Norma.uz
СБХ / 2018 йил / № 16 / Ижара муносабатлари

Жисмоний шахсдан автомобилни ижарага олиш: қандай қилиб тўғри расмийлаштирилади

 

Корхона ўз ходимидан ҳам, четдаги жисмоний шахслардан ҳам автомобилни ижарага олиши мумкин. Бунинг учун, одатда, оператив ижара шартномаси расмийлаштирилади. У ёзма шаклда тузилади (ФКнинг 539, 565-моддалари).

 

Қандай шартнома тузилади

Фуқаролик кодексида автотранспортни ижарага бериш шартномасининг 2 тури назарда тутилган: экипаж билан ва экипажсиз (ФКнинг 564-моддаси).

Транспорт воситасини экипажи билан ижарага бериш шартномаси бўйича ижарага берувчи транспорт воситасини вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш учун ҳақ эвазига ижарага олувчига беради ва ўз кучи билан уни бошқариш ҳамда техник фойдаланиш бўйича хизмат кўрсатади.

Бунда ҳайдовчининг малакаси шундай турдаги транспорт воситасини ишлатишнинг одатдаги амалиёти талаблари ва шартнома шартларига жавоб бериши лозим.

Транспорт воситасини экипажсиз ижарага бериш шартномаси транспорт воситасини бошқариш ва техник фойдаланиш бўйича хизмат кўрсатишни ўз ичига олмайди. Бундай шартнома одатда транспорт воситаларининг эгаси бўлган ходимлар билан тузилади. Ижара шартномаси бўйича ходим ижарадан даромад, меҳнат шартномаси бўйича эса иш ҳақи олади.

Автотранспортни ижарага бериш шартномаси нотариал тасдиқланади ва автотранспорт рўйхатдан ўтказилган жойдаги ДЙҲХХ органларида ҳисобга қўйилади (ФКнинг 565-моддаси; ВМнинг 7.03.2006 йилдаги ­38-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 3, 10-бандлари).

 

Фойдаланиш харажатлари кимга юклатилади

Экипажи билан ижарага бериш шартномаси имзоланган бўлса, ижарага берувчи автомобилни тегишли ҳолатда сақлаши, жорий ва капитал таъмирлаши, зарур асбоб-ускуналарни бериши шарт.

Агар ижара шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, етказилиши мумкин бўлган зарар учун жавобгарликни суғурталаш харажатлари ҳам ижарага берувчи зиммасига юклатилади.

Агар ижара шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ёнилғи ва ишлатиш жараёнида сарфланадиган бошқа материаллар ҳақини тўлаш, йиғимлар ва бошқа чиқимларни тўлаш ижарага олувчи зиммасида бўлади.

Экипажсиз автомобиль ижарага олинса, юқорида санаб ўтилган барча харажатларни ижарага олувчи зиммасига олади.

Ижара шартномасида фойдаланиш харажатларини тақсимлашнинг бошқа шартлари ҳам назарда тутилиши мумкин.

 

Тавсия этамиз! Ходимдан ижарага олинган автотранспортдан фойдаланганда йўл варақаларини юритинг. Бу хизмат сафарларини шахсий сафарлардан ажратиб олиш ва корхонанинг ЁММга харажатларини мақбуллаштириш имконини беради.

 

Ходимнинг шахсий сафарларига сарфланган ЁММ учун корхонанинг харажати, ходимнинг иш ҳақидан ЖШДС ушлаб қолинмаган бўлса, ушбу солиқ солинадиган моддий наф тарзидаги даромади ҳисобланади (Солиқ кодексининг 177-моддаси 1-банди).

 

Тавсия этмаймиз! Ходимларнинг шахсий эҳтиёжларига ЁММ сарфламанг, сабаби ушбу операция, моҳиятан олганда, реализация қилиш ҳисобланади. ЁММни реализация қилиш эса – лицензияланадиган фаолият тури. Бундай лицензияга эга бўлган корхоналар реализация қилиш ҳажмидани бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун солиқ тўлайдилар (Солиқ кодексининг XIV бўлими).

 

Солиқ қандай тўланади

Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи энг кам ставкада солинади (Солиқ кодексининг 181-моддаси). 2018 йилда – 7,5% (29.12.2017 йилдаги ­ПҚ-3454-сон қарорга 8-илова).

Ижарадан олинган даромаддан ЖШДС ҳисоблаб чиқариш, ушлаб қолиш ва тўлаш мажбурияти ижарага олувчи корхона зиммасига юклатилади (Солиқ кодексининг 184-моддаси). Жисмоний шахсга даромад ҳақиқатда тўланаётганда солиқ ушлаб қолинади (Солиқ кодексининг 185-моддаси).

Жисмоний шахслар учун солиқ солиш мақсадида қўлланиладиган ижара ҳақининг энг кам ставкалари белгиланган. 2018 йилда Тошкент шаҳри бўйича улар ойига қуйидаги миқдорни ташкил этади:

● 1 та автомобиль учун 330 000 сўм – енгил автомобиллар бўйича;

● 1 автомобиль бўйича 645 000 сўм – микроавтобуслар, автобуслар ва юк автомобиллари бўйича ­(ПҚ-3454-сон қарорга 25-илова).

Автотранспорт ижарага берилганда шартнома бўйича, бироқ ижара ҳақининг энг кам ставкаларидан келиб чиқиб ҳисобланган миқдордан кам бўлмаган ижара ҳақи суммасига ЖШДС солинади.

 

МИСОЛ. Корхонага енгил автомобилни ижарага берувчи жисмоний шахс турли вазиятларда оладиган сумма ва ЖШДС ҳисоб-китоби:

Шарти

 

 Ҳақиқий (шартномадаги) ставка (сўм)

 

 Энг кам ставка (сўм)

 

ЖШДС ставкаси (%)

 

Тўлов манбаида ушлаб қолинди (сўм)

 

Ижарага берувчи жисмоний шахсга тўланиши лозим бўлган сумма (сўм)

 

Шартномадаги ставка энг кам ставкадан юқори

 

350 000

 

330 000

 

7,5

 

26 250

(350 000 х 7,5%)

323 750

(350 000 – 26 250)

Шартномадаги ставка энг кам ставкага тенг

 

330 000

 

330 000

 

7,5

 

24 750

(330 000 х 7,5%)

305 250

(330 000 – 24 750)

Шартномадаги ставка энг кам ставкадан паст

 

300 000

 

330 000

 

7,5

 

24 750

(330 000 х 7,5%)

275 250

(300 000 – 24 750)

 

 

Жадвалдан кўриниб турганидек, шартномадаги ижара ставкаси энг кам ставкадан паст ёки унга тенг бўлса, ЖШДСни ҳисоблашда энг кам ижара ставкасидан фойдаланилади. Шартномадаги ижара ставкаси энг кам ставкадан ошган тақдирда, ЖШДС ҳақиқий (шартномадаги) ижара ставкасидан келиб чиқиб ҳисобланади.

 

Жисмоний шахснинг шахсий сафарларига сарфланган ЁММ кўринишидаги даромадига белгиланган ставкада ёки энг юқори ставкада (жисмоний шахс ариза берган бўлса) ЖШДС солинади.

Жисмоний шахс корхона ходими бўлмаса ва ариза берса, ижарага олувчи ундан ЖШДС ушлаб қолишга ҳақли эмас. Бу ҳолда ижарага берувчи жисмоний шахс декларация асосида солиқ тўлайди (Солиқ кодексининг 184-моддаси). Декларацияни даромад олинган йилдан кейинги йилнинг 1 апрелидан кечиктирмай тақдим этиш лозим. Солиқ 1 июндан кечиктирмай тўланади (Солиқ кодексининг 192, 193-моддалари).

 

Бухгалтерия ҳисобида ижара қандай акс эттирилади

Автотранспорт ижараси ва тегишли харажатларнинг бухгалтерия ҳисоби:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Счётлар корреспонденцияси

 

Тасдиқловчи ҳужжатлар

 

дебет

 

кредит

 

Ижара шартномаси бўйича олинган автомобиль ҳисобга қабул қилинди

 

001-«Оператив ижарага олинган асосий воситалар»

 

 

Ижара шартномаси,

қабул қилиш-топшириш далолатномаси

Ижара ҳақи ҳисобланди

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»;

9410-«Сотиш харажатлари»;

9420-«Маъмурий харажатлар»

6910-«Тўланадиган оператив ижара»

 

Транспорт воситасини ижарага бериш шартномаси

 

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ушлаб қолинди

 

6910-«Тўланадиган оператив ижара»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

Бухгалтерия ҳисоб-китоби

 

Ижара ҳақи тўланди

 

6910-«Тўланадиган оператив ижара»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

Банк кўчирмаси

 

ЁММ учун тўлов тўланди

 

4310-«ТМБ учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган аванслар»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

Банк кўчирмаси

 

ЁММ сотиб олинди

 

1030-«Ёқилғи»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

ЁММ етказиб берувчисининг ҳисобварақ-фактураси

 

Аванс ҳисобга киритилди

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

4310-«ТМБ учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган аванслар»

 

ЁММ етказиб берувчисининг ҳисобварақ-фактураси

 

ЁММ сарфи ҳисобдан чиқарилди

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»;

9410-«Сотиш харажатлари»;

9420-«Маъмурий харажатлар»

1030-«Ёқилғи»

 

Йўл варақалари

 

 

 

Наталья МЕМЕТОВА, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 6383 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика