Norma.uz
СБХ / 2018 йил / № 02 / Ижтимоий ҳимоя

Ўзбекистонда «яшаш мунимуми» ва «истеъмол саватчаси» жорий этилади

 

«Биз илғор хорижий тажриба асосида аҳолининг муносиб ҳаёт даражаси учун зарур бўлган даромадларни аниқлаш бўйича «истеъмол саватчаси» тушунчасини қонунчиликда мустаҳкамлаш ва уни амалда таъминлаш механизмларини яратишимиз лозим».

Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан

 

Аҳолининг муносиб ҳаёт кечириши «яшаш минимуми» ва «истеъмол саватчаси» асосида зарур бўлган даромадларни аниқлаш йўли билан таъминланади.

 

Бу 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳасига киритилган.

Маълумот учун: Халқаро тажрибада «яшаш минимуми» – одам организмини нормал фаолият кўрсатишини таъминлаш ва унинг саломатлигини сақлаш учун етарли бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари тўпламининг, шунингдек, шахснинг асосий ижтимоий ва маданий эҳтиёжларини қондириш учун зарур бўлган ноозиқ-овқат товарлари минимал тўпламининг қиймат миқдори.

«Истеъмол саватчаси» эса – бу одам ёки оиланинг ойлик (йиллик) эҳтиёжининг одатий даражаси ва тузилмасини тавсифловчи товарларнинг ҳисобланадиган намунавий тўплами, ассортименти.

Мазкур икки тушунчани қонунчиликка киритиш режалаштирилаётир. Хусусан, «яшаш минимуми» ва «истеъмол саватчаси» ҳисоб-китоб қилинадиган аниқ мезонлар белгиланади. Натижада аҳолининг реал даромадлари, иш ҳақи, пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловлар миқдорининг «яшаш минимуми» ва «истеъмол саватчаси»га мутаносиблиги таъминланади.

Ҳудудлар кесимида кўрсаткичлар фарқ қилиши мумкин.

Самир Латипов,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1731 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика