан хизматлар комитентнинг манфаатида сотиб олинганлигини тасдиқловчи шартномалар, ҳисобварақ-фактуралар, далолатномалар ва бошқа ҳужжатларнинг нусхалари илова қилинган бўлиши лозим (23-банд);

воситачи комитент учун сотиб олинган хизматлар бўйича комитентга сотувчидан олинган ҳисобварақ-фактурадаги кўрсаткичларни акс эттирилган ҳолда ҳисобварақ-фактура тақдим этади (сотувчидан олинган ҳисобварақ-фактурани ўз номидан комитент номига қайта тақдим этади) (33-банд).

Шу тариқа, комитентга тақдим этилган харажатларни қоплаш бўйича ҳисоботларга ҳамда комитент номига тақдим этилган ҳисобварақ-фактураларга, уларда етказиб берувчилардан олинган ҳисобварақ-фактураларга мувофиқ суммаларни кўрсатган ҳолда (чегирмани ҳисобга олган ҳолда) тузатишлар киритишингиз лозим.

Воситачи чегирма бўйича олган қўшимча фойдани воситачилик ҳақига ёзиб берилган ҳисобварақ-фактурада алоҳида сатрда акс эттириш керак. Тегишинча, ҚҚС тўловчи сифатида воситачи ушбу қўшимча даромадни комитентга ҚҚС билан тақдим этади.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 741 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика