Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 13 / Солиқ солиш

Терминал бўйича нарх оширилганда – суд орқали молиявий санкция

 

Давлат солиқ қўмитаси Президентнинг «Пул муомаласини янада такомиллаштириш ва банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китобларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорини (15.02.2017 йилдаги ПҚ-2777-сон) амалга ошириш учун қонун ҳужжатларига тузатишлар лойиҳаларини тайёрлади. Айни пайтда улар ҚҲТБТ порталида муҳокама учун очиқ.

 

Маълумот учун: Президентнинг ушбу қарори билан жорий йилнинг 1 мартидан бошлаб чакана савдо ва пуллик хизматлар кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорлик фаолиятини тўловларни пластик карточкалар ёрдамида қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларисиз амалга ошириш тақиқланди. Ҳужжатнинг 9-бандида бир қатор идораларга қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритиш топширилди.

 

Ўзгартиш ва қўшимчалар аввало Солиқ кодексига, «Фермер хўжалиги тўғрисида», «Хусусий корхона тўғрисида», «Оилавий тадбиркорлик тўғрисида», «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида» ва «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги қонунларга киритилади.

Улар тўлов шаклига қараб (нақд пул маблағлари ёки пластик карточкалар бўйича) нархларни сунъий равишда ошириш ёки пасайтириш, назорат-касса машиналарини, ҳисоб-китоб терминалларини ишлатиш, шунингдек ўрнатилган тартибда талон ва чеклар бериш, нақд тушумни ўз вақтида ва тўла ҳажмда инкассация қилиш масалалари юзасидан ўтказиладиган қисқа муддатли текширувларга тааллуқли.

Уларни ўтказиш учун назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгашининг махсус рухсатномаси талаб этилмайди. Солиқ органи ҳудудий ёки таркибий бўлинмаси бошлиғининг буйруғи текширув ўтказиш учун асос бўлади. Унда мақсадлари, ўтказиш муддатлари ва текширувчи мансабдор шахслар таркиби кўрсатилиши керак.

Лойиҳа мазмунидан келиб чиқилса, ҳисоб-китоб шаклига қараб (нақд пул маблағлари ёки пластик карточкалар бўйича) товарлар ва хизматларни ­сунъий равишда оширилган ёки пасайтирилган нархларда сотганлик учун ЭКИҲнинг 30 баравари миқдоридаги жарима маъмурий жазо эмас, молиявий санкция ҳисобланади. Солиқ кодексининг 119-моддасига тегишли қўшимча назарда тутилган. Тегишинча, мазкур ҳолда тадбиркорлик субъекти – юридик шахс ёхуд якка тартибдаги тадбиркор ишни хўжалик судида кўриш тартибида жавобгарликка тортилади (ХПКнинг 20-3-боби).

Ҳукуматнинг айрим қарорларига ҳам шунга ўхшаш мазмундаги тузатишлар киритилади.

Алоҳида лойиҳада аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширадиган ва банк пластик карточкаларидан тўловлар қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминаллари билан жиҳозланиши шарт бўлган чакана савдо ҳамда хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари рўйхатига (19.04.2010 йилдаги ПҚ-1325-сон қарорга 2-илова) кўчма савдо объектларини киритиш назарда тутилмоқда.

Лойиҳалар 29.03.2017 йилгача муҳокама қилинади ва ўзгартирилиши, қўшимчалар киритилиши ёки бекор қилиниши мумкин.

 

Олег ЗАМАНОВ,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1545 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика