Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 44 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳолати тўғрисида 2013 йил 12 октябрдан 18 октябргача бўлган маълумот.

Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлиги вазирликлар, давлат қўмиталари ва
идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини давлат
рўйхатидан ўтказиш ҳолати тўғрисида
2013 йил 12 октябрдан 18 октябргача
бўлган маълумотни маълум қилади

 

I. Давлат рўйхатидан ўтказилди:

 

 

 

           1. «Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида олиш (бериш), лойиҳалаш, қуриш (ўрнатиш), ишлатиш ҳамда чет эллардан олиб кириш тартибига риоя қилиниши устидан назоратни ташкил этишда вазирлик ва идораларнинг ўзаро ҳамкорлиги тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида» Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 19 сентябрдаги 52-мҳ, 13, 31, 76, 01-02/6-25, 2013-41-сонли қарори.

2013 йил 14 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1532-2.

2. «Тижорат банклари томонидан кредит портфели таркибида узоқ муддатли инвестициявий молиялашнинг улушига қараб фойда солиғи бўйича солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида» Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки Бошқаруви ва Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 19 сентябрдаги 88, 314-В-1, 2013-44-сонли қарори.

2013 йил 14 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2021-1.

3. «Марказий банк томонидан банк қонунчилиги ва банк фаолиятини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатларни бузганликлари учун тижорат банкларига нисбатан қўлланиладиган чора ва санкциялар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида» Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 21 сентябрдаги 17/2-сонли қарори.

2013 йил 14 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 622-5.

4. «Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлигининг «Ўзбекистон бирлашган телекоммуникациялар тармоқларини ривожлантириш бўйича ишларни мувофиқлаштириш тартиби тўғрисидаги низом» номли норматив ҳужжатни амалга киритиш ҳақида»ги буйруғини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳақида» Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 2013 йил 25 сентябрдаги 54-мҳ-сонли қарори.

2013 йил 14 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 709-1.

5. «Фойдаланиш зарурияти ва технология эҳтиёжлари учун талаб қилинадиган техник спирт ҳажми тўғрисидаги Ўздавстандарт хулосасини олиш учун юридик шахслар текширувини ўтказиш қоидаларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳақида» Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги Бош директорининг 2013 йил 2 октябрдаги 13-2946-12-п-сонли буйруғи.

2013 йил 14 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 851-1.

6. «Нотариус стажёрининг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2013 йил 14 октябрдаги 314-мҳ-сонли буйруғи.

2013 йил 14 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2149-2.

7. «Тўлиқ давлат таъминотидаги етим болаларни ва ота-она қаровисиз қолган болаларни пул нафақалари ҳамда кийим-бош, пойабзал ва анжомлар сотиб олиш учун нафақалар, шунингдек транспортда юриш карточкалари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида» Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2013 йил 25 сентябрдаги 37, 93, 71қ/қ, 46-ққ-сонли қарори.

2013 йил 17 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1187-1.

8. «Мактабгача таълимга қўйиладиган давлат талабларини тасдиқлаш ҳақида» Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2013 йил 19 сентябрдаги 302-сонли буйруғи.

2013 йил 18 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2517.

9. «Пахта хом ашёсини етиштиришда юқори ҳосилдорликка эришган фермер хўжаликларини рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлигининг 2013 йил 26 сентябрдаги 179а, 96, 49-сонли қарори.

2013 йил 18 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2518.

 

II. Давлат реестридан чиқарилди:

 

 

1. Ўзбекистон бирлашган телекоммуникациялар тармоқларини ривожлантириш бўйича ишларни мувофиқлаштириш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 709, 1999 йил 26 апрель). Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги томонидан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2013 йил 14 октябрдаги 312-мҳ-сон буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.

2. Фойдаланиш зарурияти ва технология эҳтиёжлари учун талаб қилинадиган техник спирт ҳажми тўғрисидаги Ўздавстандарт хулосасини олиш учун юридик шахслар текширувини ўтказиш қоидалари (рўйхат рақами 851, 1999 йил 13 декабрь). Ўздавстандарт томонидан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2013 йил 14 октябрдаги 313-мҳ-сон буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.

 

 

 

           Мазкур ҳужжатлар қонунчиликка ўзгартириш киритилиши ва/ёки янги норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиниши муносабати билан давлат реестридан чиқарилди.

 

Прочитано: 2824 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика