Norma.uz
СБХ / 2018 йил / № 04-05 / Бухгалтерга ёрдам

Жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисоб-китоби услубияти

 

2018 йилнинг январь ойи учун


Январь ойида иш соатлари сони:

5 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида – 168;

6 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида – 167;

36 соатлик иш ҳафтасида – 150.

 

Иш кунлари сони:

5 кунлик иш ҳафтасида – 21;

6 кунлик иш ҳафтасида – 25.

 

√  2018 йил 1 январдан бошлаб ЖШДСнинг қуйидаги ставкалари амал қилмоқда: ноль ставкали; энг кам ставка – 7,5%; ўртача ставка – 16,5%; энг юқори ставка – 22,5% (Президентнинг 29.12.2017 йилдаги ПҚ-3454-сон қарорига 8-илова).

√  Январь ойида энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ) миқдори 172 240 сўмни ташкил этади (20.11.2017 йилдаги ПФ-5245-сон).

√  Бутун йил давомида ЖШДСни ва ЭКИҲ бараварида назарда тутилган имтиёзларни ҳисоблаб чиқаришда 2018 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра белгиланган ЭКИҲ – 172 240 сўм қўлланади (Солиқ кодекси 186-моддасининг 1-қисми).

√  2018 йилда фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий ойлик бадаллари ставкаси ходимга ҳисобланган иш ҳақи (даромад) солиқ солинадиган суммасининг 2%ини, ноль ставкасида (ЭКИҲ 1 баравари) солиқ солинадиган даромад чегирилган ҳолда, ташкил этади ­(ПҚ-3454-сон қарорга 8-илова).

√  ШЖБПҲга мажбурий бадаллар ҳисоблаб ёзилган ЖШДСдан чегирилади (АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 3-банди).

√  2018 йил учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг мажбурий суғурта бадаллари ставкаси ходимга ҳисоблаб ёзилган, бадаллар ундириладиган иш ҳақи (даромад) суммасининг 8%и миқдорида белгиланган (ПҚ-3454-сон қарорнинг 3-банди).

Солиқ солинадиган даромад миқдори

 

Солиқ ставкаси

 

172 240 сўмгача

 

0%

 

172 241 сўмдан 861 200 сўмгача

(5 х 172 240)

172 240 сўмдан ортиқ сумманинг 7,5%и

 

861 201 сўмдан 1 722 400 сўмгача

(10 х 172 240)

51 672 сўм + 861 200 сўмдан ортиқ сумманинг 16,5%и

 

1 722 401 сўм ва ундан юқори

 

193 770 сўм + 1 722 400 сўмдан ортиқ сумманинг 22,5%и

 

 

I. АНЪАНАВИЙ ҲИСОБ-КИТОБ

1-ВАЗИЯТ

 

Ойига ЭКИҲнинг 1 бараваридан ошмайдиган даромадлардан ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходима корхонада чорак ставкада ишлайди. Январь ойида у 150 000 сўм иш ҳақи олди.

Жисмоний шахснинг 172 240 сўмгача бўлган даромадига ноль ставкаси бўйича солиқ солинади. Ходиманинг иш ҳақидан ЖШДС 0 сўмни (150 000 х 0%) ташкил қилади.

Ходиманинг иш ҳақидан ШЖБПҲга бадаллар ҳисоб-китобида ноль ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромад (ЭКИҲнинг 1 баравари) чегирилиши сабабли ушбу бадаллар ҳисоблаб ўтказилмайди.

Ходиманинг даромадларидан суғурта бадаллари 12 000 сўмга (150 000 х 8%) тенг.

Суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходимага 138 000 сўм (150 000 – 12 000) тўланади.

 

2-ВАЗИЯТ

 

Ойига ЭКИҲнинг 5 бараваридан ошмайдиган даромадлардан ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимга январь ойида 720 000 сўм иш ҳақи тўланган.

Олинган даромадга 7,5%лик ставка бўйича солинадиган ЖШДС:

(720 000 – 172 240) х 7,5% = 41 082 сўмга тенг.

Январь ойи учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 10 955,2 сўмни ((720 000 – 172 240) х 2%) ташкил этади.

Январь ойи учун бюджетга 30 126,8 сўм (41 082 – 10 955,2) солиқ ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 57 600 сўмни (720 000 х 8%) ташкил этади.

ЖШДС ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходимга 621 318 сўм (720 000 – 41 082 – 57 600) тўланади.

 

3-ВАЗИЯТ

 

Бир ойдаги даромадлар 10 ЭКИҲдан ошмаганда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь ойидаги меҳнатига 1 050 000 сўм тўланган.

16,5%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва январь ойи учун солиқни ҳисоблаймиз:

51 672 + (1 050 000 – 861 200) х 16,5% = 82 824 сўм.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 17 555,2 сўмни ((1 050 000 – 172 240) х 2%) ташкил этади.

Январь ойи учун бюджетга 65 268,8 сўм (82 824 – 17 555,2) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 84 000 сўмни (1 050 000 х 8%) ташкил этади.

Ходим қўлига 883 176 сўм (1 050 000 – 82 824 – 84 000) иш ҳақи олади.

 

4-ВАЗИЯТ

 

Бир ойдаги даромадлар 10 ЭКИҲдан ошганда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь ойидаги меҳнатига 1 850 000 сўм ҳақ тўланган.

22,5%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва январь ойи учун ЖШДСни ҳисоблаймиз:

193 770 + (1 850 000 – 1 722 400) х 22,5% = 222 480 сўм.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 33 555,2 сўмга ((1 850 000 – 172 240) х 2%) тенг.

Январь ойи учун бюджетга 188 924,8 сўм (222 480 – 33 555,2) ЖШДС ўтказилади.

Январь ойи учун мажбурий суғурта бадаллари 148 000 сўмни (1 850 000 х 8%) ташкил этади.

Ходим қўлига 1 479 520 сўм (1 850 000 – 222 480 – 148 000) иш ҳақи олади.

 

II. ИМТИЁЗЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛГАН ҲОЛДА

5-ВАЗИЯТ

 

Даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланадиган имтиёз қўлланилган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь ойидаги меҳнатига 1 850 000 сўм ҳақ тўланган.

√ Кодекснинг 180-моддаси 2-қисмига мувофиқ ушбу имтиёзга эга бўлган фуқароларнинг (масалан, 16 ёшдан ошмаган икки ва ундан ортиқ болалари бўлган ёлғиз оналар) жами даромадидан ҳар ойда ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланади.

Солиқ солинадиган даромадни ҳисоблаймиз:

1 850 000 – 172 240 х 4 = 1 161 040 сўм.

16,5%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь ойи учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

51 672 + (1 161 040 – 861 200) х 16,5% = 101 145,6 сўм.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 19 776 сўмни ((1 161 040 – 172 240) х 2%) ташкил этади.

Бюджетга 81 369,6 сўм (101 145,6 – 19 776) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 148 000 сўмни (1 850 000 х 8%) ташкил этади.

Ходим қўлига 1 600 854,4 сўм (1 850 000 – 101 145,6 – 148 000) иш ҳақи олади.

 

6-ВАЗИЯТ

 

Моддий ёрдам олиш чоғида имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь ойидаги меҳнатига 1 265 000 сўм ҳақ тўланган. Унга фарзандининг туғилганлиги муносабати билан 2 200 000 сўм моддий ёрдам берилган.

√ Солиқ кодексининг 179-моддаси 1-бандининг 3 ва 4-хатбошиларига кўра бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача миқдорда бериладиган қуйидаги моддий ёрдам суммаларига: вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга бериладиган тўловлар; ходимга меҳнатда майиб бўлганлик, касб касаллиги ёхуд соғлиққа бошқача шикаст етганлиги билан боғлиқ тўловлар; бола туғилиши, ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан бериладиган тўловлар; қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш тарзидаги тўловларга ЖШДС солинмайди (Солиқ кодексининг 178-моддаси 16-банди). Йил мобайнида ҳисоб-китоб қилишда йил бошида амал қилган ЭКИҲ қўлланилади (172 240 х 12 = 2 066 880 сўм).

Солиқ солинадиган даромад 1 398 120 сўмга (1 265 000 + 2 200 000 – 2 066 880) тенг.

16,5%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь ойи учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

51 672 + (1 398 120 – 861 200) х 16,5% = 140 263,8 сўм.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 24 517,6 сўмни ((1 398 120 – 172 240) х 2%) ташкил этади.

Январь ойи учун бюджетга 115 746,2 сўм (140 263,8 – 24 517,6) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 101 200 сўмни (1 265 000 х 8%) ташкил этади.

Ходим қўлига 3 223 536,2 сўм (1 265 000 + 2 200 000 – 140 263,8 – 101 200) иш ҳақи олади.

 

7-ВАЗИЯТ

 

Қимматбаҳо совға олинганда имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь ойидаги меҳнатига 1 300 000 сўм ҳақ тўланган. Унга 1 800 000 сўмлик ноутбук совға қилинди.

√ Солиқ кодексининг 179-моддаси 14-бандига кўра бир йил мобайнида юридик шахслардан ЭКИҲнинг 6 баравари миқдоригача бўлган суммада олинган совғаларнинг қийматига солиқ солинмайди. Бунда йил мобайнида ҳисоб-китоб қилишда йил бошида амал қилган ЭКИҲ қўлланилади (172 240 х 6 = 1 033 440 сўм).

Солиқ солинадиган даромад 2 066 560 сўмга (1 300 000 + 1 800 000 – 1 033 440) тенг.

22,5%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь ойи учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

193 770 + (2 066 560 – 1 722 400) х 22,5% = 271 206 сўм.

Январь ойи учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 37 886,4 сўмга ((2 066 560 – 172 240) х 2%) тенг.

Бюджетга 233 319,6 сўм (271 206 – 37 886,4) ЖШДС ўтказилади.

Январь ойи учун мажбурий суғурта бадаллари 104 000 сўмни (1 300 000 х 8%) ташкил этади.

Ходим қўлига 924 794 сўм (1 300 000 – 271 206 – 104 000) иш ҳақи олади.

 

8-ВАЗИЯТ

 

Бир нечта имтиёзни ҳисобга олган ҳолда (ҳар ойда даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг суммани чегириш, моддий ёрдам ва қимматбаҳо совға олинганда) ЖШДС ҳисоб-китоби

Солиқ кодексининг 180-моддасига кўра имтиёзга ҳақли бўлган ходимга январь ойида 1 300 000 сўм иш ҳақи тўланган. Унга никоҳдан ўтиши муносабати билан 2 300 000 сўм моддий ёрдам кўрсатилган ва 1 500 000 сўмлик қийматга эга совға топширилган.

Қуйидагиларга мувофиқ:

√ Солиқ кодексининг 180-моддаси 2-қисмига мувофиқ имтиёз олиш ҳуқуқига эга бўлган ходимнинг солиқ солинадиган даромадидан ҳар ойда ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма (172 240 х 4 = 688 960 сўм) чиқариб ташланади;

√ Солиқ кодексининг 179-моддаси 1-бандига мувофиқ, бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача (172 240 х 12 = 2 066 880 сўм) миқдорда бериладиган моддий ёрдам суммасига ЖШДС солинмайди;

√ Солиқ кодексининг 179-моддаси 14-бандига кўра юридик шахслардан бир йил мобайнида ЭКИҲнинг 6 баравари (172 240 х 6 = 1 033 440 сўм) миқдоригача олинган совғаларнинг қийматига ЖШДС солинмайди.

Солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз:

1 300 000 – 688 960 + 2 300 000 – 2 066 880 + 1 500 000 – 1 033 440 = 1 310 720 сўм.

Олинган даромадга 16,5%лик ставка бўйича солиқ солинади:

51 672 + (1 310 720 – 861 200) х 16,5% = 125 842,8 сўм.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 22 769,6 сўмни ((1 310 720 – 172 240) х 2%) ташкил этади.

Бюджетга 103 073,2 сўм (125 842,8 – 22 769,6) солиқ ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 104 000 сўмни (1 300 000 х 8%) ташкил этади.

Ходим қўлига 3 370 157,2 сўм (1 300 000 + 2 300 000 – 125 842,8 – 104 000) олади.

 

III. ОДАТДАН ТАШҚАРИ ҲОЛАТЛАР

9-ВАЗИЯТ

 

Ўриндош ходим даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

Солиқ кодексининг 180-моддаси 2-қисмида назарда тутилган имтиёзга эга ўриндош ходимга январь ойида 800 000 сўм иш ҳақи тўланган.

√ Асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан олинган даромадларга тўлов манбаида ЖШДСни ҳисоблаб чиқариш Солиқ кодексининг 180-моддасида назарда тутилган имтиёзни қўлламасдан жами даромад суммасидан амалга оширилади (Солиқ кодексининг 186-моддаси 8-қисми).

√ Агар асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан даромад оладиган жисмоний шахс бухгалтерияга ундан ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этса, у ҳолда даромад тўловчи юридик шахс имтиёзларни қўлламаган ҳолда уни энг юқори ставкада ушлаб қолади (Солиқ кодексининг 186-моддаси 9-қисми). Бундай ариза мавжуд бўлмаган ҳолларда ЖШДС шкала бўйича ушлаб қолинади, солиқ тўловчи эса солиқ органларида ўтган йил учун жами даромадларини кейинги йилнинг 1 апрелига қадар декларациялаши шарт.

I. Ўриндош бухгалтерияга ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этмаган.

Унинг январь ойида олган даромадига 7,5%лик ставка бўйича солиқ солинади:

(800 000 – 172 240) х 7,5% = 47 082 сўмга тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 12 555,2 сўмга ((800 000 – 172 240) х 2%) тенг.

Январь ойи учун бюджетга 34 526,8 сўм (47 082 – 12 555,2) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари суммаси 64 000 сўмни (800 000 х 8%) ташкил этади.

Солиқ ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходим 688 918 сўм (800 000 – 47 082 – 64 000) иш ҳақи олади.

II. Ўриндош ходим бухгалтерияга ЖШДСни энг юқори – 22,5%лик ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этган.

Ўриндошнинг даромади 1 722 400 сўмдан ошмаслигига қарамай, ходимнинг аризасига кўра унинг бутун иш ҳақига 22,5%лик ставка бўйича солиқ солинади. Январь ойи учун ЖШДС суммаси 180 000 сўмга (800 000 х 22,5%) тенг.

Жами иш ҳақидан (ноль ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромадни чегирмаган ҳолда) ШЖБПҲга бадаллар (2%) ҳисоблаб ёзилади. Январь ойида уларнинг суммаси 16 000 сўмни (800 000 х 2%) ташкил қилади.

Бюджетга 164 000 сўм (180 000 – 16 000) ЖШДС ўтказилади.

Январь ойи учун суғурта бадаллари 64 000 сўмни (800 000 х 8%) ташкил қилади.

ЖШДС ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ўриндош ходим 556 000 сўм (800 000 – 180 000 – 64 000) иш ҳақи олади.

 

10-ВАЗИЯТ

 

Юридик шахсга турар жойни ижарага берувчи ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь ойидаги меҳнатига 850 000 сўм ҳақ тўланган. Ходим Тошкент шаҳрида жойлашган, майдони 50 кв.м бўлган турар жой биносини 1 январдан бошлаб ижарага бериш тўғрисида иш берувчи билан шартнома тузди ва ҳар ойда 1 000 000 сўм ижара ҳақи олади.

√ Жисмоний шахсларнинг турар жойни ижарага топширишдан оладиган даромадларига солиқ солиш ижара (ёллаш) шартномасида назарда тутилган тўловдан келиб чиқиб амалга оширилади, бироқ у турар жойни ижарага берадиган жисмоний шахслар учун белгиланган ижара ҳақи ставкаларидан ҳисоблаб чиқарилган миқдордан кам бўлмаслиги керак (ПҚ-3454-сон қарорга 25-илова).

√ Тошкент шаҳрида бир ойлик ижара тўловининг энг кам миқдори этиб 1 кв.м турар жой учун 4 500 сўм; Нукус ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарларда – 3 000 сўм; бошқа аҳоли пунктларида – 1 500 сўм белгиланган.

√ Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга 7,5%лик ставка бўйича ЖШДС солинади (Солиқ кодексининг 181-моддаси).

√ ШЖБПҲга бадаллар иш берувчи ва ходим ўртасида тузилган меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича бажарилган ишлар учун олинган даромадлардан ҳисоблаб ёзилади. Ижара ҳақи тарзидаги даромадлар мулкий даромад бўлганлиги ва ишлар бажариш билан боғлиқ бўлмаганлиги боис, ундан ШЖБПҲга ажратмалар қилинмайди.

Ижара ҳақидан ЖШДС суммасини ҳисоблаймиз. Мазкур ҳолатда унинг энг кам суммаси 225 000 сўмни (4 500 х 50) ташкил этади, у ҳақиқатдаги ижара ҳақидан камлиги боис шартномада назарда тутилган суммадан солиқ ҳисобланади:

1 000 000 х 7,5% = 75 000 сўм.

Январь ойи учун ходимнинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадидан 7,5%лик ставка бўйича солиқни ҳисоблаймиз:

(850 000 – 172 240) х 7,5% = 50 832 сўм.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 13 555,2 сўмга ((850 000 – 172 240) х 2%) тенг.

Январь ойи учун бюджетга 37 276,8 сўм солиқ (50 832 – 13 555,2) ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 68 000 сўмни (850 000 х 8%) ташкил этади.

Солиқ ва мажбурий ажратмалар ушлаб қолинганидан кейин ходимга 1 656 168 сўм (850 000 + 1 000 000 – 75 000 – 50 832 – 68 000) тўланади.

 

Ҳисоб-китоб услубиятини экспертимиз Муҳиддин ЗАЙНУДДИНОВ тайёрлади.

Прочитано: 4942 раз(а)

Комментарии к статье (1)

Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.
2018-01-30 19:36:11, Gulomjon_17:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика