Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 11 / Солиқ солиш

Реализация қилишдан зарарни базага киритиш

 

Корхона (2019 йилдан умумбелгиланган солиқлар тўловчиси, ҚҚС – 20%) ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни хайрия жамиятларига топширди.

Маҳсулот таннархи бўйича ва таннархидан паст баҳода юклаб жўнатилганда фойда солиғи бўйича қандай оқибатлар юзага келади?

Товар хайрия тариқасида бепул топширилганда қандай НҲҲга риоя этиш мумкин?

 

– Товар ҚҚСсиз ёки 0%лик ставка бўйича ҚҚС билан товар таннархига тенг баҳода реализация қилинганда сиз учун фойда солиғи бўйича ҳеч қандай оқибатлар юзага келмайди. Реализация 20% ставкали ҚҚСни ҳисобга олиб товар таннархига тенг баҳода амалга оширилса, сиз ҳақиқатда товарни таннархидан 20% паст баҳода реализация қилаётган бўласиз.

Товарлар таннархидан паст баҳода реализация қилинганда ва бепул топширилганда солиқ солиш мақсадлари учун товарларни реализация қилишдан олинган тушум уларнинг таннархи асосида аниқланади (Солиқ кодексининг 130-моддаси ­11-қисми). Таннархидан паст баҳода реализация қилиш ва бепул топширишдан кўрилган зарарлар фойда солиғини ҳисоблашда солиқ солинадиган базага киритилади. Фойда солиғи ҳисоб-китобининг шакли ДСҚ ва МВнинг «Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (АВ томонидан 21.01.2019 йилда 3126-сон билан рўйхатдан ўтказилган) ­1-иловада келтирилган.

Солиқ солинадиган фойда қуйидаги суммага камайтирилади:

● экология жамғармаларига;

● соғломлаштириш жамғармаларига;

● хайрия жамғармаларига;

● маданият, соғлиқни сақлаш муассасаларига;

● меҳнат органлари, жисмоний тарбия ва спорт муассасаларига;

● таълим муассасаларига;

● маҳаллий давлат ҳокимияти органларига;

● фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига бериладиган бадаллар, ҳомийлик ва хайрия тариқасидаги товарлар (маблағлар) суммасига.

Фойда солиғини ҳисоблашда чегирилиши мумкин бўлган максимал ёрдам суммаси солиқ солинадиган фойданинг 2%ини ташкил этади (Солиқ кодексининг 159-моддаси).

Ёрдам суммаси солиқ солинадиган фойданинг 2%идан ортиқ бўлса ва (ёки) юқорида қайд этилмаган бошқа ташкилотларга кўрсатилса, ушбу харажат чегирилмайдиган харажат ҳисобланади (Солиқ кодексининг 147-моддаси 7-банди).

Товарларни бепул топшираётганда қуйидаги НҲҲга риоя этиш мумкин:

● Фуқаролик кодекси, 31-«Ҳадя» боби;

● Солиқ кодекси;

● «Ҳомийлик тўғрисида»ги Қонун.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1238 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика