Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 11 / Жавоб берамиз

Ижара тўловларидан даромад солиғи

 

Ижарага берувчи – жисмоний шахс юридик шахсга жойни ижарага беради. Ижара тўлови суммаси 1 кв.м учун 5 000 сўм этиб белгиланган. Ижарага олувчи (юридик шахс) жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини бир вақтнинг ўзида тўлаган ҳолда шартнома бўйича ижара тўлови суммасидан келиб чиқиб ижара тўловини тўлайди.

1. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи қандай ҳисобланади: 1 кв.м учун 20 000 сўмлик ставкадами ёки 5 000 сўмданми?

2. Ижарага олувчида мол-мулкдан белгиланган ставкалардан паст баҳода фойдаланишдан даромад юзага келадими?

 

Жисмоний шахсларнинг мол-мулкни ижарага беришдан олган даромадларига ижара тўловининг шартномавий миқдоридан келиб чиққан ҳолда, бироқ жисмоний шахслар учун белгиланган энг кам ставкалардан кам бўлмаган миқдорда ЖШДС солинади (26.12.2018 йилдаги ПҚ-4086-сон қарорнинг 24-банди).

Тошкент шаҳрида нотурар жойлар учун ойлик ижара тўловининг энг кам миқдори 20 000 сўмни ташкил этади (ПҚ-4086-сон қарорга ­24-илова).

Сизнинг ҳолатда шартномада назарда тутилган ижара тўлови миқдори белгиланган энг кам ставкадан паст. Демак, жисмоний шахснинг мулкий даромадидан ЖШДС 20 000 сўмдан ҳисобланади. Бунда ижарага олувчида ушбу нотурар жойдан фойдаланишдан қўшимча солиқ солинадиган даромад юзага келмайди (Солиқ кодексининг 20-боби, 355, 356-моддалари).

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1852 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика