Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2013 год / № 37 / Паспорт масалалари

Паспорт. Ҳисобга олиш. Прописка

Шу йил 5 сентябрида «NORMA» газеталари бирлашган таҳририяти Ўзбекистон Республикасининг паспорт тизими билан яқиндан танишишни хоҳловчилар учун ахборот семинарини ташкил этди ва ўтказди. Маърузачилар, ҳуқуқий масалалар бўйича етакчи экспертлар қонун ҳужжатларига асосланган ҳолда биометрик паспорт, фуқароларни Тошкент шаҳри ва вилоятида вақтинча ҳисобга олиш, «Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида»ги Қонун тўғрисида кўпгина қизиқарли маълумотлардан бохабар қилдилар. Семинар иштирокчилари нафақат янги ахборот олишга, балки маърузачи экспертлардан малакали маслаҳатлар, тавсиялар ва ўзларини қизиқтирадиган саволларга жавоб олишга ҳам муваффақ бўлдилар. Уларнинг энг қизиқарлилари билан танишишни таклиф қиламиз.

 

 

Биометрик паспортнинг амал қилиш муддати (10 йил) тугаганидан сўнг қанча вақт ўтганидан кейин уни, жарима тўламасдан, янгисига алмаштириш мумкин?

К.И.

 

– Ўзбекистон Республикасида пас­порт тизими тўғрисидаги низомнинг1 7-бандига мувофиқ амал қилиш муддати тугаганидан кейин паспортни алмаштириш учун сиз 1 ойдан кечиктирмай доимий яшаш жойингиздаги хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмасига ёки борган мамлакатингиздаги Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасасига мурожаат қилишингиз керак.

 

* * *

Биометрик паспортда ёпиштирилган қоғоз – штрих-код ўчиб кетган. Бунинг бирор-бир оқибати бўладими?

И.Котова.

 

– Паспорт эгасига нисбатан мазкур ҳолат бўйича ҳеч қандай оқибатлар юзага келмайди, чунки унинг барча асосий биографик маълумотлари паспортига қайд этилган.

 

* * *

Ҳозир паспортлар биометрик паспортларга алмаштириляпти. Бундай алмаштириш яшаш гувоҳномасига эга бўлган фуқаролар учун ҳам назарда тутиладими?

Т.Демьянова.

 

– Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Рес­публикасида доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун яшаш гувоҳномаси билан паспортларни биометрик паспортларга алмаштириш назарда тутилмаган. Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги бўлмаган шахсларининг биометрик ҳаракатланиш ҳужжати тўғрисидаги низомга2 мувофиқ фуқаролиги бўлмаган шахслар учун хорижга чиқиш учун ҳаракатланиш ҳужжати жорий этилган.

 

* * *

Россия паспортига ва Россиядаги пропискага эга бўлганда ЎзР фуқаролигидан қандай қилиб чиқиш мумкин?

В.Б.

 

– Ўзбекистон Республикаси   фуқаролиги билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низом3 III (б) бўлимининг 1-бандига кўра, чет элда доимий яшовчи Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти номига ариза беради. Бунда илтимос қилувчининг аризаси ва зарур ҳужжатларнинг рўйхати Низом II (б) бўлимининг 1-бандида баён этилган талабларга мувофиқ келиши керак, соғлиқнинг ҳолати тўғрисидаги маълумотнома бундан мустасно. Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқиш тўғрисидаги ариза Ўзбекистон Республикаси Президенти номига мазкур мамлакатда Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ҳимоя қиладиган Ўзбекистон Республикаси дипломатик ва консуллик ёки бошқа муассасаси орқали берилади. Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқишни хоҳловчи шахс яшаётган давлатда дипломатик ваколатхона, консуллик муассасаси бўлмаган тақдирда у Ўзбекистон Республикасининг Ташқи ишлар вазирлигига мурожаат қилади.

«Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Қонуннинг (2.07.1992 йилдаги 632-XII-сон)
10-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқишига қадар чет давлат фуқаролигига мансублиги тан олинмайди. Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги, мазкур Қонуннинг 21-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармони чиққанидан кейин йўқотилади.

 

* * *

Яқинда Қирғизистондан синг­лим меҳмон бўлиб келди. Биз дарҳол вақтинчалик пропискани расмийлаштиришга киришдик. ТИИБ ходимлари барча зарур шаклларни тўлдиришди, уларни тўлдирганлик учун пул олишди, биз паспортларни рўйхатдан ўтказиш учун топшириш дарчасига келганимизда, Қирғизистон фуқаролари қариндошларининг яшаш жойига прописка қилинмайди, меҳмонхонада рўйхатдан ўтиш керак дейишди. Қандай ҳужжат асосида бизга рад жавоби беришди?

Н.Логинова.

 

– Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Респуб­ликасида бўлишлари қоидаларининг4 (бундан кейин – Қоидалар) 3-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлувчи хорижий фуқаролар ўзларини қабул қилувчи ташкилотлар (вазирлик­лар, идоралар, мулкчилик шакл­лари ва фаолият туридан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар, хорижий давлатларнинг доимий ваколатхоналари, халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналари, халқаро ва хорижий нодавлат (ҳукуматга қарашли бўлмаган) нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари)ни, шунингдек хусусий ишлар бўйича уларни Ўзбекистон Республикасига таклиф қилган шахсларни хабардор қилган ҳолда, хоҳишларига кўра меҳмонхоналарда ёки бошқа турар жойларда яшайдилар.

Хорижий фуқароларни хусусий ишлар бўйича Ўзбекистон Республикасига так­лиф қилган ва уларга турар жой берган шахслар бу фуқароларни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ички ишлар бошқармасининг тегишли бўлимларида ўз вақтида рўйхатдан ўтказилишини таъминлаш чора-тадбирларини кўришга ва уларга белгиланган бўлиш муддатлари тугаши билан Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетишларида кўмаклашишга мажбурдирлар.

Мазкур шахслар томонидан хорижий фуқароларга турар жой, транспорт воситалари берилишига ёки уларга бошқа хил хизматлар кўрсатилишига, агар бу Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги ва мазкур Қоидаларнинг бузилишига олиб келиши аниқ бўлса, йўл қўйилмайди.

Қоидалар бузилган тақдирда сиз Тошкент шаҳри ИИББ ёки Ўзбекистон Республикаси ИИВга ариза билан мурожаат қилишга ҳақлисиз.

 

* * *

 Россиядаги доимий яшаш жойига қайд этилгандан кейин Ўзбекистонда қанча кун туриш мумкин? 3 кун деб эшитган эдим, паспортчи эса 10–15 кун дейди.

Надежда Георгиевна.

 

– Ўзбекистон Республикасидан ташқарида доимий яшаш учун ҳисобдан ўтгандан кейин сиз республика ҳудудида 5 кун мобайнида туришингиз мумкин, байрам ва дам олиш кунлари бундан мустасно. Республика ҳудудида бундан кўпроқ вақт турилган тақдирда сиз ҳудудида яшаётган милиция таянч пунктидаги профилактика инспекторига мурожаат қилишингиз ва вақтинчалик ҳисобга туришингиз керак.

Бунинг учун сиз Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисида йўриқномага5 мувофиқ профилактика инспекторига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишингиз керак:

ЎзР ИИВ тасдиқлаган шаклда ариза;

паспорт;

контракт бўйича ҳарбий хизматчининг ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг шахсий гувоҳномаси (казармалар, корабллар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);

16 ёшга тўлмаган шахслар учун – туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва 35 х 45 мм ўлчамли иккита фотосурат;

мазкур Йўриқноманинг 2-иловасига мувофиқ турар жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериши тўғрисидаги аризаси (розилиги);

турар жой учун ҳужжатларнинг нусхалари;

ҳисобга олиш учун давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.

 

* * *

Корхонада хизмат автобуси бор, у ходимларни ишга олиб келади ва уйга олиб бориб қўяди. Ходимлар Тошкент вилоятида яшашади. Ушбу ходимлар Тошкент шаҳрида вақтинчалик пропискада бўлишлари керакми?

КБ инспектори.

 

– Тошкент шаҳрига бошқа шаҳарлардан меҳнат фаолияти билан шуғулланиш учун келадиган фуқаролар Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисида низомга6 мувофиқ ҳисоб даврида ишлаш ҳуқуқига эгалар.

Ҳисобга туриш учун фуқаро ўзи вақтинча туришни мўлжаллаётган жойдаги профилактика инспекторига мурожаат этиб, қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

ИИВ томонидан белгиланган шакл бўйича ариза;

паспорт;

контракт бўйича ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг шахсий гувоҳномаси (казармалар, корабллар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);

16 ёшга тўлмаган шахслар учун – туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва 35 х 45 мм ўлчамли иккита фотосурат;

уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериши тўғрисидаги аризаси (розилиги);

турар жой учун ҳужжатларнинг нусхалари;

ҳисобга олинганлик учун Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.

 

* * *

Агар ходимнинг яшаш жойи бўйича вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш муддати тугаса, у билан меҳнат шартномасини бекор қилиш керакми?

КБ инспектори.

 

– Ишлаш учун бошқа шаҳарлардан Тошкент шаҳрига келган фуқаролар ушбу ҳуқуққа эга бўлиш учун ҳисобга туришлари керак.

Ўзбекистон   Республикаси    фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисида йўриқномага кўра ҳисобга қўйилган фуқароларга ҳисоб даврида меҳнат фаолияти билан шуғулланишга рухсат берилган.

Тошкент шаҳри ва вилоятида яшаш жойи бўйича ҳисобга олиш муддати тугагач, сиз ходимни ҳисобни узайтиришга мажбур қилишингиз керак, у бош тортган тақдирда у билан меҳнат шартномасини бекор қилиш керак, акс ҳолда корхона раҳбарияти амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ маъмурий жавобгарликка тортилади.

 

* * *

Ходимни топилмалар бўлимининг паспорт йўқолганлиги тўғрисидаги маълумотномасига асосан ишга қабул қилса бўладими?

А.Р.

 

– Топилмалар бўлимининг маълумотномаси шахсни тасдиқлайдиган ҳужжат ҳисобланмайди. «Ўзбекистон Респуб­ликасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Қонуннинг 5-моддасига кўра фуқаронинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат пас­портдир.

 

* * *

Агар паспорт эгасининг мазкур ҳужжати шикастланган бўлса, унда фамилияси, исми, фотосурати ва бошқа маълумотлар ёмон ҳолда ва ноаниқ кўринса, ходимни ишга қабул қилиш мумкинми?

Р.Азизова.

 

– Шикастланган паспорт ҳақиқий деб ҳисобланмайди, шу боис фуқаро янги паспорт олиши керак, акс ҳолда у маъмурий жавобгарликка тортилади. Бундай шахслар ишга қабул қилинмайди.

 

* * *

ТМБ олишга ишончнома ёзилади, унда ишончнома эгасининг паспорт маълумотлари кўрсатилади. Марҳамат қилиб айтсангиз, ҳозир ишончномани биометрик паспорт бўйича қандай тўлдириш керак? Паспорт маълумотлари лотин шрифтида, қолган ҳаммаси бошқа тилларда бўлса?

Бухгалтер.

 

– Товар-моддий бойликларни олишга ишончномани тўлдириш чоғида унинг эгасининг маълумотлари биометрик паспортда кўрсатилган маълумотларга асосан, лотин шрифтида тўлдирилади.

 

1Президентнинг 5.01.2011 йилдаги ПФ-4262-сон Фармонига 1-илова.

2Президентнинг 5.01.2011 йилдаги ПФ-4262-сон Фармонига 2-илова.

3Президентнинг 20.11.1992 йилдаги ПФ-500-сон Фармони билан тасдиқланган.

4ВМнинг 21.11.1996 йилдаги 408-сон қарорига 2-илова.

5Ички ишлар вазирининг АВ томонидан 21.05.2012 йилда 2366-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

6ВМнинг 16.02.2012 йилдаги 41-сон қарорига 1-илова.

Прочитано: 172718 раз(а)

Комментарии к статье (223)

Ошибка: Xbb_Tags_Quote не найден.
2016-07-20 11:23:55, Кожахметов Сакен Советбекович:
Гость_шохрух
Агарда доимий турар жойи яни ўйи бўламаса и пропискаси бўлмаса вақтинчалик прописка килинмаса нима килиш керак? . шу прописка бўлмаган сабаб иш,  ўкишга  ва  правага олишмаса нима килиш керак ???

Фуқаролар янги яшаш жойига келгандан сўнг уч иш куни мобайнида ҳужжатларини рўйхатдан ўтиш учун келган жойларидаги ички ишлар идораларининг бўлинмаларига топширишлари шарт.
 
Рўйхатдан чиқиш ҳужжатлари доимий яшаш жойларидаги ички ишлар идораларининг бўлинмалари томонидан расмийлаштирилади.
 
Қуйидаги Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида истиқомат учун берилган гувоҳномага эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, яшаш жойи майдони қанчалигидан қатъи назар, доимий рўйхатдан ўтиш ҳуқуқига эга:
тураржой мулкдори;
ота-оналар - фарзандларининг яшаш жойига;
хотин (эр) - эри (хотини)нинг яшаш жойига;
вояга етмаган фарзандлар ва васийликка олинганлар - ота-оналарининг ва васийларининг яшаш жойларига;
ўз оилаларига эга бўлмаган ёки вояга етмаган фарзандлари бўлган, аммо никоҳдан ўтмаган вояга етган фарзандлар - ота-оналарининг яшаш жойларига;
вояга етмаган ва ота-онаси бўлмаган туғишган ака-укалар ва опа-сингиллар, шунингдек ёшидан қатъи назар, меҳнатга лаёқатсиз туғишган ака-укалар ва опа-сингиллар, агар улар ўз оилаларига эга бўлмасалар - акаси ва опасининг (укаси ва синглисининг) яшаш жойига;
илгари мазкур аҳоли пунктида яшаган, меҳнат шартномаси бўйича ишлаш учун вақтинча бошқа жойга кетган шахслар, шунингдек амалдаги қонун ҳужжатларига кўра вақтинча бошқа жойга кетганда турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқи сақланиб қоладиган фуқаролар - илгариги тураржойларига ёки қариндошлариникига;
жазони ижро этиш жойларидан озодликка чиққан шахслар - илгариги тураржойларига, оила аъзолариникига, қариндошлариникига ёки ҳукм этилгунларигача яшаган шахсларникига.
2016-07-23 12:52:35, Гость_Xayot:
28.06.2016 yil IIVning Vaqtinchalik propiska haqida yo'riqnomasi adliya vazirligi tomonidan tasdiqlandi, 4.07.2016 qil rasmiy e'lon qilindi. Lekin vreminniy propiska hali hanuz yopiq. so'rasak hali ochilmaydi deyishyapti. Nega bunday?
2016-08-11 15:33:04, Гость_Шаҳло ая:
Ассалому-алайкум. Менинг қизим ҳозир 18 ёшда. Биринчи марта қизимга фуқаролик (биометрик) паспорт олиш мақсадида мурожаат қилганимизда сизлар қизингизга 18 ёшгача паспорт олишларингиз керак эди, энди давлат божидан ташқари энг кам иш ҳақининг 3 баробари миқдорида жарима тўлайсизлар деб айтишди. Ушбу ҳолат тўғрими?... Мутахассислар кўмагида ҳуқуқий маслаҳат беришларингизни илтимос қиламан. Жавоб учун олдиндан раҳмат. Хатирчи тумани. 11.08.2016 йил.
2016-08-12 13:13:49, Кожахметов Сакен Советбекович:
Гость_Шаҳло ая
Ассалому-алайкум. Менинг қизим ҳозир 18 ёшда. Биринчи марта қизимга фуқаролик (биометрик) паспорт олиш мақсадида мурожаат қилганимизда сизлар қизингизга 18 ёшгача паспорт олишларингиз керак эди, энди давлат божидан ташқари энг кам иш ҳақининг 3 баробари миқдорида жарима тўлайсизлар деб айтишди. Ушбу ҳолат тўғрими?... Мутахассислар кўмагида ҳуқуқий маслаҳат беришларингизни илтимос қиламан. Жавоб учун олдиндан раҳмат. Хатирчи тумани. 11.08.2016 йил.

Ассалому-алайкум "Гость_Шаҳло ая". Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспортига қуйидаги маълумотлар қайд этилади: ҳужжатнинг номи ва тури, ким томонидан берилганлиги, шахслаштириш органи, эгасининг фамилияси, исми-шарифи, туғилган санаси, рақамли фотосурати, у ҳақдаги машинада ҳисобланадиган маълумотлар, биографик маълумотлар, қўл бармоқларининг излари.
Фуқаро паспорт олиш учун доимий рўйхатда турадиган жойидаги кириш-чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмасига (хорижда - консуллик рўйхати органига) паспортининг амал қилиш муддати тугагач бир ойдан кечикмасдан, биринчи марта паспорт олаётган шахс эса 16 ёшга тўлганидан кейин бир ойдан кечикмасдан мурожаат этади. Фамилия, исм-шариф, миллат ўзгарганда ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳоллар учун ҳам ана шу муддат назарда тутилган.
Паспорт муддатидан аввал алмаштиришнинг зарурлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар асосида унинг амал қилиш муддати тугашидан бир йил аввал берилиши мумкин.
Фуқаро паспорт олиш учун қуйидагиларни тақдим этади:
Ўзбекистон Республикасининг Ички ишлар вазирлиги ёки Ташқи ишлар вазирлиги томонидан белгиланган шаклда биометрик паспорт бериш тўғрисидаги ариза (Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини амалга ошириш тартиби тўғрисида йўриқномага 1-илова);
туғилганлик ҳақида гувоҳнома (биринчи марта паспорт олинаётганда);
илгари берилган паспорт;
давлат божи тўланганлиги ҳақида квитанция.
Қуйидаги ҳолларда Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти расмийлаштирилади, берилади ва алмаштирилади:
шахс 16 ёшга тўлганда;
паспортнинг амал қилиш муддати тугаганида;
фамилияси, исми, отасининг исми, миллати, туғилган санаси ўзгарганида;
ёзувларда ноаниқликлар ва хатолар мавжудлиги аниқланганида;
алоҳида маълумотлар ёки визалар учун мўлжалланган бетлар ишлатилиб бўлинганида;
паспорт бланкаси яроқсиз ҳолга келганида;
паспорт йўқотиб қўйилганида;
16 ёшга тўлмаган шахс Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқаётганида.
Паспорт эгасининг фамилияси, исми, отасининг исми, миллати, туғилган санаси ўзгарганлиги ёки ёзувларда ноаниқликлар мавжудлиги аниқланганлиги муносабати билан паспорт алмаштирилаётганида, ушбу ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатлар ҳам тақдим этилади.
Ўқиш, халқаро спорт ва ижтимоий тадбирларда иштирок этиш, даволаниш, доимий яшаш, дам олиш учун хорижга чиқаётганда, шунингдек ота-она, васийлар, ҳомийлар республикадан ташқарига узоқ муддатли хизмат сафарига чиқиб кетишда 16 ёшга тўлмаган шахсларга амал қилиш муддати 5 йилдан ошмаган паспорт, 15 ёшдан катта, бироқ 16 ёшга тўлмаган вояга етмаганларга 10 йилга паспорт берилади.
Визали режимдаги мамлакатга чиқиб кетаётган 16 ёшга тўлмаган шахсга паспорт бериш учун қуйидагилар асос ҳисобланади:
белгиланган шаклдаги ариза-анкета;
белгиланган намунада муассаса ёки ташкилотнинг буюртманомаси - мазкур муассаса ёки ташкилот орқали чиқиб кетилганда;
туғилганлик ҳақида гувоҳнома;
35 х 45 мм ўлчамли 4 фотосурат (вояга етмаган шахс таълим олаётган ўқув юрти тасдиқлаган хорижга чиқиш тўғрисидаги ариза-анкетага ёпиштириш учун);
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бирга яшайдиган ота-она, васий (ҳомий)ларнинг хорижга чиқишига нотариал тасдиқланган розилиги;
фуқаро ёки фуқаролиги бўлмаган шахсни кузатиб борадиган шахснинг нотариал тасдиқланган мажбурияти;
давлат божи ёки консуллик йиғимлари ва бошқа йиғимлар тўланганлиги тўғрисида квитанция.
16 ёшга тўлмаган фуқаро ота-онадан бири билан хорижга вақтинча чиқишда ота-онанинг иккинчиси розилик бериши шарт.
Визасиз режимдаги мамлакатга чиқиб кетаётган 16 ёшга тўлмаган шахсга паспорт бериш учун ариза-анкета ўрнига ота-она, ҳомийлар, васийларнинг эркин шаклдаги аризаси ёки ташкилот, корхона ёхуд муассасанинг илтимосномаси тақдим этилади.
2016-08-20 12:49:08, Гость_Dilnoza:
Assalomaleykum, men toshkent shaxrida yashayman, yunusobod tumanida propiskam, erim bn ajrashganman, qizimni shu kungacha propiskaga qo'ya olmadim,men yashayotgan uy buvimni nomlarida, buvim ko'p yillat oldin olamdan o'tganlar, aytingchi men o'z uyimga qizimni propiskaga qo'ya olamanmi?
2016-08-22 10:20:56, Гость_Бобир:
Ассалому алайкум! Сизлардан сурамокчи булган саволим шуки, 2012 йил июн ойида уй олинган, шу йили май ойида загс оркали никох бекор булган. Хотинимни бошка жойда прописка килиш учун жойи булмаганлиги сабабли инсонийлик жихатидан уни уйимга руйхатга куйганман.Хозирда  пропискадан чикмаяпти кандай чикаришим мумкин.
2016-08-22 16:34:02, Кожахметов Сакен Советбекович:
Гость_Бобир
Ассалому алайкум! Сизлардан сурамокчи булган саволим шуки, 2012 йил июн ойида уй олинган, шу йили май ойида загс оркали никох бекор булган. Хотинимни бошка жойда прописка килиш учун жойи булмаганлиги сабабли инсонийлик жихатидан уни уйимга руйхатга куйганман.Хозирда  пропискадан чикмаяпти кандай чикаришим мумкин.
Ассалому алайкум "Гость_Бобир"! "Узбекистон Республикасида паспорт тизими тугрисидаги" Низомга кура - Суднинг эгаллаб турган тураржойидан кўчириб юбориш ёки ушбу тураржойдан фойдаланиш ҳуқуқи бекор бўлган деб топиш тўғрисидаги кучга кирган қарорига биноан рўйхатдан ўтиш бекор қилиниши лозим.
Рўйхатдан ўтиш қонунда кўзда тутилган бошқа ҳолларда ҳам суд қарорига кўра бекор қилиниши мумкин.
2016-09-05 22:59:28, Гость_Shahlo:
Ассалому алайкум мен 2009 йил Чирчик шахридан довереннист оркали 1-хонали квартира олгандим,руйхатга киритишмади углим Билан хозир нима килишимми билмай турибман,борадиган жойимиз йук бошка узим хоразм вилояти  Хива шахридаки 20-сон мехрибонлик уйида катта булганман бизга хокимият урганч шахридан ота онамдан колган уйни беришувди Угил укам сотиб кетди квартирани мен ишлаб шу Чирчикдан квартиро олувдим Хоразмда у пулга УЙ бермиди сизладан илтимос ердам беринглар углим якинда паспорт олиб руйхатга Кириши керак у сотилган уйимиздан чикиб кетинглар дейишяпти кимга мурожаат килишим мумкин Илтимос бирор маслахат беринглар кийналиб кетдик.
2016-09-07 14:20:13, Кожахметов Сакен Советбекович:
Гость_Shahlo
Ассалому алайкум мен 2009 йил Чирчик шахридан довереннист оркали 1-хонали квартира олгандим,руйхатга киритишмади углим Билан хозир нима килишимми билмай турибман,борадиган жойимиз йук бошка узим хоразм вилояти  Хива шахридаки 20-сон мехрибонлик уйида катта булганман бизга хокимият урганч шахридан ота онамдан колган уйни беришувди Угил укам сотиб кетди квартирани мен ишлаб шу Чирчикдан квартиро олувдим Хоразмда у пулга УЙ бермиди сизладан илтимос ердам беринглар углим якинда паспорт олиб руйхатга Кириши керак у сотилган уйимиздан чикиб кетинглар дейишяпти кимга мурожаат килишим мумкин Илтимос бирор маслахат беринглар кийналиб кетдик.

Ассалому алайкум "Гость_Shahlo". 2011 йил 15 сентябргача олди-сотди, ҳадя, айирбошлаш шартномалари асосида, қонун ҳужжатларига мувофиқ мерос ва хусусийлаштириш асосида, суд қарорига кўра, шунингдек  мувофиқ уй-жой олган фуқаролар Рўйхатнинг 1-бандига асосан прописка қилинади.
Мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган фуқаролар Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими)нинг (кейинги ўринларда ТШИИБ деб юритилади) хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига (кейинги ўринларда ХЧКваФРБ деб юритилади) қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
ариза;
Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспорти (кейинги ўринларда паспорт деб юритилади);
турар жой учун ҳужжатларнинг нотариал тасдиқланган нусхалари;
давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.
2016-09-08 14:30:04, Гость_Guest:
Ассалому алейкум, мен Тошкент шахрида 15 йилдан буён яшаб келмоқдаман вақтинчалик прописка билан. Орада 3 йиллик магистратурада Жанубий Кореяда уқиб келдим. Ўқиш тугагандан кейин 2009 йил Тошкентдаги GM Powertrain Uzbekistan заводида доимий ишлаб бошладим. 7 йилдан буён ишлаб келмоқдаман. Доимий пропискам булмаганлиги сабабли узоқ қариндошим номига уй сотиб олиб, ўша уйда вақтинчалик рўйхатдан ўтиб яшаб келмоқдаман. Мен Тошент шахрида доимий рўйхатдан ўтишим учун нима қилишим кераклигини тушунтириб берсангиз. Олдиндан жавобингиз учун рахмат.  
2016-09-12 05:12:45, Гость_юлдаш:
Киргизистон фукароларини руйхатга куйиш тартиби кандай?
2016-09-13 09:16:47, Гость_Guest:
Ассалому алейкум, мен Тошкент шахрида 15 йилдан буён яшаб келмоқдаман вақтинчалик прописка билан. Орада 3 йиллик магистратурада Жанубий Кореяда уқиб келдим. Ўқиш тугагандан кейин 2009 йил Тошкентдаги GM Powertrain Uzbekistan заводида доимий ишлаб бошладим. 7 йилдан буён ишлаб келмоқдаман. Доимий пропискам булмаганлиги сабабли узоқ қариндошим номига уй сотиб олиб, ўша уйда вақтинчалик рўйхатдан ўтиб яшаб келмоқдаман. Мен Тошент шахрида доимий рўйхатдан ўтишим учун нима қилишим кераклигини тушунтириб берсангиз. Олдиндан жавобингиз учун рахмат.  
Savolga javob beringlar!!!
2016-09-20 17:48:18, Гость_Ойбек :
Ассалому алейкум.
Турмуш уртогим Россия фукароси. Хозирги кунда Узбекистон Республикаси институтда талаба.Официальный ЗАГС дан утганмиз. Турмуш уртогим учун Узбекистон Республикасида яшаш гувохномасини олмокчимиз. Буни имкони борми?
2016-09-25 02:15:43, Кожахметов Сакен Советбекович:
Гость_Guest
Ассалому алейкум, мен Тошкент шахрида 15 йилдан буён яшаб келмоқдаман вақтинчалик прописка билан. Орада 3 йиллик магистратурада Жанубий Кореяда уқиб келдим. Ўқиш тугагандан кейин 2009 йил Тошкентдаги GM Powertrain Uzbekistan заводида доимий ишлаб бошладим. 7 йилдан буён ишлаб келмоқдаман. Доимий пропискам булмаганлиги сабабли узоқ қариндошим номига уй сотиб олиб, ўша уйда вақтинчалик рўйхатдан ўтиб яшаб келмоқдаман. Мен Тошент шахрида доимий рўйхатдан ўтишим учун нима қилишим кераклигини тушунтириб берсангиз. Олдиндан жавобингиз учун рахмат.  

Рўйхатнинг 11-бандига мувофиқ, давлат ҳокимияти органларига, давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотларига ишга таклиф этилаётган юқори малакали мутахассислар, тор ихтисосликдаги мутахассислар тегишли орган ёки ташкилот раҳбарининг илтимосномасига кўра, шунингдек уларнинг оила аъзолари (эри, хотини, шунингдек уларнинг ўз оиласи бўлмаган фарзандлари) - мазкур фуқаролар лавозимда турадиган даврга доимий прописка қилинади.
Мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган фуқаролар Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти ТШИИБ ХЧКваФРБга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
мазкур Йўриқноманинг 1-иловасига мувофиқ ариза;
паспорт;
контракт бўйича ҳарбий хизматчининг ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг шахсий гувоҳномаси (казармалар, корабллар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);
турар жой учун ҳужжатларнинг нотариал тасдиқланган нусхалари;
уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериши тўғрисида нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги);
никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг ёки фарзанднинг туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг, шунингдек васийлик (ҳомийлик)ни тасдиқловчи ҳужжатларнинг нотариал тасдиқланган нусхалари;
давлат ҳокимияти органи, давлат ва хўжалик бошқаруви органи, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилоти раҳбарининг мазкур Йўриқноманинг 6-иловасига мувофиқ шаклда ишга таклиф этилаётган фуқаронинг (юқори малакали мутахассис ёки тор ихтисосликдаги мутахассис) ишончлилиги кафолати билан биргаликда илтимосномаси, шунингдек лавозимга тайинлаш тўғрисида буйруқдан кўчирма. Бунда мазкур Йўриқнома мақсадлари учун республика аҳамиятига молик давлат ташкилотлари деганда уларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш масалалари қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари билан тартибга солинадиган давлат ташкилотлари тушунилади;
давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.
2016-09-25 02:18:23, Кожахметов Сакен Советбекович:
Гость_юлдаш
Киргизистон фукароларини руйхатга куйиш тартиби кандай?

Ассалому алайкум "Гость_юлдаш"! Уз саволингизга жавобни куйидаги манзилдан топасиз: http://vopros.norma.uz/question/group/108
2016-09-25 02:20:20, Кожахметов Сакен Советбекович:
Гость_Ойбек
Ассалому алейкум.
Турмуш уртогим Россия фукароси. Хозирги кунда Узбекистон Республикаси институтда талаба.Официальный ЗАГС дан утганмиз. Турмуш уртогим учун Узбекистон Республикасида яшаш гувохномасини олмокчимиз. Буни имкони борми?

Ассалому алайкум "Гость_Ойбек"! Уз саволингизга жавобни куйидаги манзилдан топасиз: http://vopros.norma.uz/question/group/108
2016-10-11 19:43:25, Гость_Алишер :
Ассалому алайкум! Мен Тошкент шахрида ишга кирганлигим муносабати билан Тошкент шахрида ижарага уй олиб, ижара шартномасини тузиш учун уй эгаси билан Натариусга учраганимизда Натариус ходими биздан тегишли хужжатларни кабул килиб беш кун муддатда ижара шартномамиз тайор булишлигини ва имзолаш учун келишимизни айтди. Шу кунларда узим хакимда келганлигим тугрисида учатка нозирига учраб, шу кунларда кучиб келганлигим ва ижара шартномаси тузиш учун натариусга тегишли хужжатларни топширганлигимни айтганимда участка нозири мендан ёзма равишда тушунтириш хати ёздириб олди. Шундан сунг ижара шартномасини Натариусдан олгач  бизни вактинчалик руйхатга куйиш учун ижара шартномаси билан тегишли хужжатларни паспорт столига топширдик. Паспорт столи ходими хужжатларни куриб чикиб менга тартиб ракам бериб  икки хафтадан кейин вактинча руйхатга олиш учун муддат белгилади. Шу муддат ичида мен яшаб турган жойимдаги учатка нозири ёрдамчисини юбориб унга телефон килишлигимни айтди. Участка нозирига телефон килганимда участка нозири менга вактинчалик пропискам йуклиги сабабли мен ва оила аъзоларимни энг кам ойлик иш хакининг 3 баравари микдорида жаримага тортилганимни ва бир кун ичида ушбу жаримани туламасам кейин 10 баробар килиб тулашлигимни айтди. Мен эртаси куни участка нозирига учрашиб, паспорт столига хужжатларни топширганлигимни ва менга муддат берганлигини айтишимга карамасдан участка нозири айни пайтда вактинчалик пропискам йуклиги учун жарима тулашлигимни ва агар хохласам 3 кундан кейин яна жаримага тортишим мумкин деб айтди. Шу вазият буйича менга паспорт столи куйган муддат келмасдан туриб Учатка нозири томонидан килинган харакатлари конунийми? Шу масалада кимга мурожаат килишим мумкин, Жавобингиз учун олдиндан рахмат!
2016-10-12 23:16:22, Гость_Сарвар:
Ассалом алейкум. Мен Тожикистон Республикасида туғилганман, 2000 - йилдан Ўзбекистон Республикасида доимий рўйхатдан ўтиб истиқомат қиламан. Мен учун олий бахтлардан бири Ўзбекистон Республикаси фуқоролигини олишим мумкинми?
2016-10-13 05:22:23, Гость_:
Ассалому алайкум. Узбекистан фукароси биометрик паспортини юкотиб куйса канча жарима тулаши керак
2016-10-25 19:19:02, Гость_:
Ассалому алейкум.Мен 4 йилдан бери вактинча руйхатдан утиб давлат корхонасида ишлаб келмокдаман. Мухтарам Бош вазиримизнинг ташаббуслари билан Тошкент шахрига доимий пропискага утдим. Ижарада тураман. Мен ипотека кредити оркали уй сотиб олиб биламанми ёки 3 йил яна утиши керакми?

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика