Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 43 / Тадбиркор ён дафтарига

Федерал резерв бошқармаси янги дизайндаги 100 долларлик банкнотани муомалага чиқарди

 

Федерал резерв бошқармаси 2013 йилнинг 8 октябридан бошлаб молиявий муассасаларни янги дизайндаги 100 долларлик банкноталар билан таъминлашни бошлади. Банкноталар қалбакилаштиришнинг олдини олиш ҳамда корхона ва мижозларга унинг ҳақиқийлигини аниқлашга кўмаклашиш мақсадида янги хавфсизлик хусусиятлари билан таъминланган.

 

 

Янги дизайндаги банкноталарнинг дунё бўйлаб корхоналар ва мижозларга қачон етиб бориши ҳар бир молия­вий муассасанинг масофаси, талаби ва сиёсатига боғлиқ.

«Янги дизайнга жойлаштирилган хавфсизлик хусусиятлари уни текширишни осонлаштиради, аммо қалбакилаштиришни қийин­лаштиради,» деди Федерал резерв бошқарув кенгаши аъзоси Жероме Х.Повелл. «Янги банкнота кундалик ўтказмаларда қатнаша бошлагач, фойдаланишда қулай бўлган хавфсизлик хусусиятлари туфайли уларнинг ҳақиқийлигини текшириш осон бўлади».

АҚШ Федерал резерв бошқармаси, Молия вазирлиги, Гравировка ва босма бюроси ҳамда АҚШ Махфий хизмати ҳамкорликда қалбакилаштириш хатарларидан холи бўлиш мақсадида янги Федерал резерв банкнотларини қайта ишлаб чиқди.

Янги дизайндаги 100 долларлик банкнотада иккита янги хавфсизлик хусусияти бор: қўнғироқлар расми ва 100 лар туширилган ҳаворанг 3D хавфсизлик тасмаси ҳамда сиёҳдондаги ранги ўзгарадиган қўнғироқ. Янги хусусиятлар билан бирга олдинги дизайндан қолдирилган қўшимча хусусиятлар туфайли янги дизайндаги 100 долларликнинг ҳақиқийлигини осонгина қараб текшириш мумкин.

Дунёдаги барча мижозларимизга эски дизайндаги 100 долларлик банкноталарни янгисига алмаштириш шарт эмас. АҚШ ҳукуматининг сиёсатига кўра, ҳар қандай дизайндаги АҚШ валютаси, қачон чиқарилганидан қатъи назар, қонуний тўлов воситаси бўлиб қолаверади.

Янги дизайндаги 100 долларлик банкнота ҳақида кўпроқ маълумот, тренинг ва ўқув материалларини олиш учун қуйидаги манзилга ташриф ­буюринг: www.newmoney.gov.

АҚШнинг Ўзбекистондаги  

элчихонаси хабари асосида.

 

Прочитано: 2133 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика