Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 39 / Энг яхши мавзувий сайт

NORMA.UZ – республикамизда энг яхши мавзувий сайтлардан бири!

Norma.uz Ўзбекистонда энг яхши сайтлардан бири сифатида эътироф этилди. У 23 сентябрда республика Ёшлар ижодиёти саройида якунлари чиқарилган UZ-2013 миллий домени интернет-фестивалида “Мавзуга оид энг яхши сайт” номинациясида иккинчи ўринни эгаллади. Ушбу номинацияда биринчи ўрин www.ladoshki.uz га, учинчи ўрин www.kommersant.uz га насиб этди.

 

“Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми” жамғармаси, “Келажак овози” ёшлар ташаббуслари маркази, “UZINFOCOM” компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш маркази Интернет-фестивалнинг ташкилотчилари бўлдилар. Доимгидек,  InfoCOM.UZ. журнали фестивалнинг мувофиқлаштирувчиси бўлди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг расмий кўмагида ташкил этилди.

Тақдирлаш маросимини InfoCOM.UZ. журнали таҳририят кенгашининг раиси Александр Сучков очиб, бу йил фестиваль қандай ўтганлиги ҳақида сўзлаб берди.

Иккинчи даражали UZ миллий домени 1995 йилнинг 29 апрелида ташкил этилган. 2013 йилнинг 12 августи ҳолатига кўра, UZ ҳудудининг ўзидаёқ иккинчи даражали фаол доменлар сони 16 730 дан зиёдни ташкил этади. Бундан ташқари, UZ доменига кирувчи бир неча мингта учинчи даражали доменлар ҳам мавжуд.

Фестиваль танлови 10 мавзули ва 2 та махсус номинация бўйича ўтказилди. Бу йил танлов олдингиларидан бироз фарқ қилди. Мавзуга оид сайтларни баҳолар экан, жюри биринчи нав­батда аҳолига интерактив хизматлар кўрсатилишига эътиборни қаратди. Бундан ташқари, бу сафар “Тармоқ сервислари соҳасидаги энг яхши сайт” тоифасига “Электрон тижорат” махсус номинацияси киритилди. Ўз номинациясида биринчи, иккинчи ва учинчи ўринларни олган фестиваль ғолибларини  Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг раиси ўринбосари Шерзод Шерматов қутлади. “Давлат бошқаруви ва давлат ҳокимияти органининг энг яхши сайти” номинацияси бўйича мукофотларни ҳам у топширди.

Мазкур номинацияда ғолиблар қаторига Ўзбекистон Давлат божхона қўмитасининг www.customs.uz ресурси ҳам кирди (2-ўрин). www.gov.uz Ягона интерактив давлат хизматлари портали  3-ўринга лойиқ топилди. Республика Соғлиқни сақлаш вазирлигининг  www.minzdrav.uz сайти идоравий сайтлар орасида энг яхшиси деб эътироф этилди.

Тармоқ сервислари, шу жумладан мамлакатимиз аҳолисига Интернет орқали хизматлар тақдим этиш соҳаси борган сари ривожланиб бораётир. Масалан, уй-жой-коммунал хўжалиги ва турар жой фондининг www.e-kommunal.uz портали улар орасида энг яхшиси деб тан олинди. Порталга кирган исталган фуқаро унда УЖКХнинг ваколатли органларига ўз мурожаатини қолдириши мумкин ва у “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунга (6.05.1994 йилдаги 1064-XII-сон) мувофиқ  кўриб чиқилади.

“Энг яхши ОАВ сайти” номинациясида биринчи ўринни жюри mezon.uz ахборот-таҳлил янгиликлар сайтига, иккинчи ўринни Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзА сайтига, (www.uza.uz) учинчи ўринни kun.uz янгиликлар сайтига берди. 

Бу йил танлов дастурига, шунингдек, WWW.UZ миллий қидирув тизимининг махсус мукофотлари киритилган. Маълум вақт ичида ўз номинациясида энг кўп балл тўплаган 10 та сайт ғолиб деб топилди. “Тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги энг яхши сайт” номинациясида  WWW.UZнинг махсус совринини аpteka.uz ресурси олди, WWW.UZ  версияси бўйича туристик ва минтақа-ўлкашунослик сайтлари орасида “Тошкент ҳақида мактублар” (www.mytashkent.uz) бадиий тарихий альманахи энг яхши деб топилди.

Жорий йилда танловга 900 дан ортиқ ариза келиб тушди, танлов дастурида 452 сайт иштирок этиб, “Фестиваль кашфиёти” махсус номинациясида 150 дан ортиқ сайт қатнашди. Фестивалнинг мавзули ва махсус номинацияларида ғолиб бўлган сайтларнинг 65 фоизга яқини ўзбек тилидаги версиясига эга.

 Фестивалнинг барча ғолибларига  дип­лом ва совринлар топширилди.

Прочитано: 2229 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика