Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 23 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Пакетларни олиб кириш: тақиқ бизнес фойдасига қайта кўриб чиқилди

 

Президентнинг 23.05.2019 йилдаги ­ПФ-5728-сон Фармони билан Президентнинг 2018 йил 18 майдаги ПҚ–3730-сон қарорига тегишли тузатишлар киритилди.

 

2019 йил 1 январдан бошлаб ТИФ ТН бўйича 3923 21 000 0, 3923 29 100 0, 3923 29 900 0 кодли маҳсулотларни мамлакатимизга олиб кириш тақиқланган (ПҚ–3730-сон қарор 5-бандининг ­4-хатбошиси).

Ушбу нормага жиддий тузатишлар киритилди:

● умуман олиб кириш эмас, фақат «Эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режими остида жойлаштириш тақиқланган. Ушбу аниқлаштириш билан бошқа божхона режимларига (Божхона кодексининг 25-моддаси) жойлаштирган ҳолда амалда олиб киришга рухсат берилган;

● тақиқ фақат тутқичи кесилган ёки тутқичли полимер плёнкали пакетларга нисбатан татбиқ этилади. Тегишинча, тутқичсиз, юқорида санаб ўтилган ТИФ ТН кодлари бўйича таснифланадиган пакетларни импорт қилиш мумкин;

● кўрсатилган товар позицияларининг хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун, шунингдек гуманитар ёрдам, реклама сифатида ва синов ўтказиш учун импорт қилиниши – тақиқ остига тушмайдиган истисноли ҳолатлар. Аввал бўлганидек, жисмоний шахслар товарлар ва шахсий буюмларини ташиш ва ўраш чоғида ўз эҳтиёжлари учун пакетларни олиб киришлари мумкин.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) ­эълон қилинган ва 24.05.2019 йилдан кучга кирди.

 

 

Олег ЗАМАНОВ, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 526 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика