Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 11 / Солиқ солиш

Фақат ЖШДС ва ЯИТ бўйича ҳисобот топширасиз

 

Биз доимий муассаса ҳисобланамиз ва Президентнинг 11.09.2017 йилдаги ПҚ-3264-сон қарорига мувофиқ имтиёзга эгамиз, унга биноан фаолиятни доимий муассаса орқали амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси норезидентлари – юридик шахслар томонидан тўланиши лозим бўлган барча солиқларни тўлашдан озод этилганмиз.

1. ДМ солиқлардан тўлиқ озод этилган бўлса, фойда солиғи, ҚҚС ва бошқа солиқлар бўйича ҳисобот топшириши зарурми?

2. ҚҚС қайд этилган кирувчи Ҳисобварақ-фактуралар реестрини юритиш керакми?

3. Етказиб берувчиларимиз ушбу имтиёз асосида бизга товарларни ҚҚСсиз реализация қилишлари мумкинми?

 

– Президентнинг «Тахиятош ИЭСда 230–280 МВт қувватга эга иккита парогаз қурилмаларини қуриш» инвестиция лойиҳасини амалга оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори (11.09.2017 йилдаги ПҚ-3264-сон) қоидаларини кўриб чиқамиз. Уларга кўра, консорциум Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати органлари томонидан ҳисобга қўйилган доимий муассаса орқали фаолият олиб боради.

Белгиланишича, лойиҳани амалга ошириш доирасида шартноманинг амал қилиш муддати ва унда белгиланган кафолатлар даврида Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқилмасдан, маҳаллий етказиб берувчилар ва субпудрат ташкилотлари томонидан консорциум ва унинг субпудрат ташкилотларига сотиладиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган товарлар (ишлар, хизматлар) қўшилган қиймат солиғидан озод этилади (ПҚ-3264-сон қарорнинг 5-банди).

Лойиҳани амалга ошириш доирасида шартноманинг амал қилиш муддати ва унда белгиланган кафолатлар даврида:

● консорциум ва унинг субпудрат ташкилотлари – фаолиятни доимий муассаса орқали амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси норезидентлари – юридик шахслар томонидан тўланиши лозим бўлган барча солиқларни тўлашдан;

● хорижий жисмоний шахслар – лойиҳани амалга ошириш доирасида олинадиган жисмоний шахсларнинг даромад солиғини тўлашдан озод этилган (ПҚ-3264-сон қарорнинг 7-банди).

 

Хулоса чиқарамиз:

1. Сизнинг ДМ барча солиқларни тўлашдан озод этилган. Яъни сиз солиқ тўловчи ҳисобланмайсиз. Демак, солиқ органларига солиқларнинг ҳисоб-китобини ҳам топширишингиз керак эмас.

2. ҚҚС тўловчиси ҳисобланмаслигингиз боис Ҳисобварақ-фактуралар реестрини ҳам юритишингиз лозим эмас.

3. ПҚ-3264-сон қарорнинг 5-бандига мувофиқ, сизнинг ДМ ва субпудратчиларга етказиб бериладиган товарлар, ишлар ва хизматлар ҚҚСдан озод этилган.

 

Шунга қарамай, сизнинг ДМ қуйидаги солиқ ҳисоботларини тақдим этиши шарт:

● ЖШДС бўйича. Тўлов манбаи сифатида ходимларнинг даромадларидан солиқ ушлаб қолишингиз зарур. Бу лойиҳа доирасида ЖШДСдан озод этилган хорижий жисмоний шахсларнинг даромадларига тааллуқли эмас;

● 12%лик ставка бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлардан ЯИТ бўйича. ДМ барча турдаги солиқлардан озод этилган, бироқ ягона ижтимоий тўлов Солиқ кодексида солиқларга эмас, бошқа мажбурий тўловлар жумласига киритилган (Солиқ кодексининг 23-моддаси 3-қисми).

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1191 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика