2014 ЙИЛ 1 ЯНВАРДАН БИРХИЛЛАШТИРИЛАДИГАН ВА БЕКОР ҚИЛИНАДИГАН СОЛИҚ ИМТИЁЗЛАРИ РЎЙХАТИ
Т/р |
Солиқ |
Бирхиллаштириладиган ва бекор |
1 |
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи |
Жисмоний шахсларнинг даромадлари солиқ солишдан қисман (даромад олинган ҳар бир ой учун ЭКИҲнинг 4 баравари миқдорида) озод қилинади (СК 180-моддасининг иккинчи қисми). Жисмоний шахсларнинг қуйидаги тоифалари бирхиллаштирилди: 1941–1945 йиллардаги уруш даврида ёки ҳарбий хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажаришда яраланганлиги, контузия бўлганлиги ёки шикастланганлиги оқибатида ёхуд фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик туфайли ногирон бўлиб қолган ҳарбий хизматчилар жумласидан бўлган уруш ногиронлари ёки бошқа ногиронлар; собиқ партизанлар жумласидан бўлган ногиронлар, шунингдек пенсия таъминоти бўйича мазкур тоифадаги ҳарбий хизматчиларга тенглаштирилган бошқа ногиронлар; хизматни ҳаракатдаги армия таркибига кирган ҳарбий қисмлар, штаблар ва муассасаларда ўтаган ҳарбий хизматчилар, собиқ партизанлар жумласидан бўлиб, 1941–1945 йиллардаги уруш, собиқ СССРни ҳимоя қилиш бўйича бошқа жанговар операцияларнинг қатнашчилари, 1941–1945 йиллардаги уруш даври меҳнат фронтининг фахрийлари ва концентрацион лагерларнинг собиқ ёш тутқинлари; Ленинград шаҳрида 1941 йил 8 сентябрдан 1944 йил 27 январгача қамал даврида ишлаган фуқаролар; ички ишлар органларининг бошлиқлари ва оддий хизматчилари жумласидан бўлиб, хизмат вазифаларини бажаришда яраланганлиги, контузия бўлганлиги ёки шикастланганлиги оқибатида ногирон бўлиб қолганлар; хизматни Афғонистон Республикасида ва жанговар ҳаракатлар олиб борилган бошқа мамлакатларда вақтинча бўлган қўшинларнинг чекланган контингенти таркибида ўтаган ҳарбий хизматчилар ҳамда ўқув ва синов йиғинларига чақирилган ҳарбий хизматга мажбурлар. Юқорида айтиб ўтилган жисмоний шахслар барча тоифалари СК 180-моддаси иккинчи қисмининг 2-банди янги таҳририда қамраб олинган: «уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек доираси қонун ҳужжатлари билан белгиланувчи уларга тенглаштирилган шахслар» |
2 |
Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ |
Солиқ солинадиган базанинг қуйидагиларнинг ўртача йиллик қолдиқ қийматига камайтирилиши бекор қилинди: 5 йил муддатга – фойдаланишга туширилган янги технологик асбоб-ускуналарнинг (2014 йил 1 январдан ушбу имтиёз кўпи билан 10 йил давомида ишлатиб келинаётган машина ва асбоб-ускуналарга нисбатан амал қилади); уй-жой хўжалиги объектларининг (СК 269-моддаси биринчи қисмининг 1-банди) |
2014 ЙИЛ 1 АПРЕЛДАН БЕКОР ҚИЛИНАДИГАН СОЛИҚ ИМТИЁЗЛАРИ РЎЙХАТИ
Т/р |
Солиқ |
Бекор қилинадиган имтиёзлар |
1.1 |
Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи |
Инвестиция ва хусусийлаштириш инвестиция фондларининг ўз инвестиция портфелида турган хусусийлаштирилган корхоналар акцияларидан дивидендлар шаклида олинган даромадлари солиқ солишдан озод қилинади (СК 156-моддаси олтинчи қисми). Солиқ тўлашдан озод қилинади: Ногиронларнинг жамоат бирлашмалари, «Нуроний» жамғармаси ва «Ўзбекистон чернобилчилари» ассоциацияси мулкида бўлган, ишловчилари умумий сонининг камида 50 фоизини ногиронлар, 1941–1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийлари ташкил этган юридик шахслар (СК 158-моддаси биринчи қисмининг 1-банди); юридик шахсларнинг қуйидагилар ҳисобига олган фойдаси: инвестиция фондларининг хусусийлаштирилган корхоналар акцияларини сотиб олишга йўналтириладиган фойдаси (СК 158-моддаси иккинчи қисмининг 4-банди); тўлиқ амортизация қилинган асосий воситаларни реализация қилишдан ёки тугатишдан олинган фойдаси (СК 158-моддаси иккинчи қисмининг 6-банди). Солиқ солинадиган фойдани камайтириш: Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида коллежлар, академик лицейлар, мактаблар ва мактабгача тарбия таълим муассасалари қурилишига йўналтирилган маблағлар суммасига, лекин солиқ солинадиган фойданинг 30 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда (СК 159-моддаси биринчи қисмининг 2-банди); банклар учун жисмоний шахсларнинг муддатли омонатлари, пластик карточкалар бўйича омонатлар ҳамда жойлаштирилган жамғарма сертификатлари ҳажмларининг кўпайган суммасига, бўшаган маблағларни юқорида кўрсатилган омонатлар бўйича фоиз ставкаларини оширишга мақсадли йўналтириш шарти билан (СК 159-моддаси иккинчи қисми) |
2.1 |
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи |
Жисмоний шахсларнинг қуйидаги даромадларига солиқ солинмайди: вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга бериладиган моддий ёрдам суммалари – ЭКИҲнинг 20 бараваригача миқдорда (2014 йил 1 апрелдан – ЭКИҲнинг 12 бараваригача миқдорда) (СК 179-моддаси 1-бандининг учинчи хатбошиси); саноат мулки объектларига ва селекция ютуғи патентига патент (лицензия) эгаси бўлган жисмоний шахснинг патентни (лицензияни) уларнинг амал қилиш муддати доирасида, лекин фойдаланиш бошланган кундан эътиборан қуйида кўрсатилган даврдан кўп бўлмаган муддатда сотишдан олган даромади суммаси: |
2.1 |
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи |
ихтиролар ва селекция ютуғидан – 5 йил давомида; саноат намунасидан – 3 йил давомида; фойдали моделдан – 2 йил давомида (СК 179-моддаси 9-банди); жисмоний шахсларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкни сотишдан олинадиган даромадлар, кетма-кет келадиган 12 ойлик давр ичида икки мартадан ортиқ битим тузилган тақдирда, бундан уй-жойларни реализация қилишдан олинадиган даромадлар мустасно (2014 йил 1 апрелдан – кетма-кет келадиган 12 ойлик давр ичида бир мартадан ортиқ битим тузилганда) (СК 179-моддаси 11-бандининг тўртинчи хатбошиси). Солиқ солишдан қисман (даромад олинган ҳар бир ой учун ЭКИҲнинг 4 баравари миқдоридаги даромадлар бўйича) озод қилинади: 10 ва ундан ортиқ боласи бор аёллар (СК 180-моддаси иккинчи қисмининг 6-банди); Чернобиль АЭСдаги авария оқибатида жабрланган шахслар (СК 180-моддаси иккинчи қисмининг 9-банди) |
3.1 |
Қўшилган қиймат солиғи |
Қуйидаги реализация қилиш оборотлари солиқдан озод этилади: давлат мулкини хусусийлаштириш тартибида реализация қилинаётган мол-мулк (СК 208-моддасининг 16-банди); ногиронларнинг жамоат бирлашмалари, «Нуроний» жамғармаси ва «Ўзбекистон чернобилчилари» ассоциацияси мулкида бўлган, ишловчилари умумий сонининг камида 50%ини ногиронлар ташкил этувчи юридик шахслар томонидан ишлаб чиқарилаётган товарлар (ишлар, хизматлар) (СК 208-моддасининг 22-банди); устав фондига (устав капиталига) ҳисса ёки пай бадали сифатида бериладиган асосий воситалар, номоддий активлар ва тугалланмаган қурилиш объектлари (СК 208-моддасининг 30-банди). Болалар пойабзали ишлаб чиқаришга ихтисослашган чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар ўз ишлаб чиқаришида фойдаланиш учун олиб кираётган хом ашё, материаллар ва ярим маҳсулотларни импорт қилиш ҚҚСдан озод қилинади (СК 211-моддасининг 10-банди) |
4 |
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ |
Ногиронларнинг жамоат бирлашмалари, «Нуроний» жамғармаси ва «Ўзбекистон чернобилчилари» ассоциацияси мулкида бўлган, ишловчилари умумий сонининг камида 50 фоизини ногиронлар, 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийлари ташкил этган корхоналар солиқдан озод қилинади (СК 261-моддаси биринчи қисмининг 1-банди). Солиқ солинадиган база дори воситаларини тайёрлаш учун фойдаланиладиган сув ҳажмига камайтирилади (СК 261-моддаси иккинчи қисмининг 2-банди) |
5 |
Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ (СК XI бўлими) |
Солиқ солинадиган база қуйидагиларнинг ўртача йиллик қолдиқ қийматига камайтирилади: юридик шахсларнинг маданият муассасалари, мактабгача ва умумтаълим ўқув муассасалари эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган мол-мулкининг (СК 269-моддаси биринчи қисмининг 3-банди); қишлоқ хўжалиги (деҳқончилик, чорвачилик, балиқчилик) маҳсулотларини етиштириш ва сақлаш учун фойдаланиладиган қишлоқ хўжалиги корхоналари балансида бўлган мол-мулкнинг (СК 269-моддаси биринчи қисмининг 4-банди); алоқа йўлдошларининг (СК 269-моддаси биринчи қисмининг 6-банди); лизингга олинган мол-мулкнинг, лизинг шартномаси амал қиладиган муддатга (СК 269-моддаси биринчи қисмининг 11-банди). Ногиронларнинг жамоат бирлашмалари, «Нуроний» жамғармаси ва «Ўзбекистон чернобилчилари» ассоциацияси мулкида бўлган, ишловчилари умумий сонининг камида 50%ини ногиронлар, 1941–1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийлари ташкил этадиган юридик шахслар солиқдан озод қилинади (СК 269-моддаси иккинчи қисмининг 3-банди) |
6 |
Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ (СК 48-боби) |
Қуйидагиларнинг мулкида бўлган мол-мулкка мол-мулк солиғи солинмайди: Чернобиль АЭСдаги авария оқибатларини тугатишда иштирок этганлик учун имтиёзлар оладиган фуқароларнинг (шу жумладан у ерга вақтинча йўлланган ёки хизмат сафарига юборилган шахсларнинг) (СК 275-моддаси биринчи қисмининг 4-банди); 10 нафар ва ундан ортиқ болалари бор аёллар, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронларининг (2014 йил 1 апрелдан қонун ҳужжатларида белгиланган солиқ солинмайдиган майдон ўлчами доирасида имтиёз тақдим этилади) (СК 275-моддаси биринчи қисмининг 3, 6-бандлари) |
7 |
Жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи |
Солиқдан озод қилинади: яйлов чорвачилигининг чўпонлари, йилқибоқарлари, механизаторлари, ветеринария врачлари ва техниклари, бошқа мутахассислари ва ишчилари (СК 290-моддаси биринчи қисмининг 1-банди); шахсий пенсия тайинланган шахслар (СК 290-моддаси биринчи қисмининг 8-банди) |
8 |
Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи |
Ногиронларнинг жамоат бирлашмалари, «Нуроний» жамғармаси ва «Ўзбекистон чернобилчилари» ассоциацияси мулкида бўлган, ишловчилари умумий сонининг камида 50 фоизини ногиронлар, 1941–1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийлари ташкил этган юридик шахслар солиқ тўлашдан озод қилинади (СК 298-моддаси) |
9 |
Республика йўл жамғармасига йиғимлар |
Ихтисослаштирилган савдо тармоғидан Ўзбекистон Республикасида, Россия Федерациясида ва Украинада ишлаб чиқарилган янги автомобиль олувчи фуқаролар автотранспорт воситаларини олиш ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кириш учун йиғимни тўлашдан озод қилинадилар (СК 324-моддасининг 2-банди) |
10 |
Ягона солиқ тўлови |
Тўлиқ амортизация қилинган асосий воситаларни реализация қилишдан ёки тугатишдан олинган даромадлар солиқ солинадиган базадан чегириб ташланади (СК 356-моддаси биринчи қисмининг 7-банди) |
Зарема МЕНАЛИЕВА,
Молия вазирлиги Солиқ ва божхона тарифлари сиёсати бошқармасининг
ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғи сектори мудири.