Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 24 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Нарх ошганда фақат бир ой қўшимча тўлов тўламаса бўлади

 

Вазирлар Маҳкамасининг 31.05.2019 йилдаги «Ёқилғи-энергетика ресурсларининг айрим турлари учун тариф сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 452-сон қарори қабул қилинди (қарор матни «СБХ» ушбу сонининг ҳужжатлар пакетида чоп этилмоқда).

 

Ҳужжат билан айрим тоифадаги истеъмолчиларнинг электр энергияси ва табиий газ учун ўзаро ҳисоб-китоб қилиш тартиби белгиланди.

Биринчидан, ўз фаолиятини республика бюджети ва маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобидан амалга оширмайдиган ва маънавий эскирган ҳамда тежамкор бўлмаган қозон агрегатларини алмаштирмаган ташкилотларга нисбатан 2019 йил 1 июндан бошлаб, фойдаланилган табиий газ учун ҳақ тўлаш бўйича амалдаги тарифларга нисбатан оширилган коэффициент 2,0 дан 1,2 гача камайтирилади. Бу аҳолига иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув таъминоти хизматларини кўрсатувчи ташкилотларга тааллуқли эмас.

Иккинчидануланган қуввати 750 кВА ва ундан юқори бўлган сув таъминоти корхоналарига электр энергияси учун ҳисоб-китобларни табақалаштирилган тариф бўйича амалга ошириш талаби татбиқ этилмайди.

Учинчидан, қуйидагилар электр энергияси учун тўловни маиший истеъмолчиларга белгиланган тариф бўйича амалга оширади:

● ХУМШ ва коммунал-эксплуатация ташкилотлари – умумий уй-жой эҳтиёжларига фойдаланиладиган электр энергияси учун электр таъминоти шартномасига асосан электр тармоғининг баланс мансублигининг бўлиниш чегарасидаги нуқтада ўрнатилган ҳисобга олиш приборларининг кўрсаткичларига мувофиқ;

● электр энергиясидан аҳолини электр билан таъминлаш учун фойдаланадиган идоравий ва муниципал уй-жой фонди, юридик шахслар ётоқхоналари ва оилавий корхоналарга, шунингдек, электр энергиясидан аҳоли эҳтиёжлари учун фойдаланадиган локал қозонхоналар.

 

Эслатиб ўтамиз, кўрсатилган субъектлар (бундан коммунал-эксплуатация ташкилотлари ва оилавий корхоналар мустасно) томонидан истеъмол қилинган табиий газ учун тўловда ҳам шунга ўхшаш тартиб қўлланади.

 

Тўртинчидан, электр таъминоти корхонасининг электр тармоқлари ва уйларнинг ички электр тармоқларининг бўлиниш чегарасидан умумий мулк ҳисобланадиган ушбу тармоқлардан таъминланадиган маиший истеъмолчиларнинг электр энергиясини ҳисобга олиш асбобларигача бўлган электр тармоқларидаги электр энергияси йўқотишлари ҳудудий электр тармоқлари корхоналарининг технологик йўқотишларида ҳисобга олинади.

Бешинчидан, электр энергияси (шу жумладан актив ва реактив энергия) ва табиий газ учун аванс 2019 йил 1 июндан кейин тўланган тақдирда тариф ўзгарганда истеъмолчилар (аҳолидан ташқари) қўшимча тўлов тўлашдан озод қилинадиган муддат қисқартирилди. Бу ҳолатда «имтиёзли» муддат тўлов тўланган кундан бошлаб 1 ойни ташкил этади. Аванс тўловини 1 июнга қадар амалга оширганлар эса илгариги қоидалар бўйича – 2 ой мобайнида қўшимча тўлов тўламасликка ҳақли.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 1.06.2019 йилдан кучга кирди.

 

 Олег ЗАМАНОВ,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 611 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика