Norma.uz
Норма маслахатчи / 2019 йил / № 01 / Ижтимоий ҳимоя

533 минг нафардан ортиқ пенсионернинг пенсия миқдорлари ўртача 65 минг сўмдан 265 минг сўмгача ошади

 

Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг матбуот хизматидан маълум қилишларича, бугунги кунда мамлакатимизда 118 минг нафардан зиёд ишловчи пенсионер бор. Уларнинг фақат 40 минг нафари ёки 34 фоизи ўз пенсияларини тўлиқ олишар эди. 78 минг нафардан ортиқ ёки 66 фоиз ишловчи пенсионерлар бундай имкониятдан маҳрум бўлиб, пенсияларининг фақат ярмини, яъни 50 фоизини олиб келишаётган эди.

 

Президентимизнинг 2018 йил 12 декабрда имзолаган Фармони билан жорий йилнинг 1 январидан бошлаб, барча ишловчи пенсионерларга пенсияларни тўлиқ миқдорда тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Бу эса, ўз навбатида, кекса ёшдаги фуқароларга пенсияга чиққандан кейин ҳам мамлакатимизнинг жамоат ва ижтимоий-иқтисодий ҳаётида тенг иштирокини таъминлашга, ёшларга ўзларининг касбий маҳорати, бой ҳаётий ва меҳнат тажрибаларини сингдиришга имконият яратади. Бундан ташқари, юқори иш ҳақи ҳисобидан пенсияга чиққан фуқароларимизга муносиб пенсия миқдорини белгилаш орқали ижтимоий адолат принципини қарор топтириш мақсадида ушбу фармонда пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун иш ҳақининг максимал миқдорини энг кам ойлик иш ҳақининг 8 баробаридан 10 баробаригача оширилиши ҳам белгиланди.

Амалдаги тартибга асосан, юқори миқдорда ойлик иш ҳақи олувчи фуқароларга пенсияни ҳисоблашда фақат энг кам ойлик иш ҳақининг 8 баробаригача бўлган даромади инобатга олиниб, ундан юқори қисми ҳисобга олинмас эди.

Мисол учун, ўртача ойлик иш ҳақи – 2 200 минг сўм ва иш стажи 35 йил бўлган фуқарога амалдаги тартиб бўйича пенсия ҳисоблашда 1 621 минг сўм (энг кам иш ҳақининг 8 баробари) инобатга олинган (қолган қисми, яъни 579 минг сўм ҳисобга олинмаган). Шундан келиб чиқиб ушбу сумманинг 55 фоизи, яъни пенсиянинг таянч миқдори (891 550 сўм) белгиланиб, талаб этиладиган (25 йил)дан ортиқча ишлаган 10 йилнинг ҳар бир йили учун 1 фоиздан қўшимча ҳисобланиб, пенсиянинг умумий миқдори 1 054 минг сўмни ташкил этар эди.

Янги тартиб бўйича эса, ушбу фуқарога ўртача ойлик иш ҳақи 1 621 минг сўм эмас, 2 027 минг сўм (ЭКИҲнинг 10 баробари) миқдорида ҳисобга олинади. Бунда, пенсиянинг таянч миқдори 1 115 минг сўмни, ортиқча ишлаган йиллар учун қўшимчани ҳисобга олган ҳолда пенсиянинг умумий миқдори 1 317 минг сўмни ташкил этади ёки 263 минг сўмга ошади.

Шуни таъкидлаш керакки, бу Фармон нафақат 2019 йил 1 январдан кейин пенсияга чиқувчиларга, балки ушбу тоифага тушувчи ҳозирги кунда пенсия олиб турган пенсионерларга ҳам татбиқ этилади ҳамда уларнинг пенсиялари қайта ҳисоблаб чиқилади.

Ҳисоб-китобларга кўра, 533 минг нафардан ортиқроқ пенсионернинг пенсия миқдорлари ўртача 65 минг сўмдан 265 минг сўмгача ошади. Бунинг учун 2019 йилда 1,8 триллион сўм миқдорида маблағ талаб этилади.

Қайд этиш жоизки, мазкур харажатлар куни кеча Олий Мажлис Сенати тасдиқлаган Давлат бюджети, хусусан Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг 2019 йилги параметрларида кўзда тутилган бўлиб, Давлат бюджетидан қўшимча маблағ ажратишни талаб этмайди.

 

ЎзА.

Прочитано: 309 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика