Norma.uz
СБХ / 2015 йил / № 12 / Бухгалтерга ёрдам

Жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисоб-китоби услубияти

2015 йил 1 январдан бошлаб ЖШДСнинг қуйидаги ставкалари амал қилмоқда: ноль ставка, энг кам ставка – 8,5%, ўртача ставка – 17%, энг юқори ставка – 23% (Президентнинг 4.12.2014 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» ПҚ-2270-сон Қарорига 9-илова, бундан кейинПҚ-2270-сон Қарор).

Январьмарт ойларида энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ) миқдори 355 200 сўмни (118 400 х 3) ташкил этади (Президентнинг 21.11.2014 йилдаги «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги ПФ-4672-сон Фармони билан белгиланган).

 

Солиқ солинадиган даромад миқдори

 

Солиқ суммаси

 

355 200 сўмгача

 

0 фоиз

 

355 201 сўмдан 1 776 000 сўмгача

(5 х 355 200)

355 200 сўмдан ортиқ сумманинг

8,5 фоизи

1 776 001 сўмдан 3 552 000 сўмгача

(10 х 355 200)

120 768 сўм + 1 776 000 сўмдан ортиқ сумманинг 17 фоизи

 

3 552 001 сўм ва ундан юқори

 

422 688 сўм + 3 552 000 сўмдан ортиқ сумманинг 23 фоизи

 

 

Бутун йил давомида ЖШДСни ва ЭКИҲ бараварида назарда тутилган имтиёзларни ҳисоблаб чиқаришда 2015 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра белгиланган ЭКИҲ – 118 400 сўм қўлланади (Солиқ кодекси 186-моддасининг биринчи қисми, бундан кейин – Кодекс).

2015 йилда фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий ойлик бадаллари ставкаси ходимга ҳисобланган иш ҳақи (даромад) солиқ солинадиган суммасининг 1%ини, ноль ставкада (ЭКИҲ 1 баравари) солиқ солинадиган даромад чегирилган ҳолда, ташкил этади (ПҚ-2270-сон Қарорга 9-илова).

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар ҳисоблаб ёзилган ЖШДСдан чегирилади (Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-банди, МВ, ДСҚ ва МБ бошқарувининг АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган).

2015 йил учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг мажбурий суғурта бадаллари ставкаси ходимга ҳисоблаб ёзилган, бадаллар ундириладиган даромад суммасининг 7 фоизи миқдорида белгиланган (ПҚ-2270-сон Қарорнинг 3-банди).

 

I. АНЪАНАВИЙ ҲИСОБ-КИТОБ

 

1-ВАЗИЯТ.

Ойига ЭКИҲнинг 1 бараваридан ошмайдиган даромадлардан ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходим корхонада чорак ставкада ишлайди. Унга январь-март ойларида 115 000 сўмдан иш ҳақи тўланди, йил бошидан ялпи даромад – 345 000 сўмни (115 000 + 115 000 + 115 000) ташкил қилади. Жисмоний шахснинг 355 200 сўмгача бўлган даромадига ноль ставкаси бўйича солиқ солинади. Ходимнинг иш ҳақидан ЖШДС 0 сўмни (345 000 х 0%) ташкил қилади. Иш ҳақидан ШЖБПҲга бадалларни ҳисоб-китоб қилишда 0%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад (ЭКИҲнинг 1 баравари) чегирилиши сабабли, ходимга ушбу бадаллар ҳисоблаб ёзилмайди.

Ходимнинг даромадларидан суғурта бадаллари 8 050 сўмга (115 000 х 7%) тенг.

Суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходимга:

115 000 – 8 050 = 106 950 сўм тўланади.

 

2-ВАЗИЯТ.

Ойига ЭКИҲнинг 5 бараваридан ошмайдиган даромадлардан ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимга январь-март ойларида 500 000 сўмдан иш ҳақи тўланган, йил бошидан ялпи даромад – 1 500 000 сўмни (500 000 + 500 000 + 500 000) ташкил қилади. Жисмоний шахснинг 355 201 сўмдан 1 776 000 сўмгача бўлган даромадига 8,5%лик ставка бўйича солиқ солинади. Январь-март ойлари учун ЖШДС суммаси:

(1 500 000 – 355 200) х 8,5% = 1 144 800 х 8,5% = 97 308 сўмга тенг.

Январь-февраль ойларида 64 872 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Март ойи учун солиқ суммаси:

97 308 – 64 872 = 32 436 сўмга тенг.

Январь-март ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 0%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромадни чегирган ҳолда ҳисобланади. У:

(1 500 000 – 355 200) х 1% = 1 144 800 х 1% = 11 448 сўмни ташкил этади.

Январь-февраль ойларида ШЖБПҲга 7 632 сўм ўтказилган, март ойида ажратмалар 3 816 сўмни (11 448 – 7 632) ташкил қилади.

Март ойи учун бюджетга:

32 436 – 3 816 = 28 620 сўм солиқ ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари ходимнинг жами иш ҳақидан – 500 000 сўмдан ушлаб қолинади. Улар:

500 000 х 7% = 35 000 сўмни ташкил этади.

ЖШДС ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходимга:

500 000 – 32 436 – 35 000 = 432 564 сўм тўланади.

 

3-ВАЗИЯТ.

Бир ойдаги даромадлар 10 ЭКИҲдан ошмаганда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь-март ойларидаги меҳнатига ойига 700 000 сўмдан ҳақ тўланган, йил бошидан ялпи даромад – 2 100 000 сўмни (700 000 + 700 000 + 700 000) ташкил қилади. ЖШДС суммасини аниқлаш учун 17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва унга солиқни ҳисоблаймиз:

(2 100 000 – 1 776 000) х 17% = 324 000 х 17% = 55 080 сўм.

0%, 8,5% ва 17%лик ставкалар бўйича солиқ солинадиган даромаддан олинадиган ЖШДС суммасини қўшиш орқали январь-март ойлари учун солиқ суммасини ҳисоблаб чиқарамиз:

120 768 + 55 080 = 175 848 сўм.

Январь-февраль ойларида 117 232 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Март ойи учун солиқ суммаси:

175 848 – 117 232 = 58 616 сўм тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

(2 100 000 – 355 200) х 1% = 1 744 800 х 1% = 17 448 сўмни ташкил этади.

Январь-февраль ойларида ШЖБПҲга 11 632 сўм ўтказилган, март ойи учун ажратмалар 5 816 сўмни (17 448 – 11 632) ташкил қилади.

Март ойи учун бюджетга:

58 616 – 5 816 = 52 800 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

700 000 х 7% = 49 000 сўмни ташкил этади.

Ходим қўлига:

700 000 – 58 616 – 49 000 = 592 384 сўм иш ҳақи олади.

 

4-ВАЗИЯТ.

Бир ойдаги даромадлар 10 ЭКИҲдан ошганда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь-март ойларидаги меҳнатига ойига 1 200 000 сўмдан ҳақ тўланган, йил бошидан ялпи даромад – 3 600 000 сўмни (1 200 000 + 1 200 000 + 1 200 000) ташкил қилади. Аввало 23%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромадни ҳисоб-китоб қиламиз ва унга ЖШДСни ҳисоблаймиз:

(3 600 000 – 3 552 000) х 23% = 48 000 х 23% = 11 040 сўм.

Ойига ЭКИҲнинг 10 бараварига тенг даромадлардан олинадиган солиқ суммаси 422 688 сўмни ташкил қилади. 0%, 8,5% ва 23%лик ставкалар бўйича солиқ солинадиган даромадлардан олинадиган ЖШДС суммасини қўшиш орқали январь-март ойларидаги даромаддан ЖШДСни ҳисоблаб чиқарамиз:

422 688 + 11 040 = 433 728 сўм.

Январь-февраль ойларида 289 152 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Март ойи учун солиқ суммаси:

433 728 – 289 152 = 144 576 сўмни ташкил қилади.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

(3 600 000 – 355 200) х 1% = 3 244 800 х 1% = 32 448 сўмга тенг.

Январь-февраль ойлари учун ШЖБПҲга 21 632 сўм ўтказилган, март ойи учун ажратмалар 10 816 сўмни (32 448 – 21 632) ташкил қилади.

Март ойи учун бюджетга:

144 576 – 10 816 = 133 760 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

1 200 000 х 7% = 84 000 сўмни ташкил этади.

Ходим қўлига:

1 200 000 – 144 576 – 84 000 = 971 424 сўм иш ҳақи олади.

 

II. ИМТИЁЗЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛГАН ҲОЛДА

 

5-ВАЗИЯТ.

Даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланадиган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

СКнинг 180-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ ушбу имтиёзга эга бўлган фуқароларнинг (масалан, 16 ёшдан ошмаган икки ва ундан ортиқ болалари бўлган ёлғиз оналар) жами даромадидан ҳар ойда ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланади.

Ходимнинг январь-март ойларидаги меҳнатига ойига 1 200 000 сўмдан ҳақ тўланган, йил бошидан ялпи даромад – 3 600 000 сўмни (1 200 000 + 1 200 000 + 1 200 000) ташкил қилади. Солиқ солинадиган даромадни ҳисоблаймиз:

3 600 000 – (118 400 х 4) х 3 = 3 600 000 – 1 420 800 = 2 179 200 сўмга тенг.

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

(2 179 200 – 1 776 000) х 17% = 403 200 х 17% = 68 544 сўм.

0%, 8,5% ва 17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромаддан олинадиган ЖШДС суммасини қўшиш орқали имтиёз эгасининг январь-март ойларидаги иш ҳақидан солиқ суммасини аниқлаймиз:

120 768 + 68 544 = 189 312 сўм.

Январь-февраль ойларида 126 208 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Март ойи учун солиқ суммаси:

189 312 – 126 208 = 63 104 сўмга тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

(2 179 200 – 355 200) х 1% = 1 824 000 х 1% = 18 240 сўмни ташкил этади.

Январь-февраль ойларида ШЖБПҲга 12 160 сўм ўтказилган, март ойи учун ажратмалар 6 080 сўмни (18 240 – 12 160) ташкил қилади.

Бюджетга:

63 104 – 6 080 = 57 024 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

1 200 000 х 7% = 84 000 сўмни ташкил этади.

Ходим қўлига:

1 200 000 – 63 104 – 84 000 = 1 052 896 сўм иш ҳақи олади.

 

6-ВАЗИЯТ.

Моддий ёрдам олиш тарзида имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

СКнинг 179-моддаси 1-бандига кўра бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача миқдорда бериладиган моддий ёрдам суммасига ЖШДС солинмайди (йил мобайнида ҳисоб-китоб қилишда йил бошида амал қилган ЭКИҲ қўлланилади: 118 400 х 12 = 1 420 800 сўм).

Ходимнинг январь-март ойларидаги меҳнатига ойига 800 000 сўмдан ҳақ тўланган, йил бошидан ялпи даромад – 2 400 000 сўмни (800 000 + 800 000 + 800 000) ташкил қилади. Январь ойида унга 1 500 000 сўм моддий ёрдам берилган. Январь-март ойлари учун солиқ солинадиган даромад 2 479 200 сўмга (800 000 + 1 500 000 – 1 420 800 + 800 000 + 800 000) сўмга тенг.

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва унга солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

(2 479 200 – 1 776 000) х 17% = 703 200 х 17% = 119 544 сўм.

0%, 8,5% ва 17%лик ставкалар бўйича солиқ солинадиган даромадлардан олинадиган ЖШДС суммасини қўшиш орқали январь-март ойлари учун:

120 768 + 119 544 = 240 312 сўмни оламиз.

Январь-февраль ойларида 164 696 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Март ойи учун солиқ суммаси:

240 312 – 164 696 = 75 616 сўмга тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

(2 479 200 – 355 200) х 1% = 2 124 000 х 1% = 21 240 сўмни ташкил этади.

Январь-февраль ойларида ШЖБПҲга 14 424 сўм ўтказилган, март ойи учун ажратмалар 6 816 сўмни (21 240 – 14 424) ташкил қилади.

Март ойи учун бюджетга:

75 616 – 6 816 = 68 800 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

800 000 х 7% = 56 000 сўмни ташкил этади.

Ходим қўлига:

800 000 – 75 616 – 56 000 = 668 384 сўм олади.

 

7-ВАЗИЯТ.

Қимматбаҳо совға олинганда ЖШДС ҳисоб-китоби

СКнинг 179-моддаси 14-бандига кўра бир йил мобайнида юридик шахслардан ЭКИҲнинг 6 баравари миқдоригача бўлган суммада олинган совғаларнинг қийматига солиқ солинмайди (йил мобайнида ҳисоб-китоб қилишда йил бошида амал қилган ЭКИҲ қўлланилади: 118 400 х 6 = 710 400 сўм).

Ходимнинг январь-март ойларидаги меҳнатига ойига 800 000 сўмдан ҳақ тўланган, йил бошидан ялпи даромад – 2 400 000 сўмни (800 000 + 800 000 + 800 000) ташкил қилади. Январь ойида унга 1 000 000 сўмлик ноутбук совға қилинди. Солиқ солинадиган даромад 2 689 600 сўмга (800 000 + 1 000 000 – 710 400 + 800 000 + 800 000) тенг.

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромадни ҳисоблаймиз ва унга солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

(2 689 600 – 1 776 000) х 17% = 913 600 х 17% = 155 312 сўм.

0%, 8,5% ва 17%лик ставкалар бўйича солиқ солинадиган даромадлардан олинадиган ЖШДС суммасини қўшиб, январь-март ойлари учун солиқни ҳисоблаб чиқарамиз:

120 768 + 155 312 = 276 080 сўм.

Январь-февраль ойларида 200 464 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Март ойи учун солиқ суммаси:

276 080 – 200 464 = 75 616 сўмга тенг.

Йил бошидан ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

(2 689 600 – 355 200) х 1% = 2 334 400 х 1% = 23 344 сўмга тенг.

Январь-февраль ойларида ШЖБПҲга 16 528 сўм ўтказилган, март ойи учун ажратмалар 6 816 сўмни (23 344 – 16 528) ташкил қилади.

Бюджетга:

75 616 – 6 816 = 68 800 сўм ЖШДС ўтказилади.

Март ойи учун мажбурий суғурта бадаллари:

800 000 х 7% = 56 000 сўмни ташкил этади.

Ходим қўлига:

800 000 – 75 616 – 56 000 = 668 384 сўм иш ҳақи олади.

 

8-ВАЗИЯТ.

Бир нечта имтиёзни ҳисобга олган ҳолда (ҳар ойда даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг суммани чегириш, моддий ёрдам ва қимматбаҳо совға олинганда) ЖШДС ҳисоб-китоби

Қуйидагиларга мувофиқ:

СКнинг 179-моддаси 1-бандига мувофиқ, бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача (118 400 х 12 = 1 420 800 сўм) миқдорда бериладиган моддий ёрдам суммасига ЖШДС солинмайди;

СКнинг 179-моддаси 14-бандига кўра юридик шахслардан бир йил мобайнида ЭКИҲнинг 6 баравари (118 400 х 6 = 710 400 сўм) миқдоригача олинган совғаларнинг қийматига ЖШДС солинмайди;

СКнинг 180-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ имтиёз олиш ҳуқуқига эга бўлган ходимнинг солиқ солинадиган даромадидан ҳар ойда ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма (118 400 х 4) х 3 = 1 420 800 сўм) чегирилади.

СКнинг 180-моддасига кўра имтиёзга ҳақли бўлган ходимга январь-март ойларида 900 000 сўмдан иш ҳақи тўланган. Январь ойида унга 1 500 000 сўм моддий ёрдам кўрсатилган ва 900 000 сўмлик совға топширилган. Ходимнинг ялпи даромади 5 100 000 сўмни (900 000 + 1 500 000 + 900 000 + 900 000 + 900 000) ташкил қилди.

Солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз:

5 100 000 – 1 420 800 – 710 400 – 1 420 800 = 1 548 000 сўм.

Жисмоний шахснинг 355 201 сўмдан 1 776 000 сўмгача бўлган даромадига 8,5%лик ставка бўйича солиқ солинади. Январь-март ойлари учун ЖШДС суммаси:

(1 548 000 – 355 200) х 8,5% = 1 192 800 х 8,5% = 101 388 сўмга тенг.

Январь-февраль ойларида 75 208 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Март ойи учун солиқ суммаси:

101 388 – 75 208 = 26 180 сўмга тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

(1 548 000 – 355 200) х 1% = 1 192 800 х 1% = 11 928 сўмни ташкил этади.

Январь-февраль ойларида ШЖБПҲга 8 848 сўм ўтказилган, март ойи учун ажратмалар 3 080 сўмни (11 928 – 8 848) ташкил қилади.

Бюджетга:

26 180 – 3 080 = 23 100 сўм солиқ ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

900 000 х 7% = 63 000 сўмни ташкил этади.

Ходим қўлига:

900 000 – 26 180 – 63 000 = 810 820 сўм олади.

 

9-ВАЗИЯТ.

Олий ўқув юртида ўқиш учун ҳақ тўлаш бўйича имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

СКнинг 179-моддаси 31-бандига кўра фуқароларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадларининг Ўзбекистон олий ўқув юртларида таълим олиш учун (ўзининг ўқиши ёки 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг ўқиши учун) йўналтириладиган суммаларига солиқ солинмайди.

Ходимнинг январь-март ойларидаги меҳнатига ойига 1 000 000 сўмдан ҳақ тўланган, йил бошидан ялпи даромад – 3 000 000 сўмни (1 000 000+ 1 000 000 + 1 000 000) ташкил қилади. Унинг аризасига биноан январь ойида корхона 2014–2015 ўқув йилида ўғлининг институтда ўқиши учун 2 100 000 сўм миқдорида ҳақ тўлади, мазкур маблағлар январь ойидан бошлаб тўлиқ сўндирилгунга қадар жисмоний шахснинг даромадларидан ушлаб қолинади.

Ходимнинг аризасига биноан ўқиш учун тўланган ҳақни сўндиришга унинг даромадларидан ҳар ойда 350 000 сўмдан ушлаб қолишга қарор қилинди. Январь-март ойлари учун солиқ солинадиган даромад 1 950 000 (3 000 000 – 1 050 000) сўмга тенг.

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва ушбу суммага солиқни ҳисоблаб ёзамиз ҳамда унга 0% ва 8,5%лик ставкалар бўйича солиқ солинадиган даромадлардан олинадиган солиқ суммаларини қўшиш орқали январь-март ойлари учун ЖШДСни чиқарамиз:

(1 950 000 – 1 776 000) х 17% + 120 768 = 174 000 х 17% + 120 768 = 29 580 + 120 768 = 150 348 сўм.

Январь-февраль ойларида 100 232 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Март ойи учун солиқ суммаси:

150 348 – 100 232 = 50 116 сўмга тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

(1 950 000 – 355 200) х 1% = 1 594 800 х 1% = 15 948 сўмни ташкил этади.

Январь-февраль ойларида ШЖБПҲга 10 632 сўм ўтказилган, март ойи учун ажратмалар 5 316 сўмни (15 948 – 10 632) ташкил қилади.

Бюджетга:

50 116 – 5 316 = 44 800 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

1 000 000 х 7% = 70 000 сўмга тенг.

Солиқ, мажбурий ажратмалар ва ўқиш учун ҳақ тўлаш ҳисобига ушланмалар чегирилганидан кейин ходимга:

1 000 000 – 50 116 – 70 000 – 350 000 = 529 884 сўм иш ҳақи тўланади.

 

III. ОДАТДАН ТАШҚАРИ ҲОЛАТЛАР

 

10-ВАЗИЯТ.

Ўриндош ходим даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

Асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан олинган даромадларга тўлов манбаида ЖШДСни ҳисоблаб чиқариш СКнинг 180-моддасида назарда тутилган имтиёзни қўлламасдан жами даромад суммасидан амалга оширилади (СКнинг 186-моддаси саккизинчи қисми).

Агар асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан даромад оладиган жисмоний шахс бухгалтерияга ундан ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этса, у ҳолда даромад тўловчи юридик шахс имтиёзларни қўлламаган ҳолда уни энг юқори ставкада ушлаб қолади (СКнинг 186-моддаси тўққизинчи қисми). Бундай ариза мавжуд бўлмаган тақдирда ЖШДС шкала бўйича ушлаб қолинади, солиқ тўловчи эса солиқ органларида ўтган йил учун жами даромадларини кейинги йилнинг 1 апрелига қадар декларациялаши лозим.

а) Ўриндош ходимга январь-март ойларида ойига 550 000 сўм иш ҳақи тўланган, йил бошидан ялпи даромад – 1 650 000 сўмни (550 000 + 550 000 + 550 000) ташкил қилади. У СКнинг 180-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган имтиёзга эга. Ўриндош бухгалтерияга ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этмаган.

1 650 000 сўм 1 776 000 сўмдан ошмаслиги сабабли, 355 200 сўмгача бўлган суммага 0%лик ставка бўйича, қолган суммага – 8,5%лик ставка бўйича солиқ солинади. Тегишинча, январь-март ойлари учун ЖШДС суммаси:

(1 650 000 – 355 200) х 8,5% = 1 294 800 х 8,5% = 110 058 сўмга тенг.

Январь-февраль ойларида 73 372 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Март ойи учун солиқ суммаси:

110 058 – 73 372 = 36 686 сўмга тенг.

Январь-март ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 0%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромадни чегирган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади:

(1 650 000 – 355 200) х 1% = 1 294 800 х 1% = 12 948 сўм.

Январь-февраль ойларида ШЖБПҲга 8 632 сўм ўтказилган, март ойи учун ажратмалар 4 316 сўмни (12 948 – 8 632) ташкил қилади.

Март ойи учун бюджетга:

36 686 – 4 316 = 32 370 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари март ойидаги жами иш ҳақидан ҳисоблаб ўтказилади:

550 000 х 7% = 38 500 сўм.

Солиқ ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ўриндош ходим:

550 000 – 36 686 – 38 500 = 474 814 сўм иш ҳақи олади.

б) Ўриндош ходимга январь-март ойларида ойига 550 000 сўм иш ҳақи тўланган, йил бошидан ялпи даромад – 1 650 000 сўмни (550 000 + 550 000 + 550 000) ташкил қилади. У бухгалтерияга ЖШДСни энг юқори – 23%лик ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этган.

Ўриндошнинг даромади 1 776 000 сўмдан ошмаслигига қарамай (355 200 сўмгача бўлган суммага 0%лик ставка бўйича, ундан ошган қисмига – 8,5%лик ставка бўйича солиқ солинади), ходимнинг аризасига кўра унинг бутун иш ҳақига 23%лик ставка бўйича солиқ солинади. Январь-март ойлари учун ЖШДС суммаси:

1 650 000 х 23% = 379 500 сўмга тенг.

Февраль ойида 253 000 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Март ойи учун солиқ суммаси 126 500 сўмга (379 500 – 253 000) тенг.

Жами иш ҳақидан (ноль ставка бўйича солиқ солинадиган даромадни чегирмаган ҳолда) ШЖБПҲга бадаллар (1%) ҳисоблаб ёзилади. Январь-март ойларида уларнинг суммаси:

1 650 000 х 1% = 16 500 сўмни ташкил қилади.

Январь-февраль ойларида ШЖБПҲга 11 000 сўм ўтказилган. Март ойи учун ажратмалар 5 500 сўмни (16 500 – 11 000) ташкил қилади.

Бюджетга 121 000 сўм (126 500 – 5 500) ЖШДС ўтказилади.

Суғурта бадаллари март ойидаги жами иш ҳақига ҳисоблаб ёзилади:

550 000 х 7% = 38 500 сўм.

Солиқ ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ўриндош ходим:

550 000 – 126 500 – 38 500 = 385 000 сўм иш ҳақи олади.

 

11-ВАЗИЯТ.

Юридик шахсга турар жойни ижарага берувчи ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

Жисмоний шахсларнинг турар жойни ижарага топширишдан оладиган даромадларига солиқ солиш ижара (ёллаш) шартномасида назарда тутилган тўловдан келиб чиқиб амалга оширилади, бироқ у турар жойни ижарага берадиган жисмоний шахслар учун белгиланган ижара ҳақи ставкаларидан ҳисоблаб чиқарилган миқдордан кам бўлмаслиги керак (ПҚ-2270-сон Қарорга 26-илова).

Тошкент шаҳрида бир ойлик ижара тўловининг энг кам миқдори этиб 1 кв.м турар жой учун 3 000 сўм; Нукус ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарларда – 2 000 сўм; бошқа аҳоли пунктларида – 1 000 сўм белгиланган.

Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга 8,5%лик ставка бўйича ЖШДС солинади (СКнинг 181-моддаси).

ШЖБПҲга бадаллар иш берувчи ва ходим ўртасида тузилган меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича бажарилган ишлар учун олинган даромадлардан ҳисоблаб ёзилади. Ижара ҳақи тарзидаги даромадлар мулкий даромад бўлганлиги ва ишлар бажариш билан боғлиқ бўлмаганлиги боис, ундан ШЖБПҲга ажратмалар қилинмайди.

Ходимнинг январь-март ойларидаги меҳнатига ойига 500 000 сўмдан тўланган, йил бошидан ялпи даромад – 1 500 000 сўмни (500 000 + 500 000 + 500 000) ташкил қилади. Ходим Тошкент шаҳрида жойлашган, майдони 60 кв.м бўлган турар жой биносини 1 январдан бошлаб ижарага бериш тўғрисида иш берувчи билан шартнома тузди ва ҳар ойда 800 000 сўм ижара ҳақи олади.

Ижара ҳақидан ЖШДС суммасини ҳисоблаймиз. Мазкур ҳолатда унинг энг кам суммаси 180 000 сўмни (3 000 х 60) ташкил этади. У ҳақиқатдаги ижара ҳақидан камлиги боис шартномада назарда тутилган суммадан солиқ ҳисобланади:

800 000 х 8,5% = 68 000 сўм.

Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромаддан солиқни ҳисоблаймиз. 1 500 000 сўм 1 776 000 сўмдан ошмаганлиги боис, 355 200 сўмгача бўлган суммага 0%лик ставка бўйича, 355 201 сўмдан 1 500 000 сўмгача – 8,5%лик ставка бўйича солиқ солинади:

(1 500 000 – 355 200) х 8,5% = 1 144 800 х 8,5% = 97 308 сўм.

Январь-февраль ойларида 64 872 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Март ойи учун солиқ суммаси:

97 308 – 64 872 = 32 436 сўмга тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 0%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини чегирган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади. Йил бошидан улар:

(1 500 000 – 355 200) х 1% = 1 144 800 х 1% = 11 448 сўмни ташкил қилади.

Январь-февраль ойларида ШЖБПҲга 7 632 сўм ўтказилган, март ойи учун ажратмалар 3 816 сўмни (11 448 – 7 632) ташкил қилади.

Март ойи учун бюджетга (ижара ҳақидан ЖШДСни ҳисобга олган ҳолда):

32 436 – 3 816 + 68 000 = 96 620 сўм ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

500 000 х 7% = 35 000 сўмни ташкил этади.

Солиқ ва мажбурий ажратмалар ушлаб қолинганидан кейин ходимга:

500 000 + 800 000 – 32 436 – 68 000 – 35 000 = 1 164 564 сўм тўланади.

 

12-ВАЗИЯТ.

Янги ишга қабул қилинган, илгари бошқа корхонада ишлаган ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

Кодекснинг 186-моддаси бешинчи қисмига мувофиқ йил мобайнида асосий иш (хизмат, ўқиш) жойи ўзгарган тақдирда, жисмоний шахс жорий йилда ўзига тўланган даромадлар ва ушлаб қолинган ЖШДС суммалари тўғрисидаги маълумотномани янги асосий иш (хизмат, ўқиш) жойидаги бухгалтерияга дастлабки иш ҳақи ҳисоблангунига қадар тақдим этиши шарт. Маълумотнома ёки СТИР (шунингдек ШЖБПҲ – агар очилган бўлса) тақдим этилмаган тақдирда, солиқ энг юқори ставка бўйича ушлаб қолинади. Мазкур ҳужжатлар кейинчалик тақдим этилган тақдирда, илгариги асосий иш жойида олинган даромадлар инобатга олинган ҳолда қайта ҳисоб-китоб қилинади.

Февраль ойида янги ходим ишга қабул қилинди. Унга 600 000 сўм иш ҳақи ҳисоблаб ёзилди. У бухгалтерияга илгариги асосий иш жойидан маълумотнома ва СТИРни тақдим этмаган.

Шу боис унинг февраль ойидаги даромадларидан солиқ энг юқори ставка бўйича ушлаб қолинди:

600 000 х 23% = 138 000 сўм.

Март ойида ходим бухгалтерияга илгариги асосий иш жойидан маълумотномани ҳам тақдим этмаган ва унинг февраль-март ойларидаги даромадларидан солиқ энг юқори ставкада ушланади:

600 000 + 600 000 = 1 200 000 х 23% = 276 000 сўм.

Февраль ойида 138 000 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Март ойи учун солиқ суммаси:

276 000 – 138 000 = 138 000 сўмга тенг.

Жами тўланган суммага шкала бўйича эмас, балки жисмоний шахсларнинг даромадларидан олинадиган солиқнинг энг юқори ставкаси (23%) бўйича солиқ солинади. Шу боис ШЖБПҲга бадалларни (ҳисобланган иш ҳақидан 1%) ҳисоблаб ёзиш учун ноль ставка бўйича солиқ солинадиган даромадни (ЭКИҲнинг 1 баравари) чегирмаган ҳолда, жами даромад суммаси олинади. Февраль-март ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

1 200 000 х 1% = 12 000 сўмга тенг.

Февраль ойида ШЖБПҲга 6 000 сўм ўтказилган, март ойи учун ажратмалар 6 000 сўмни (12 000 – 6 000) ташкил қилади.

Бюджетга:

138 000 – 6 000 = 132 000 сўм ЖШДС ўтказилади.

Суғурта бадаллари суммаси:

600 000 х 7% = 42 000 сўмга тенг.

Ходим:

600 000 – 132 000 – 42 000 = 426 000 сўм иш ҳақи олади.

 

13-ВАЗИЯТ.

ШЖБПҲга ихтиёрий бадаллар ўтказувчи ходимнинг даромадларидан солиқ ҳисоб-китоби

СКнинг 179-моддаси 31-бандига мувофиқ Халқ банкидаги ШЖБПҲга ихтиёрий равишда йўналтириладиган иш ҳақи ва бошқа солиқ солинадиган даромадлар суммасига ЖШДС солинмайди.

Февраль ойида йил бошидан ишламаган янги ходим ишга қабул қилинди. Унга ойига 700 000 сўм иш ҳақи белгиланди. Ходимнинг йил бошидан жами даромади 1 400 000 сўмни (700 000 + 700 000) ташкил қилади. У бухгалтерияга СТИР топширди ва унинг иш ҳақидан 300 000 сўмни ШЖБПҲга ихтиёрий бадал сифатида ўтказишни сўраб ариза тақдим этди.

Солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз:

1 400 000 – 600 000 = 800 000 сўм.

Февраль-март ойлари учун меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромаддан солиқни ҳисоблаймиз. 800 000 сўм 1 776 000 сўмдан ошмаганлиги боис, 355 200 сўмгача бўлган суммага 0%лик ставка бўйича, ундан юқори суммага – 8,5%лик ставка бўйича солиқ солинади:

(800 000 – 355 200) х 8,5% = 444 800 х 8,5% = 37 808 сўм.

Февраль ойида 13 872 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Март ойи учун солиқ суммаси:

37 808 – 13 872 = 23 936 сўмга тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 0%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини чегирган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади:

(800 000 – 355 200) х 1% = 444 800 х 1% = 4 448 сўм.

Февраль ойида ШЖБПҲга 1 632 сўм ўтказилган, март ойи учун ажратмалар 2 816 сўмни (4 448 – 1 632) ташкил қилади.

Бюджетга:

23 936 – 2 816 = 21 120 сўм ЖШДС ўтказилади.

Ходимнинг жами иш ҳақига (700 000 сўмга) мажбурий суғурта бадаллари ҳисоблаб ёзилади:

700 000 х 7% = 49 000 сўм.

Солиқ, мажбурий ажратмалар ва ШЖБПҲга ихтиёрий ўтказилган бадаллар чегирилгандан кейин ходимга:

700 000 – 23 936 – 49 000 – 300 000 = 327 064 сўм тўланади.

 

Ҳисоб-китоб услубиятини экспертимиз
Муҳиддин ЗАЙНУТДИНОВ тайёрлади.

 

*Январь ойи учун Жисмоний шахсларнинг даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларнинг ҳисоб-китоби услубияти «СБХ»нинг 20.01.2015 йилдаги 3 (1067)-сонида, февраль ойи учун 24.02.2015 йилдаги 8 (1072)-сонида чоп этилган.

Прочитано: 2770 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика