Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 01-02 / Устуворликлар

Ҳар қандай инсоннинг ҳаётдан рози бўлиб яшаши – бизнинг бош мақсадимиздир

 

Бир йил муқаддам мамлакатимиз тарихида илк марта Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси тақдим этилган эди. Янги 2019 йил арафасида давлатимиз раҳбари парламентга навбатдаги Мурожаатномани тақдим этди. Унда 2018 йилда амалга оширилган ишлар ва 2019 йилга мўлжалланган режалар, Ватанимизнинг ички ва ташқи сиёсатидаги асосий тамойиллар баён этилган.

 

Мурожаатномада ижтимоий-иқтисодий ҳаётимизнинг бошқа соҳаларида ҳам муҳим қадамлар қўйилгани қайд этилди. Шунингдек, иқтисодий ислоҳотларнинг қуйидаги аниқ йўналишлари белгиланди:

● очиқ иқтисодиёт, соғлом рақобат, ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш учун зарур шароитларни яратиш;

● иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш, хусусий секторни жадал ривожлантириш орқали янги иш ўринларини кўпайтириш;

● иқтисодиётни модернизация ва диверсификация қилиш, меҳнат унумдорлигини ошириш орқали юқори иқтисодий ўсишни таъминлаш;

● «яширин» иқтисодиётга қарши курашиш, унинг ҳажмини кескин қисқартириш;

● валютани эркинлаштириш сиёсатини изчил давом эттириш, барқарор монетар сиёсатни амалга ошириш;

● иқтисодиётни ривожлантиришга доир стратегик вазифаларни рўёбга чиқаришга қодир малакали кадрларни тайёрлаш.

Иқтисодий ислоҳотларни янги, янада юқори поғонага кўтариш учун Президентимиз жорий йилда ҳал этилиши лозим бўлган бир қатор устувор вазифаларни белгилаб берди.

Хусусан, давлатимиз раҳбарининг қайд этишича:

– Фуқароларимиз солиқдан қочиш эмас, уни вақтида тўлашдан манфаатдор бўлиши керак.

2019 йилдан бошлаб жорий этилаётган янги солиқ концепциясининг энг асосий ғояси солиқ юкини камайтириш, содда ва барқарор солиқ тизимини қўллашни кўзда тутади. Шу орқали иқтисодиётимиз рақобатбардошлигини ошириш, тадбиркор ва инвесторлар учун ҳар томонлама қулай муҳит яратишга эришиш мумкин... Янги таҳрирдаги Солиқ кодексида мамлакат тараққиётининг таянчи бўлган инсофли, ҳалол солиқ тўловчиларни рағбатлантириш, яширин фаолият юритадиганларни эса жазолаш кўзда тутилиши шарт... Солиқ маъмуриятчилиги шундай бўлиши керакки, қўшилган қиймат солиғи кенг жорий қилинса ҳам бу ҳолат истеъмол товарларининг нархи ўсишига олиб келмаслиги шарт ва зарур... Бундан ташқари, ўзимизда ишлаб чиқарилган ва импорт қилинаётган юқори ликвидли маҳсулотлар маркировкасини жорий этиш бўйича жадал иш олиб бориш талаб этилади... Солиқ юкини камайтириш ҳисобига барчага бир хил адолатли солиқ режимини жорий этиш, солиқ имтиёзларини босқичма-босқич бекор қилиш лозим.

Шу билан бирга Президент тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича ишлар жадал давом эттирилишини таъкидлади.

Устувор вазифалар доирасида белгиланган асосий йўналишлар қаторида аҳолининг даромадларини ошириш ва пенсия таъминотини яхшилаш; замонавий, оқилона бошқарув тизимини жорий этиш; суд-ҳуқуқ соҳасини такомиллаштириш; мамлакатимизнинг конституциявий тузуми, суверенитети, ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш белгилаб берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев таклифига мувофиқ, 2018 йилдаги ишларни мантиқий давом эттириш ва юксак босқичга кўтариш мақсадида 2019 йил мамлакатимизда Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили деб ­эълон қилинди.

 

Президент Мурожаатномасининг тўлиқ матни билан
norma.uz сайтида танишиш мумкин.

Прочитано: 1328 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика