Norma.uz

1 октябрдан автомобилларни вақтинчалик сақлаш жойлари ЯСТ ёки умумбелгиланган солиқларни тўлашади

 

Бу Президентнинг 15.08.2018 йилдаги «Тошкент шаҳрида инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича экспериментни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонида (15.08.2018 йилдаги ПФ-5511-сон) назарда тутилган.

 

Айни пайтда автомототранспорт воситаларини вақтинчалик сақлаш хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар томонидан қатъий белгиланган солиқ тўланади. Бунда ушбу фаолият тури қисмида улар солиқ солишнинг бошқа тартибини танлаш ҳуқуқидан маҳрум этилганлар (Солиқ кодексининг 371-моддаси 2-қисми).

Қатъий белгиланган солиқ физик кўрсаткич – эгалланган майдондан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқарилади. 2018 йилда ушбу хизмат тури бўйича қатъий белгиланган солиқ ставкаси эгалланган 1 м2 майдон учун ойига:

► Тошкентда – 0,1 ЭКИҲ;

► Нукус ва шаҳарлар-вилоят марказларида – 0,06 ЭКИҲ;

► бошқа шаҳарларда – 0,05 ЭКИҲ;

► бошқа аҳоли пунктларида – 0,04 ЭКИҲни ташкил этади.

Солиқ солишнинг ушбу тури деҳқон (озиқ-овқат) бозорларидаги автомобилларни вақтинчалик сақлаш жойларидаги автотранспорт воситаларини вақтинчалик сақлаш хизматларига татбиқ этилмайди.

2018 йил 1 октябрдан юқорида таърифланган автомототранспорт воситаларини вақтинчалик сақлаш хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар томонидан қатъий белгиланган солиқ тўлаш тартиби бекор қилинади. Улар ягона солиқ тўлови ёки умумбелгиланган солиқлар тўлашга ўтказилади.

Давлат солиқ қўмитасига ушбу солиқ тўловчиларнинг тушумлари тўлиқлиги устидан тизимли назорат ўрнатиш топширилди.

Шу санадан бошлаб ушбу хизмат тури, жойлашувидан қатъи назар, автомототранспорт воситаларини вақтинчалик сақлаш жойлари солиқ органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш имконини берадиган видеокузатув ва автомототранспорт воситалари кириш ва чиқиш вақтини қайд этиш тизими билан жиҳозланганда амалга оширилади.

Маълумот учун: 15.08.2018 йилдан 15.08.2019 йилгача Тошкент шаҳрида инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича эксперимент ўтказилади. У, хусусан, тадбиркорлик субъектларига ҳокимликлар тасарруфида бўлган (шу жумладан, бозорлар ва савдо комплексларига туташ ҳудудларда жойлашган) автомобилларни вақтинчалик сақлаш жойларини давлат-хусусий шериклик шартларида 10 йилга қадар муддатга ижарага беришни, шунингдек хусусий инвесторларни жалб қилган ҳолда кўп қаватли автомобиль сақлаш жойларини қуришни назарда тутади.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 16.08.2018 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 1235 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика