Norma.uz
Норма маслахатчи / 2019 йил / № 11 / Норматив лойиҳалар

Ипотека кредитлари берилишини кенгайтириш бўйича чора-тадбирлар таклиф этилмоқда

 

Улар ҚҲТБТ порталида эълон қилинган Президент Фармони лойиҳасида баён этилган.

 

Ипотека бўйича молиялаштиришнинг барқарор тизимини яратиш вазифасини янги ташкил этиладиган «Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси» АЖ зиммасига юклаш таклиф этилмоқда. Ушбу ташкилот аҳолининг сифатли ва арзон уй-жойга бўлган талабини қондириш учун тижорат банкларига етарли ҳажмда маблағ берилишини таъминлаши назарда тутилмоқда.

Компания ипотека кредитлари берадиган тижорат банкларига кейинчалик қайта молиялаштириш учун халқаро институтлар, хорижий банклар, маҳаллий ва халқаро бозорларнинг молиявий ресурсларини жалб этади. Институционал инвесторлар орасида жойлаштириладиган қимматли қоғозларни чиқариш мўлжалланмоқда. Ипотека кредити бериш ва қайта молиялаштириш соҳасида услубият ва норматив ҳужжатларни ишлаб чиқишда кўмаклашиш ҳам компания зиммасига юклатилади.

Шунингдек 2020 йил 1 январдан ҳарбий хизматчилар, ички ишлар органлари ходимлари, судьялар, кўп болали оилалар ва бошқа айрим тоифадаги фуқароларга уй-жой сертификатларини бериш таклиф этилмоқда. Ушбу сертификатлар давлат бюджети маблағлари билан таъминланади ва ипотека кредити воситасида сотиб олинадиган уй-жой қийматининг бир қисмини тўлаш учун мўлжалланади. Бу кўрсатилган тоифадаги фуқароларни уй-жой билан таъминлашга доир амалдаги дастурларнинг ўрнига жорий этилади. Уй-жой сертификатлари тегишли тоифадаги фуқароларга қатъий белгиланган суммада фақат бир марта тақдим этилади, унинг миқдори ҳар йили Вазирлар Маҳкамаси қарори билан белгиланади.

2020 йил 1 январдан давлат дастурлари доирасида бериладиган янги ипотека кредитлари бўйича кредитлаш шартларини ўзгартириш назарда тутилган. Чунончи, буюртмачи ва бош пудратчи сифатида дастурда иштирок этувчи компаниялар рўйхати кенгайтирилади ҳамда Молия вазирлиги банкларга берган кредитлар бўйича, шунингдек аҳолига бериладиган ипотека кредитлари бўйича имтиёзли давр 1 йилгача қисқартирилади. Ипотека кредитлари бўйича қарз олувчи – уй-жой эгалари учун фоиз ставкаси қатъий белгиланган ­7%дан МБнинг қайта молиялаштириш ставкаси даражасигача ошириш таклиф этилмоқда.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Константин Мосин.

Прочитано: 969 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика