Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 39 / Бухгалтерга ёрдам

Жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисоб-китоби услубияти

2017 йилнинг сентябрь ойи учун


Сентябрь ойида иш соатлари сони:

5 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида – 160;

6 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида – 164;

36 соатлик иш ҳафтасида – 149.

Иш кунлари сони:

5 кунлик иш ҳафтасида – 20;

6 кунлик иш ҳафтасида – 25.

 

√     2017 йил 1 январдан бошлаб ЖШДСнинг қуйидаги ставкалари амал қилмоқда: ноль ставкали; энг кам ставка – 7,5%; ўртача ставка – 17%; энг юқори ставка – 23% (Президентнинг 27.12.2016 йилдаги ПҚ-2699-сон Қарорига 9-илова).

√     Январь-сентябрь ойларида энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ) миқдори 1 347 975 сўмни (149 775 х 9) ташкил этади (Президентнинг 22.08.2016 йилдаги ПФ-4822-сон Фармони).

√     Бутун йил давомида ЖШДСни ва ЭКИҲ бараварида назарда тутилган имтиёзларни ҳисоблаб чиқаришда 2017 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра белгиланган ЭКИҲ – 149 775 сўм қўлланади (Солиқ кодекси 186-моддасининг 1-қисми).

√     2017 йилда фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий ойлик бадаллари ставкаси ходимга ҳисобланган иш ҳақи (даромад) солиқ солинадиган суммасининг 1%ини, ноль ставкасида (ЭКИҲ 1 баравари) солиқ солинадиган даромад чегирилган ҳолда, ташкил этади (ПҚ-2699-сон Қарорга 9-илова).

√     ШЖБПҲга мажбурий бадаллар ҳисоблаб ёзилган ЖШДСдан чегирилади (АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 3-банди).

√     2017 йил учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг мажбурий суғурта бадаллари ставкаси ходимга ҳисоблаб ёзилган, бадаллар ундириладиган даромад суммасининг 8%и миқдорида белгиланган (ПҚ-2699-сон қарорнинг 3-банди).

Солиқ солинадиган даромад миқдори

 

Солиқ ставкаси

 

1 347 975 сўмгача

 

0%

 

1 347 976 сўмдан 6 739 875 сўмгача

(5 х 1 347 975)

1 347 975 сўмдан ортиқ сумманинг 7,5%и

 

6 739 876 сўмдан 13 479 750 сўмгача

(10 х 1 347 975)

404 392,5 сўм + 6 739 875 сўмдан ортиқ сумманинг 17%и

 

13 479 751 сўм ва ундан юқори

 

1 550 171,25 сўм + 13 479 750 сўмдан ортиқ сумманинг 23%и

 

 

I. АНЪАНАВИЙ ҲИСОБ-КИТОБ

1-ВАЗИЯТ

 

Ойига ЭКИҲнинг 1 бараваридан ошмайдиган даромадлардан ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходима корхонада чорак ставкада ишлайди. Январь–сентябрь ойларида у ойига 130 000 сўмдан иш ҳақи олди, йил бошидан жами даромад 1 170 000 сўмни (130 000 х 9) ташкил қилади.

Жисмоний шахснинг 1 347 975 сўмгача бўлган даромадига ноль ставкаси бўйича солиқ солинади. Ходиманинг иш ҳақидан ЖШДС 0 сўмни (1 170 000 х 0%) ташкил қилади.

Ходиманинг иш ҳақидан ШЖБПҲга бадаллар ҳисоб-китобида ноль ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромад (ЭКИҲнинг 1 баравари) чегирилиши сабабли ушбу бадаллар ҳисоблаб ўтказилмайди.

Ходиманинг даромадларидан суғурта бадаллари 10 400 сўмга (130 000 х 8%) тенг.

Суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходимага 119 600 сўм (130 000 – 10 400) тўланади.

 

2-ВАЗИЯТ

 

Ойига ЭКИҲнинг 5 бараваридан ошмайдиган даромадлардан ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимга январь–сентябрь ойларида ойига 630 000 сўмдан тўланган, йил бошидан даромад 5 670 000 сўмни (630 000 х 9) ташкил қилади.

Олинган даромадга 7,5%лик ставка бўйича солинадиган ЖШДС:

(5 670 000 – 1 347 975) х 7,5% = 324 151,88 сўмга тенг.

Январь-август ойларида 288 135 сўм солиқ ушлаб қолинган. Сентябрь ойидаги солиқ суммаси 36 016,88 сўмга (324 151,88 – 288 135) тенг.

Январь–сентябрь ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 43 220,25 сўмни ((5 670 000 – 1 347 975) х 1%) ташкил этади.

Январь-август ойларида ШЖБПҲга 38 418 сўм ўтказилган, сентябрь ойида ажратмалар 4 802,25 сўмни (43 220,25 – 38 418) ташкил қилади.

Сентябрь ойи учун бюджетга 31 214,63 сўм (36 016,88 – 4 802,25) солиқ ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 50 400 сўмни (630 000 х 8%) ташкил этади.

ЖШДС ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходимга 543 583,12 сўм (630 000 – 36 016,88 – 50 400) тўланади.

 

3-ВАЗИЯТ

 

Бир ойдаги даромадлар 10 ЭКИҲдан ошмаганда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь–сентябрь ойларидаги меҳнатига ойига 920 000 сўмдан тўланган, йил бошидан даромад 8 280 000 сўмни (920 000 х 9) ташкил қилади.

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва январь–сентябрь ойлари учун солиқни ҳисоблаймиз:

404 392,5 + (8 280 000 – 6 739 875) х 17% = 666 213,75 сўм.

Январь-август ойларида 592 190 сўм солиқ ушлаб қолинган. Сентябрь ойидаги солиқ суммаси 74 023,75 сўмга (666 213,75 – 592 190) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 69 320,25 сўмни ((8 280 000 – 1 347 975) х 1%) ташкил этади.

Январь-август ойларида ШЖБПҲга 61 618 сўм ўтказилган, сентябрь ойида ажратмалар 7 702,25 сўмни (69 320,25 – 61 618) ташкил қилади.

Сентябрь ойи учун бюджетга 66 321,5 сўм (74 023,75 – 7 702,25) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 73 600 сўмни (920 000 х 8%) ташкил этади.

Ходим қўлига 772 376,25 сўм (920 000 – 74 023,75 – 73 600) иш ҳақи олади.

 

4-ВАЗИЯТ

 

Бир ойдаги даромадлар 10 ЭКИҲдан ошганда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь–сентябрь ойларидаги меҳнатига ойига 1 610 000 сўмдан ҳақ тўланган, йил бошидан даромад 14 490 000 сўмни (1 610 000 х 9) ташкил қилади.

23%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва январь–сентябрь ойлари учун ЖШДСни ҳисоблаймиз:

1 550 171,25 + (14 490 000 – 13 479 750) х 23% = 1 782 528,75 сўм.

Январь-август ойларида 1 584 470 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Сентябрь ойидаги солиқ суммаси 198 058,75 сўмга (1 782 528,75 – 1 584 470) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 131 420,25 сўмга ((14 490 000 – 1 347 975) х 1%) тенг.

Январь-август ойларида ШЖБПҲга 116 818 сўм ўтказилган, сентябрь ойида ажратмалар 14 602,25 сўмни (131 420,25 – 116 818) ташкил қилади.

Сентябрь ойи учун бюджетга 183 456,5 сўм (198 058,75 – 14 602,25) ЖШДС ўтказилади.

Сентябрь ойи учун мажбурий суғурта бадаллари 128 800 сўмни (1 610 000 х 8%) ташкил этади.

Ходим қўлига 1 283 141,25 сўм (1 610 000 – 198 058,75 – 128 800) иш ҳақи олади.

 

II. ИМТИЁЗЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛГАН ҲОЛДА

 

5-ВАЗИЯТ

 

Даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланадиган имтиёз қўлланилган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь–сентябрь ойларидаги меҳнатига ойига 1 610 000 сўмдан ҳақ тўланган, йил бошидан даромад 14 490 000 сўмни (1 610 000 х 9) ташкил қилади.

√ Солиқ кодексининг 180-моддаси 2-қисмига мувофиқ ушбу имтиёзга эга бўлган фуқароларнинг (масалан, 16 ёшдан ошмаган икки ва ундан ортиқ болалари бўлган ёлғиз оналар) жами даромадидан ҳар ойда ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланади.

Солиқ солинадиган даромадни ҳисоб-китоб қиламиз:

14 490 000 – 1 347 975 х 4 = 9 098 100 сўмга тенг.

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь–сентябрь ойлари учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

404 392,5 + (9 098 100 – 6 739 875) х 17% = 805 290,75 сўм.

Январь-август ойларида 715 814 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Сентябрь ойидаги солиқ суммаси 89 476,75 сўмга (805 290,75 – 715 814) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 77 501,25 сўмни ((9 098 100 – 1 347 975) х 1%) ташкил этади.

Январь-август ойларида ШЖБПҲга 68 890 сўм ўтказилган, сентябрь ойида ажратмалар 8 611,25 сўмни (77 501,25 – 68 890) ташкил қилади.

Бюджетга 80 865,5 сўм (89 476,75 – 8 611,25) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 128 800 сўмни (1 610 000 х 8%) ташкил этади.

Ходим қўлига 1 391 723,25 сўм (1 610 000 – 89 476,75 – 128 800) иш ҳақи олади.

 

6-ВАЗИЯТ

 

Моддий ёрдам олинганда имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь–сентябрь ойларидаги меҳнатига ойига 1 100 000 сўмдан ҳақ тўланган. Январь ойида унга фарзанди туғилганлиги муносабати билан 2 000 000 сўм моддий ёрдам берилган. Йил бошидан даромад 11 900 000 сўмни (1 100 000 х 9 + 2 000 000) ташкил қилади.

√ Солиқ кодексининг 179-моддаси 1-бандининг 3 ва 4-хатбошиларига кўра бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача миқдорда бериладиган қуйидаги моддий ёрдам суммаларига: вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга бериладиган тўловлар; ходимга меҳнатда майиб бўлганлик, касб касаллиги ёхуд соғлиққа бошқача шикаст етганлиги билан боғлиқ тўловлар; бола туғилиши, ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан бериладиган тўловлар; қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш тарзидаги тўловларга ЖШДС солинмайди (Солиқ кодексининг 178-моддаси 16-банди). Йил мобайнида ҳисоб-китоб қилишда йил бошида амал қилган ЭКИҲ қўлланилади (149 775 х 12 = 1 797 300 сўм).

Солиқ солинадиган даромад 10 102 700 сўмга (11 900 000 – 1 797 300) тенг.

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь–сентябрь ойлари учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

404 392,5 + (10 102 700 – 6 739 875) х 17% = 976 072,75 сўм.

Январь-август ойларида 871 449 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Сентябрь ойидаги солиқ суммаси 104 623,75 сўмга (976 072,75 – 871 449) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 87 547,25 сўмни ((10 102 700 – 1 347 975) х 1%) ташкил этади.

Январь-август ойларида ШЖБПҲга 78 045 сўм ўтказилган, сентябрь ойида ажратмалар 9 502,25 сўмни (87 547,25 – 78 045) ташкил қилади.

Сентябрь ойи учун бюджетга 95 121,5 сўм (104 623,75 – 9 502,25) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 88 000 сўмни (1 100 000 х 8%) ташкил этади.

Ходим қўлига 907 376,25 сўм (1 100 000 – 104 623,75 – 88 000) иш ҳақи олади.

 

7-ВАЗИЯТ

 

Қимматбаҳо совға олинганда имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь–сентябрь ойларидаги меҳнатига ойига 1 150 000 сўмдан ҳақ тўланган. Январь ойида унга 1 400 000 сўмлик ноутбук совға қилинди. Ходимнинг йил бошидан даромади 11 750 000 сўмни (1 150 000 х 9 + 1 400 000) ташкил қилади.

√ Солиқ кодексининг 179-моддаси 14-бандига кўра бир йил мобайнида юридик шахслардан ЭКИҲнинг 6 баравари миқдоригача бўлган суммада олинган совғаларнинг қийматига солиқ солинмайди. Бунда йил мобайнида ҳисоб-китоб қилишда йил бошида амал қилган ЭКИҲ қўлланилади (149 775 х 6 = 898 650 сўм).

Солиқ солинадиган даромад 10 851 350 сўмга (11 750 000 – 898 650) тенг.

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь–сентябрь ойлари учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

404 392,5 + (10 851 350 – 5 739 875) х 17% = 1 103 343,25 сўм.

Январь-август ойларида 990 219,5 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Сентябрь ойидаги солиқ суммаси 113 123,75 сўмга (1 103 343,25 – 990 219,5) тенг.

Январь–сентябрь ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 95 033,75 сўмга ((10 851 350 – 1 347 975) х 1%) тенг.

Январь-август ойларида ШЖБПҲга 85 031,5 сўм ўтказилган, сентябрь ойида ажратмалар 10 002,25 сўмни (95 033,75 – 85 031,5) ташкил қилади.

Бюджетга 103 121,5 сўм (113 123,75 – 10 002,25) ЖШДС ўтказилади.

Сентябрь ойи учун мажбурий суғурта бадаллари 92 000 сўмни (1 150 000 х 8%) ташкил этади.

Ходим қўлига 944 876,25 сўм (1 150 000 – 113 123,75 – 92 000) иш ҳақи олади.

 

8-ВАЗИЯТ

 

Бир нечта имтиёзни ҳисобга олган ҳолда (ҳар ойда даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг суммани чегириш, моддий ёрдам ва қимматбаҳо совға олинганда) ЖШДС ҳисоб-китоби

Солиқ кодексининг 180-моддасига кўра имтиёзга ҳақли бўлган ходимга январь–август ойларида ойига 1 150 000 сўмдан иш ҳақи тўланган. Январь ойида унга никоҳдан ўтиши муносабати билан 2 000 000 сўм моддий ёрдам кўрсатилган ва 1 000 000 сўмлик қийматга эга совға топширилган. Ходимнинг йил бошидан даромади 13 350 000 сўмни (1 150 000 х 9 + 2 000 000 + 1 000 000) ташкил қилади.

Қуйидагиларга мувофиқ:

√ Солиқ кодексининг 180-моддаси 2-қисмига мувофиқ имтиёз олиш ҳуқуқига эга бўлган ходимнинг солиқ солинадиган даромадидан ҳар ойда ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма (1 347 975 х 4 = 5 391 900 сўм) чиқариб ташланади;

√ Солиқ кодексининг 179-моддаси 1-бандига мувофиқ, бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача (149 775 х 12 = 1 797 300 сўм) миқдорда бериладиган моддий ёрдам суммасига ЖШДС солинмайди;

√ Солиқ кодексининг 179-моддаси 14-бандига кўра юридик шахслардан бир йил мобайнида ЭКИҲнинг 6 баравари (149 775 х 6 = 898 650 сўм) миқдоригача олинган совғаларнинг қийматига ЖШДС солинмайди.

Солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз:

10 350 000 – 5 391 900 + 2 000 000 – 1 797 300 + 1 000 000 – 898 650 = 5 262 150 сўм.

Олинган даромадга 7,5%лик ставка бўйича солиқ солинади:

(5 262 150 – 1 347 975) х 7,5% = 293 563,13 сўм.

Январь-август ойларида 263 478,75 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Сентябрь ойидаги солиқ суммаси 30 084,38 сўмга (293 563,13 – 263 478,75) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 39 141,75 сўмни ((5 262 150 – 1 347 975) х 1%) ташкил этади.

Январь-август ойларида ШЖБПҲга 35 130,5 сўм ўтказилган, сентябрь ойида ажратмалар 4 011,25 сўмни (39 141,75 – 35 130,5) ташкил қилади.

Бюджетга 26 073,13 сўм (30 084,38 – 4 011,25) солиқ ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 92 000 сўмни (1 150 000 х 8%) ташкил этади.

Ходим қўлига 1 027 915,62 сўм (1 150 000 – 30 084,38 – 92 000) олади.

 

III. ОДАТДАН ТАШҚАРИ ҲОЛАТЛАР

 

9-ВАЗИЯТ

 

Ўриндош ходим даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

Солиқ кодексининг 180-моддаси 2-қисмида назарда тутилган имтиёзга эга ўриндош ходимга январь–сентябрь ойларида ойига 690 000 сўмдан иш ҳақи тўланган. Ходимнинг йил бошидан даромади 6 210 000 сўмни (690 000 х 9) ташкил қилади.

√ Асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан олинган даромадларга тўлов манбаида ЖШДСни ҳисоблаб чиқариш Солиқ кодексининг 180-моддасида назарда тутилган имтиёзни қўлламасдан жами даромад суммасидан амалга оширилади (Солиқ кодексининг 186-моддаси 8-қисми).

√ Агар асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан даромад оладиган жисмоний шахс бухгалтерияга ундан ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этса, у ҳолда даромад тўловчи юридик шахс имтиёзларни қўлламаган ҳолда уни энг юқори ставкада ушлаб қолади (Солиқ кодексининг 186-моддаси 9-қисми). Бундай ариза мавжуд бўлмаган ҳолларда ЖШДС шкала бўйича ушлаб қолинади, солиқ тўловчи эса солиқ органларида ўтган йил учун жами даромадларини кейинги йилнинг 1 апрелига қадар декларациялаши шарт.

 

I. Ўриндош бухгалтерияга ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этмаган.

Унинг январь–сентябрь ойларида олган даромадига 7,5%лик ставка бўйича солиқ солинади. ЖШДС:

(6 210 000 – 1 347 975) х 7,5% = 364 651,88 сўмга тенг.

Январь-август ойларида 324 135 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Сентябрь ойидаги солиқ суммаси 40 516,88 сўмга (364 651,88 – 324 135) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 48 620,25 сўмга ((6 210 000 – 1 347 975) х 1%) тенг.

Январь-август ойларида ШЖБПҲга 43 218 сўм ўтказилган, сентябрь ойида ажратмалар 5 402,25 сўмни (48 620,25 – 43 218) ташкил қилади.

Сентябрь ойи учун бюджетга 35 114,63 сўм (40 516,88 – 5 402,25) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари суммаси 55 200 сўмни (690 000 х 8%) ташкил этади.

Солиқ ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходим 594 283,12 сўм (690 000 – 40 516,88 – 55 200) иш ҳақи олади.

 

II. Ўриндош ходим бухгалтерияга ЖШДСни энг юқори – 23%лик ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этган.

Ўриндошнинг даромади 13 479 750 сўмдан ошмаслигига қарамай, ходимнинг аризасига кўра унинг бутун иш ҳақига 23%лик ставка бўйича солиқ солинади.

Январь–сентябрь ойлари учун ЖШДС суммаси 1 428 300 сўмга (6 210 000 х 23%) тенг.

Январь-август ойларида 1 269 600 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Сентябрь ойида унинг суммаси 158 700 сўмни (1 428 300 – 1 269 600) ташкил этади.

Жами иш ҳақидан (ноль ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромадни чегирмаган ҳолда) ШЖБПҲга бадаллар (1%) ҳисоблаб ёзилади. Январь–сентябрь ойларида уларнинг суммаси 62 100 сўмни (6 210 000 х 1%) ташкил қилади.

Январь-август ойларида ШЖБПҲга 55 200 сўм ўтказилган, сентябрь ойи учун 6 900 сўм (62 100 – 55 200) ўтказилади.

Бюджетга 151 800 сўм (158 700 – 6 900) ЖШДС ўтказилади.

Сентябрь ойи учун суғурта бадаллари 55 200 сўмни (690 000 х 8%) ташкил қилади.

ЖШДС ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ўриндош ходим 476 100 сўм (690 000 – 158 700 – 55 200) иш ҳақи олади.

 

10-ВАЗИЯТ

 

Юридик шахсга турар жойни ижарага берувчи ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь–сентябрь ойларидаги меҳнатига ойига 690 000 сўмдан ҳақ тўланган, йил бошидан даромад 6 210 000 сўмни (690 000 х 9) ташкил қилади. Ходим Тошкент шаҳрида жойлашган, майдони 50 кв.м бўлган турар жой биносини 1 январдан бошлаб ижарага бериш тўғрисида иш берувчи билан шартнома тузди ва ҳар ойда 900 000 сўм ижара ҳақи олади.

√ Жисмоний шахсларнинг турар жойни ижарага топширишдан оладиган даромадларига солиқ солиш ижара (ёллаш) шартномасида назарда тутилган тўловдан келиб чиқиб амалга оширилади, бироқ у турар жойни ижарага берадиган жисмоний шахслар учун белгиланган энг кам ижара ҳақи ставкаларидан ҳисоблаб чиқарилган миқдордан кам бўлмаслиги керак (ПҚ-2699-сон қарорга 26-илова).

√ Тошкент шаҳрида бир ойлик ижара тўловининг энг кам миқдори этиб 1 кв.м турар жой учун 4 500 сўм; Нукус ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарларда – 3 000 сўм; бошқа аҳоли пунктларида – 1 500 сўм белгиланган.

√ Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга 7,5%лик ставка бўйича ЖШДС солинади (Солиқ кодексининг 181-моддаси).

√ ШЖБПҲга бадаллар иш берувчи ва ходим ўртасида тузилган меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича бажарилган ишлар учун олинган даромадлардан ҳисоблаб ёзилади. Ижара ҳақи тарзидаги даромадлар мулкий даромад бўлганлиги ва ишлар бажариш билан боғлиқ бўлмаганлиги боис, ундан ШЖБПҲга ажратмалар қилинмайди.

Ижара ҳақидан ЖШДС суммасини ҳисоблаймиз. Мазкур ҳолатда унинг энг кам суммаси 225 000 сўмни (4 500 х 50) ташкил этади, у ҳақиқатдаги ижара ҳақидан камлиги боис шартномада назарда тутилган суммадан солиқ ҳисобланади:

900 000 х 7,5% = 67 500 сўм.

Январь-сентябрь ойлари учун меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромаддан 7,5%лик ставка бўйича солиқни ҳисоблаймиз:

(6 210 000 – 1 347 975) х 7,5% = 364 651,88 сўм.

Январь-август ойларида 324 135 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Сентябрь ойидаги солиқ суммаси 40 516,88 сўмга (364 651,88 – 324 135) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 48 620,25 сўмга ((6 210 000 – 1 347 975) х 1%) тенг.

Январь-август ойларида ШЖБПҲга 43 218 сўм ўтказилган, сентябрь ойида ажратмалар 5 402,25 сўмни (48 620,25 – 43 218) ташкил қилади.

Сентябрь ойи учун бюджетга 35 114,63 сўм солиқ (40 516,88 – 5 402,25) ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 55 200 сўмни (690 000 х 8%) ташкил этади.

Солиқ ва мажбурий ажратмалар ушлаб қолинганидан кейин ходимга 1 426 783,12 сўм иш ҳақи (690 000 + 900 000 – 40 516,88 – 67 500 – 55 200) тўланади.

 

11-ВАЗИЯТ

 

Алимент тўлайдиган ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь-сентябрь ойларидаги иш ҳақи миқдори ойига 1 100 000 сўмни ташкил қилди, йил бошидан даромад 9 900 000 сўмни (1 100 000 х 9) ташкил этди. У суднинг қарорига биноан битта болага иш ҳақининг 1/4 қисмига тенг миқдорда алимент тўлаши шарт.

√ Ижро ҳужжатлари бўйича ундирув ходимнинг иш ҳақига ва бошқа даромад турларига қаратилганда, ушлаб қолинадиган миқдор солиқлар ушлаб қолингандан кейин қолган суммадан ҳисоблаб чиқарилади («Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг 65-моддаси).

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь–сентябрь ойлари учун ушбу суммага солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

404 392,5 + (9 900 000 – 6 739 875) х 17% = 941 613,75 сўм.

Январь-август ойларида 836 990 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Сентябрь ойи учун солиқ суммаси 104 623,75 сўмга (941 613,75 – 836 990) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 85 520,25 сўмни ((9 900 000 – 1 347 975) х 1%) ташкил этади.

Январь-август ойларида ШЖБПҲга 76 018 сўм ўтказилган, сентябрь ойи учун ажратмалар 9 502,25 сўмни (85 520,25 – 76 018) ташкил қилади.

Сентябрь ойи учун бюджетга 95 121,5 сўм (104 623,75 – 9 502,25) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 88 000 сўмга (1 100 000 х 8%) тенг.

Ушлаб қолиниши лозим бўлган алимент суммасини аниқлаймиз:

(1 100 000 – 104 623,75 – 88 000) х 25% = 226 844,06 сўм.

Ходим қўлига 680 532,19 сўм (1 100 000 – 104 623,75 – 88 000 – 226 844,06) иш ҳақи олади.

 

12-ВАЗИЯТ

 

Илгари ишламаган янги ишга қабул қилинган ходим (олий ўқув юрти битирувчиси)нинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

Февраль ойида илгари ишламаган ходим ишга қабул қилинди. Унга 800 000 сўм маош белгиланди. Февраль-сентябрь ойлари учун даромад 6 400 000 сўмни (800 000 х 8) ташкил қилди.

Олинган даромадга 7,5%лик ставка бўйича солиқ солинади:

(6 400 000 – 1 347 975) х 7,5% = 378 901,88 сўм.

Февраль-август ойларида 330 135 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Сентябрь ойи учун солиқ суммаси 48 766,88 сўмни (378 901,88 – 330 135) ташкил қилади.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 50 520,25 сўмни ((6 400 000 – 1 347 975) х 1%) ташкил этади.

Февраль-август ойларида ШЖБПҲга 44 018 сўм ўтказилган, сентябрь ойида ажратмалар 6 502,25 сўмни (50 520,25 – 44 018) ташкил қилади.

Сентябрь ойи учун бюджетга 42 264,63 сўм (48 766,88 – 6 502,25) солиқ ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 64 000 сўмга (800 000 х 8%) тенг.

ЖШДС ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходимга 687 233,12 сўм (800 000 – 48 766,88 – 64 000) тўланади.

 

13-ВАЗИЯТ

 

ШЖБПҲга ихтиёрий бадаллар ўтказувчи ходимнинг даромадларидан солиқ ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь–сентябрь ойларидаги иш ҳақи миқдори ойига 1 200 000 сўмни ташкил қилди. Йил бошидан даромад 10 800 000 сўмни (1 200 000 х 9) ташкил этди. Февраль ойида ходим бухгалтерияга ҳар ойда унинг иш ҳақидан 400 000 сўмни ШЖБПҲга ихтиёрий бадал сифатида ўтказишни сўраб ариза тақдим этди.

√ ШЖБПҲга ихтиёрий бадаллар суммаси ходимнинг солиқ солинадиган даромадларини аниқлашда чегириб ташланади (Солиқ кодексининг 179-моддаси 31-банди).

Солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз:

10 800 000 – (400 000 х 8) = 7 600 000 сўм.

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь–сентябрь ойлари учун ушбу суммага солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

404 392,5 + (7 600 000 – 6 739 875) х 17% = 550 613,75 сўм.

Январь-август ойларида 496 990 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Сентябрь ойи учун солиқ суммаси 53 623,75 сўмга (550 613,75 – 496 990) тенг.

Январь–сентябрь ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 62 520,25 сўмни ((7 600 000 – 1 347 975) х 1%) ташкил этади.

Январь-август ойларида ШЖБПҲга 56 018 сўм ўтказилган, сентябрь ойи учун ажратмалар 6 502,25 сўмни (62 520,25 – 56 018) ташкил қилади.

Сентябрь ойи учун бюджетга 47 121,5 сўм (53 623,75 – 6 502,25) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 96 000 сўмга (1 200 000 х 8%) тенг.

Солиқ, суғурта ажратмалари ва ШЖБПҲга ихтиёрий ўтказилган бадал чегирилгандан кейин ходимга 650 376,25 сўм (1 200 000 – 400 000 – 53 623,75 – 96 000) иш ҳақи тўланади.

 

14-ВАЗИЯТ

 

Ипотека кредитини олган ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

Ёш оила аъзоси ҳисобланадиган корхона ходими квартира сотиб олиш учун ипотека кредитини расмийлаштирди. Унинг январь-август ойларидаги ойлик иш ҳақи миқдори 1 200 000 сўмни ташкил қилади. Йил бошидан солиқ солинадиган даромад 10 800 000 сўмни (1 200 000 х 9) ташкил қилади. Февраль ойида ходим бухгалтерияга ипотека кредитини сўндириш учун ҳар ойда 400 000 сўмдан ҳисоблаб ўтказишни сўраб ариза топширди ва барча зарур ҳужжатларни тақдим этди.

√ Ёш оила аъзолари томонидан квартира сотиб олиш учун олинган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисоблаб ёзилган фоизларни қоплаш учун йўналтириладиган иш ҳақи суммаларига жисмоний шахсларнинг даромадларидан олинадиган солиқ солинмайди (Солиқ кодексининг ­179-моддаси 30-банди).

Январь-сентябрь ойлари учун солиқ солинадиган даромад 7 600 000 сўмни (10 800 000 – (400 000 х 8)) ташкил қилади.

ЖШДС суммасини аниқлаш учун аввало 17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва январь–сентябрь ойлари учун ушбу суммага солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

404 392,5 + (7 600 000 – 6 739 875) х 17% = 550 613,75 сўм.

Январь-август ойларида 496 990 сўм солиқ ушлаб қолинган. Сентябрь ойи учун ЖШДС суммаси 53 623,75 (550 613,75 – 496 990) сўмни ташкил қилади.

Январь-сентябрь ойларида ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 65 520,25 сўмни ((7 600 000 – 1 347 975) х 1%) ташкил қилади.

Январь-август ойларида ШЖБПҲга 56 018 сўм ўтказилган, сентябрь ойи учун ажратмалар 6 502,25 сўмни (65 520,25 – 56 018) ташкил қилади.

Сентябрь ойи учун бюджетга 47 121,5 сўм (53 623,75 – 6 502,25) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 96 000 сўмни (1 200 000 х 8%) ташкил қилади.

Солиқ, суғурта ажратмалари ва кредитни сўндириш учун ушланмалар чегирилганидан кейин ходим 650 376,25 сўм (1 200 000 – 400 000 – 53 623,75 – 96 000) иш ҳақи олади.

 

Ҳисоб-китоб услубиятини экспертимиз Муҳиддин ЗАЙНУДДИНОВ тайёрлади.

________________________________________________________________________________

*Жисмоний шахсларнинг даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларнинг ҳисоб-китоб услубияти январь ойи учун «СБХ»нинг 31.01.2017 йилдаги 5 (1173)-сонида, февраль ойи учун 28.02.2017 йилдаги 9 (1177)-сонида, март ойи учун 28.03.2017 йилдаги 13 (1181)-сонида, апрель ойи учун 18.04.2017 йилдаги 16 (1184)-сонида, май ойи учун 23.05.2017 йилдаги 21 (1189)-сонида, июнь ойи учун 20.06.2017 йилдаги 25-26 (1193-1194)-сонида, июль ойи учун 25.07.2017 йилдаги 30 (1198)-сонида, август ойи учун 22.08.2017 йилдаги 34 (1202)-сонида чоп этилган.

Прочитано: 1704 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика