Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2013 год / № 37 / Паспорт масалалари

Паспорт. Ҳисобга олиш. Прописка

Шу йил 5 сентябрида «NORMA» газеталари бирлашган таҳририяти Ўзбекистон Республикасининг паспорт тизими билан яқиндан танишишни хоҳловчилар учун ахборот семинарини ташкил этди ва ўтказди. Маърузачилар, ҳуқуқий масалалар бўйича етакчи экспертлар қонун ҳужжатларига асосланган ҳолда биометрик паспорт, фуқароларни Тошкент шаҳри ва вилоятида вақтинча ҳисобга олиш, «Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида»ги Қонун тўғрисида кўпгина қизиқарли маълумотлардан бохабар қилдилар. Семинар иштирокчилари нафақат янги ахборот олишга, балки маърузачи экспертлардан малакали маслаҳатлар, тавсиялар ва ўзларини қизиқтирадиган саволларга жавоб олишга ҳам муваффақ бўлдилар. Уларнинг энг қизиқарлилари билан танишишни таклиф қиламиз.

 

 

Биометрик паспортнинг амал қилиш муддати (10 йил) тугаганидан сўнг қанча вақт ўтганидан кейин уни, жарима тўламасдан, янгисига алмаштириш мумкин?

К.И.

 

– Ўзбекистон Республикасида пас­порт тизими тўғрисидаги низомнинг1 7-бандига мувофиқ амал қилиш муддати тугаганидан кейин паспортни алмаштириш учун сиз 1 ойдан кечиктирмай доимий яшаш жойингиздаги хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмасига ёки борган мамлакатингиздаги Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасасига мурожаат қилишингиз керак.

 

* * *

Биометрик паспортда ёпиштирилган қоғоз – штрих-код ўчиб кетган. Бунинг бирор-бир оқибати бўладими?

И.Котова.

 

– Паспорт эгасига нисбатан мазкур ҳолат бўйича ҳеч қандай оқибатлар юзага келмайди, чунки унинг барча асосий биографик маълумотлари паспортига қайд этилган.

 

* * *

Ҳозир паспортлар биометрик паспортларга алмаштириляпти. Бундай алмаштириш яшаш гувоҳномасига эга бўлган фуқаролар учун ҳам назарда тутиладими?

Т.Демьянова.

 

– Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Рес­публикасида доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун яшаш гувоҳномаси билан паспортларни биометрик паспортларга алмаштириш назарда тутилмаган. Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги бўлмаган шахсларининг биометрик ҳаракатланиш ҳужжати тўғрисидаги низомга2 мувофиқ фуқаролиги бўлмаган шахслар учун хорижга чиқиш учун ҳаракатланиш ҳужжати жорий этилган.

 

* * *

Россия паспортига ва Россиядаги пропискага эга бўлганда ЎзР фуқаролигидан қандай қилиб чиқиш мумкин?

В.Б.

 

– Ўзбекистон Республикаси   фуқаролиги билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низом3 III (б) бўлимининг 1-бандига кўра, чет элда доимий яшовчи Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти номига ариза беради. Бунда илтимос қилувчининг аризаси ва зарур ҳужжатларнинг рўйхати Низом II (б) бўлимининг 1-бандида баён этилган талабларга мувофиқ келиши керак, соғлиқнинг ҳолати тўғрисидаги маълумотнома бундан мустасно. Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқиш тўғрисидаги ариза Ўзбекистон Республикаси Президенти номига мазкур мамлакатда Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ҳимоя қиладиган Ўзбекистон Республикаси дипломатик ва консуллик ёки бошқа муассасаси орқали берилади. Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқишни хоҳловчи шахс яшаётган давлатда дипломатик ваколатхона, консуллик муассасаси бўлмаган тақдирда у Ўзбекистон Республикасининг Ташқи ишлар вазирлигига мурожаат қилади.

«Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Қонуннинг (2.07.1992 йилдаги 632-XII-сон)
10-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқишига қадар чет давлат фуқаролигига мансублиги тан олинмайди. Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги, мазкур Қонуннинг 21-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармони чиққанидан кейин йўқотилади.

 

* * *

Яқинда Қирғизистондан синг­лим меҳмон бўлиб келди. Биз дарҳол вақтинчалик пропискани расмийлаштиришга киришдик. ТИИБ ходимлари барча зарур шаклларни тўлдиришди, уларни тўлдирганлик учун пул олишди, биз паспортларни рўйхатдан ўтказиш учун топшириш дарчасига келганимизда, Қирғизистон фуқаролари қариндошларининг яшаш жойига прописка қилинмайди, меҳмонхонада рўйхатдан ўтиш керак дейишди. Қандай ҳужжат асосида бизга рад жавоби беришди?

Н.Логинова.

 

– Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Респуб­ликасида бўлишлари қоидаларининг4 (бундан кейин – Қоидалар) 3-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлувчи хорижий фуқаролар ўзларини қабул қилувчи ташкилотлар (вазирлик­лар, идоралар, мулкчилик шакл­лари ва фаолият туридан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар, хорижий давлатларнинг доимий ваколатхоналари, халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналари, халқаро ва хорижий нодавлат (ҳукуматга қарашли бўлмаган) нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари)ни, шунингдек хусусий ишлар бўйича уларни Ўзбекистон Республикасига таклиф қилган шахсларни хабардор қилган ҳолда, хоҳишларига кўра меҳмонхоналарда ёки бошқа турар жойларда яшайдилар.

Хорижий фуқароларни хусусий ишлар бўйича Ўзбекистон Республикасига так­лиф қилган ва уларга турар жой берган шахслар бу фуқароларни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ички ишлар бошқармасининг тегишли бўлимларида ўз вақтида рўйхатдан ўтказилишини таъминлаш чора-тадбирларини кўришга ва уларга белгиланган бўлиш муддатлари тугаши билан Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетишларида кўмаклашишга мажбурдирлар.

Мазкур шахслар томонидан хорижий фуқароларга турар жой, транспорт воситалари берилишига ёки уларга бошқа хил хизматлар кўрсатилишига, агар бу Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги ва мазкур Қоидаларнинг бузилишига олиб келиши аниқ бўлса, йўл қўйилмайди.

Қоидалар бузилган тақдирда сиз Тошкент шаҳри ИИББ ёки Ўзбекистон Республикаси ИИВга ариза билан мурожаат қилишга ҳақлисиз.

 

* * *

 Россиядаги доимий яшаш жойига қайд этилгандан кейин Ўзбекистонда қанча кун туриш мумкин? 3 кун деб эшитган эдим, паспортчи эса 10–15 кун дейди.

Надежда Георгиевна.

 

– Ўзбекистон Республикасидан ташқарида доимий яшаш учун ҳисобдан ўтгандан кейин сиз республика ҳудудида 5 кун мобайнида туришингиз мумкин, байрам ва дам олиш кунлари бундан мустасно. Республика ҳудудида бундан кўпроқ вақт турилган тақдирда сиз ҳудудида яшаётган милиция таянч пунктидаги профилактика инспекторига мурожаат қилишингиз ва вақтинчалик ҳисобга туришингиз керак.

Бунинг учун сиз Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисида йўриқномага5 мувофиқ профилактика инспекторига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишингиз керак:

ЎзР ИИВ тасдиқлаган шаклда ариза;

паспорт;

контракт бўйича ҳарбий хизматчининг ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг шахсий гувоҳномаси (казармалар, корабллар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);

16 ёшга тўлмаган шахслар учун – туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва 35 х 45 мм ўлчамли иккита фотосурат;

мазкур Йўриқноманинг 2-иловасига мувофиқ турар жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериши тўғрисидаги аризаси (розилиги);

турар жой учун ҳужжатларнинг нусхалари;

ҳисобга олиш учун давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.

 

* * *

Корхонада хизмат автобуси бор, у ходимларни ишга олиб келади ва уйга олиб бориб қўяди. Ходимлар Тошкент вилоятида яшашади. Ушбу ходимлар Тошкент шаҳрида вақтинчалик пропискада бўлишлари керакми?

КБ инспектори.

 

– Тошкент шаҳрига бошқа шаҳарлардан меҳнат фаолияти билан шуғулланиш учун келадиган фуқаролар Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисида низомга6 мувофиқ ҳисоб даврида ишлаш ҳуқуқига эгалар.

Ҳисобга туриш учун фуқаро ўзи вақтинча туришни мўлжаллаётган жойдаги профилактика инспекторига мурожаат этиб, қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

ИИВ томонидан белгиланган шакл бўйича ариза;

паспорт;

контракт бўйича ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг шахсий гувоҳномаси (казармалар, корабллар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);

16 ёшга тўлмаган шахслар учун – туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва 35 х 45 мм ўлчамли иккита фотосурат;

уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериши тўғрисидаги аризаси (розилиги);

турар жой учун ҳужжатларнинг нусхалари;

ҳисобга олинганлик учун Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.

 

* * *

Агар ходимнинг яшаш жойи бўйича вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш муддати тугаса, у билан меҳнат шартномасини бекор қилиш керакми?

КБ инспектори.

 

– Ишлаш учун бошқа шаҳарлардан Тошкент шаҳрига келган фуқаролар ушбу ҳуқуққа эга бўлиш учун ҳисобга туришлари керак.

Ўзбекистон   Республикаси    фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисида йўриқномага кўра ҳисобга қўйилган фуқароларга ҳисоб даврида меҳнат фаолияти билан шуғулланишга рухсат берилган.

Тошкент шаҳри ва вилоятида яшаш жойи бўйича ҳисобга олиш муддати тугагач, сиз ходимни ҳисобни узайтиришга мажбур қилишингиз керак, у бош тортган тақдирда у билан меҳнат шартномасини бекор қилиш керак, акс ҳолда корхона раҳбарияти амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ маъмурий жавобгарликка тортилади.

 

* * *

Ходимни топилмалар бўлимининг паспорт йўқолганлиги тўғрисидаги маълумотномасига асосан ишга қабул қилса бўладими?

А.Р.

 

– Топилмалар бўлимининг маълумотномаси шахсни тасдиқлайдиган ҳужжат ҳисобланмайди. «Ўзбекистон Респуб­ликасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Қонуннинг 5-моддасига кўра фуқаронинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат пас­портдир.

 

* * *

Агар паспорт эгасининг мазкур ҳужжати шикастланган бўлса, унда фамилияси, исми, фотосурати ва бошқа маълумотлар ёмон ҳолда ва ноаниқ кўринса, ходимни ишга қабул қилиш мумкинми?

Р.Азизова.

 

– Шикастланган паспорт ҳақиқий деб ҳисобланмайди, шу боис фуқаро янги паспорт олиши керак, акс ҳолда у маъмурий жавобгарликка тортилади. Бундай шахслар ишга қабул қилинмайди.

 

* * *

ТМБ олишга ишончнома ёзилади, унда ишончнома эгасининг паспорт маълумотлари кўрсатилади. Марҳамат қилиб айтсангиз, ҳозир ишончномани биометрик паспорт бўйича қандай тўлдириш керак? Паспорт маълумотлари лотин шрифтида, қолган ҳаммаси бошқа тилларда бўлса?

Бухгалтер.

 

– Товар-моддий бойликларни олишга ишончномани тўлдириш чоғида унинг эгасининг маълумотлари биометрик паспортда кўрсатилган маълумотларга асосан, лотин шрифтида тўлдирилади.

 

1Президентнинг 5.01.2011 йилдаги ПФ-4262-сон Фармонига 1-илова.

2Президентнинг 5.01.2011 йилдаги ПФ-4262-сон Фармонига 2-илова.

3Президентнинг 20.11.1992 йилдаги ПФ-500-сон Фармони билан тасдиқланган.

4ВМнинг 21.11.1996 йилдаги 408-сон қарорига 2-илова.

5Ички ишлар вазирининг АВ томонидан 21.05.2012 йилда 2366-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

6ВМнинг 16.02.2012 йилдаги 41-сон қарорига 1-илова.

Прочитано: 173399 раз(а)

Комментарии к статье (223)

Ошибка: Xbb_Tags_Quote не найден. Ошибка: Xbb_Tags_Simple не найден.
2016-02-25 15:17:43, Кожахметов Сакен Советбекович:
Гость_Raximov
Ассалому алайкум!
Менинг онам 2016 йил (Акам орқали доимий рўйхатга қўйилган) Тошкент шахрида доимий прописка қилинганига 3 йил тўлди.  Мен оилалиман  ва фарзандим бор, онам орқали қариндошлик банди бўйича Тошкент шахрига доимий прописка қилинишим мумкинми, Жавобингиз учун олдиндан рахмат.

Ассалому алайкум "Гость_Raximov"!
Уз саволингизга жавобни куйидаги манзилдан топасиз:http://vopros.norma.uz/question/5211
2016-02-29 17:40:28, Гость_:
Мен Кашкадарё вилоятиданман ва пропискам Кашкадарё вилоятига куйилган. Турмуш уртогим Тошкент вилоятида ишлаганлари сабабли узимизга Тошкентдан уй олмокчимиз, лекин пропискамиз йук. Бу муаммони кандий тугри ечиш мумкун? Илтимос маслахат беринг. Олдиндан рахмат!
2016-03-01 12:04:56, Гость_Кахрамон!:
Ассалому-алайкум Санжар ака! Мен Тошкент шахри ва Тошкент вилоятида доимий прописка килиш тартибининг 11-бандига асосан Хотиним  билан Тошкент шахри Яшнабод туманида дустимнинг хонадонида доимий руйхатда тураман. 11-банднинг охирги муддати 2016 йил 31 ноябрда тугайди. Шундан сунг мен уз номимга уй олиш хукукига эга буламан. Хозирда Тошкент вилояти Чирчик шахрида доимий руйхатда турган  уз укамнинг (ота-онамиз битта) номига Урта чирчик туманидан  Нотариус оркали Генералний довереность килдириб  уй учун 100% туловни амалга ошириб уй сотиб олганман.  Уша сотиб олган уйимда оилам билан яшаб келмокдаман. Якинда участка нозири келиб, пропискада турган жойингизга яшашингиз керак эди деб, энг кам иш хакининг бир баробарида жарима ёзиб кетди.
Бу борада кандай йул тутишим лозим? Жавобингиз учун олдиндан рахмат.
2016-03-01 14:49:55, Кожахметов Сакен Советбекович:
Гость_
Мен Кашкадарё вилоятиданман ва пропискам Кашкадарё вилоятига куйилган. Турмуш уртогим Тошкент вилоятида ишлаганлари сабабли узимизга Тошкентдан уй олмокчимиз, лекин пропискамиз йук. Бу муаммони кандий тугри ечиш мумкун? Илтимос маслахат беринг. Олдиндан рахмат!
Ассалому алайкум "Гость_"!  Тошкент шаҳрида олди-сотди битимларини, айирбошлаш, рента, умрбод таъминлаш шарти билан ўзгага бериш ва ҳадя қилишни нотариал тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади, агар сотиб олувчи томон:
Тошкент шаҳрида доимий пропискага эга бўлса;
Тошкент шаҳри ҳудудида камида уч йил доимий яшаб турган (лавозимда бўлган), Рўйхатнинг 2, 5, 9 - 11-бандларига мувофиқ Тошкент шаҳрида доимий прописка қилинган жисмоний шахс ҳисобланса ва ИИОнинг доимий пропискаси борлиги тўғрисидаги маълумотномасини тақдим этса.
2016-03-02 17:46:22, zuhra:
Ассалому алайкум! Санжар ака. Ота онам ва акам Ташк.обл. Занг.туманида доимий руйхатда туришади лекин уйлиги акамни номида. Ота онам доимий руйхатга олинганига уч йил булди (2016 й. май ойида уч йил булади!)Мен эрим ва болларим Тошк.шахрида вактинчалик руйхатда турамиза. Кандай килиб доимий пропискага утишимиза мумкин. Агар Ташк.обл.Занг.туман.акамга олинган уйлиги ота онам номига утса мен хам ута оламанми (болларим ва эрим булишидан катьи назар.) Жавоб учун олдиндан рахмат. Зухра.
2016-03-03 06:13:36, Гость_Урал :
Санжар Ходжаахмедов, эксперт-юрист
Гость_Hondamir
Assalomu alaykum Hurmatli taxririyat hodimlari. Sizlardan maslaxat so'ramoqchi edim.
Men 2006 yil Toshkentga oliygohga o'qishga kirdim.
2012 yil tamomladim. O'qishni tamomlaganimdan to hozirgi kungacha Toshkent shahridagi xorijiy tashkilotlarning birida vaqtinchalik propiska asosida ishlab kelmoqdaman.
Bir joydan 3 yildan beri vaqtinchalik ro'yhatdan o'tib kelaman. Men o'z nomimga uy sotib olsam bo'ladimi. Agar mening doyimiy propiskam bo'lmasa Toshkent shahridan uy sotib olishim mumkinmi. Javobingiz uchun oldindan minnatdorman.

Ассалому алайкум "Гость_Hondamir"! Уз саволингизга жавобни куйидаги манзилдан топасиз:
http://vopros.norma.uz/question/group/105
Ассалому алайкум ока мани саволим шундан иборатки ман Узбекистонда тугилиб усганман яни Узбекистон фукороси эдим хозирги кунда Россияда яшайман яни 10-йилдан буён Россия фукорасиман энди Узбекистонга кайтмокчиман Узбекистон фукоролигини олиш учун нима килшим керак кайирга учрашишим керак нима маслахат берасиз.
2016-03-03 11:20:00, Гость_Алишер:
Ассалому алйекум! Мен Тошкент шахрида доимий руйхатда тураман. Сирдарё вилояти, Ширин шахрига катнаб ишлайман. Баъзида ишимиз 3-10 кунгача булади. Мен Ширин шахрида  вактинча руйхатдан утишим учун кайси хужжатда "вактинчалик руйхат"га тураман?
Жавобингиз учун олдиндан рахмат!
2016-03-03 15:39:16, Гость_мунира:
Мен 2015 йилда турмушга чиқдим. Турмуш ўртоғим Тошкент шаҳрида доимий рўйхатда туради мен эса Сурхондарё вилоятида. Турмуш ўртоғим рўйхатда турадиган манзил бузиладиган ҳудудда жойлашгани боис, рўйхатга қўйиш ишлари тўхтатилган. Ҳозирда уч нафар фарзандимиз бор. Улар паспорт ёшига етгунга қадар шу ҳолда юраверса жаримага тортилиши мумкинми? Мен-чи, уй бузилиши ортга сурилаверса, Тошкентда яшаб, Сурхондарёда рўйхатда туравераманми?
2016-03-04 00:32:34, Кожахметов Сакен Советбекович:
Гость_Алишер
Ассалому алйекум! Мен Тошкент шахрида доимий руйхатда тураман. Сирдарё вилояти, Ширин шахрига катнаб ишлайман. Баъзида ишимиз 3-10 кунгача булади. Мен Ширин шахрида  вактинча руйхатдан утишим учун кайси хужжатда "вактинчалик руйхат"га тураман?
Жавобингиз учун олдиндан рахмат!

Ассалому алайкум "Гость_Алишер"! Фуқаролар  вақтинча яшаш жойида рўйхатдан ўтишлари шарт. Вақтинча рўйхатдан ўтказиш шахснинг муайян яшаш жойида бўлиш муддатида амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси ҳудуди доирасида бошқа жойга олти ойдан ортиқ муддатга борадиган фуқаролар аввалги яшаш жойидан рўйхатдан чиқишлари шарт, хизмат сафарига, таътилга, ўқишга ва даволанишга борадиган фуқаролар бундан мустасно. ( Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги Низом (ЎзР Президентининг 05.01.2011 й. ПФ-4262-сонли Фармонига 1-илова)
 
Фуқаро яшаши мўлжалланаётган жойга вактинча рўйхатдан ўтиши учун қуйидагиларни тақдим этади:
белгиланган шаклдаги ариза;
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти;
тураржой ҳужжатлари;
давлат божи тўланганлиги ҳақида квитанция.
2016-03-04 00:54:17, Кожахметов Сакен Советбекович:
Гость_Урал
Санжар Ходжаахмедов, эксперт-юрист
Гость_Hondamir
Assalomu alaykum Hurmatli taxririyat hodimlari. Sizlardan maslaxat so'ramoqchi edim.
Men 2006 yil Toshkentga oliygohga o'qishga kirdim.
2012 yil tamomladim. O'qishni tamomlaganimdan to hozirgi kungacha Toshkent shahridagi xorijiy tashkilotlarning birida vaqtinchalik propiska asosida ishlab kelmoqdaman.
Bir joydan 3 yildan beri vaqtinchalik ro'yhatdan o'tib kelaman. Men o'z nomimga uy sotib olsam bo'ladimi. Agar mening doyimiy propiskam bo'lmasa Toshkent shahridan uy sotib olishim mumkinmi. Javobingiz uchun oldindan minnatdorman.

Ассалому алайкум "Гость_Hondamir"! Уз саволингизга жавобни куйидаги манзилдан топасиз:
http://vopros.norma.uz/question/group/105
Ассалому алайкум ока мани саволим шундан иборатки ман Узбекистонда тугилиб усганман яни Узбекистон фукороси эдим хозирги кунда Россияда яшайман яни 10-йилдан буён Россия фукорасиман энди Узбекистонга кайтмокчиман Узбекистон фукоролигини олиш учун нима килшим керак кайирга учрашишим керак нима маслахат берасиз.

Ассалому алайкум "Гость_Урал"! Уз саволингизга жавобни куйидаги манзилдан топасиз:
 
http://vopros.norma.uz/question/4137
2016-03-04 10:08:12, zuhra:
Ассалому алайкум! Санжар ака, Ота онам ва акам Ташк.обл. Занг.туманида доимий руйхатда туришади лекин уйлиги акамни номида. Ота онам доимий руйхатга олинганига уч йил булди (2016 й. май ойида уч йил булади!)Мен эрим ва болларим Тошк.шахрида вактинчалик руйхатда турамиза. Кандай килиб доимий пропискага утишимиза мумкин. Агар Ташк.обл.Занг.туман.акамга олинган уйлиги ота онам номига утса мен хам ута оламанми (болларим ва эрим булишидан катьи назар.) Жавоб учун олдиндан рахмат. Зухра.(илтимос шу саволимга жавоб берсангиз хурсанд булардим)
2016-03-05 12:52:58, Гость_oista68:
Ассалому алайкум Санжар ака! Биз турмуш уртогим билан 2012 йилда суд карорига асосан ажратилганмиз, лекин шу пайтгача ФХДЕ булимидан никохимизни бекор килдирмаганмиз, 2014 йили мани номимга квартира сотиб общим. Ушбу уйга собик турмуш уртогим даьвогарлик кила оладими? Суд каротина асосан декор килинган, лекин ФХДЕ булимидан бекор килинмаган никох конуний кучга эгами? Жавобингиз учун олдиндан рахмат.
2016-03-05 13:29:29, Наргиза:
Ассалому алайкум Санжар ака! Мен 2015 йилнинг 17 ноябрида конуний асосда турмушга чикдим. Турмуш уртогимни Тошкент шахрида доимий руйхати бор. Меники эса Андижон вилоятида. Конун буйича буйича турмуш уртогим билан бир йил биргаликда яшаганимиздан сунг Тошкент шахрига руйхатга туришим мумкин экан. Хозирги кунда мен турмуш уртогим яшайдиган уйга вактинчалик руйхатга туришим мумкинми ва канча муддатга тура оламан?
2016-03-08 00:00:13, Гость_Раиса:
Ассалому алайкум Санжар Ходжаахмедов!
Тошкентда доимий руйхатда тураман. Шу билан бирга 2005 йил  укам фарзанди бетоблиги сабабли  Чирчик шахридан (асли Коракалпогистонданмиз)квартира сотиб олган, аммо квратира мани номимга олинган эди ва шу кунга кадар улар вактинчалик (хар 6 ойда янгилаган холда)руйхатда яшаб келишган. 3та фарзанди Чирчик мактадбларида таълим олишади. Нотариал бюро оркали 3 йилга Ишончнома хам килинган. Аммо бугунги кунда укамни оиласини чикиб кетинглар, Ишончнома хал килмайди, деган аснода тинчлик беришмаяпти. Хатто щахар хокими  Хайруллаев Фурқат Хамидуллаевич электрон почтасига хат билан мурожаат килганман, аммо жавоб беришмаган.
Саволим?
1. Ман уз укамни (пропискаси Коракалпогистонда)оиласи билан уз номимда булган квартирага доимий руйхатга куйишим мумкинми ва кимга мурожаат килишим керак?
2. Нотариал бюро томонидан олинган Ишончнома  РОВД учун уз кийматини  йукотганми?
2016-03-09 17:13:12, Гость_:
Ассалому алайкум хозирги кунда Тошкент шахрига вактинчалик прописка туриш учун давлат ташкилотида ишламаса хам рухсат борми?
2016-03-09 22:10:45, Гость_:
Toshkent shaxridan uy olib doimiy prapiskada turish mumkinmi?????
2016-03-15 15:26:07, Гость_:
Ассалому Алейкум Санжар Ходжаахмедов!
Сизга бир ман учун жиддий саволим бор.
Бошка щахарда (3 кундан ортик) вактинчалик руйхатга туриш учун КАЙСИ ХУЖЖАТГА (временная прописка)печати урилади?
Жавобингиз учун олдиндан рахмат!
2016-03-15 15:43:51, Гость_Мавлянов:
Добрый день Санжар Ходжаахмедов!
Скажите пожалуйста.
Я нахожусь на постоянной прописке в столице. Но со временем езжу в командировку по работе больше трех дней.
Я прочитал уже что необходимо для временной прописки.
Но немогу понять
А КУДА СТАВИТЬСЯ ПЕЧАТЬ ВРЕМЕННОЙ ПРОПИСКИ?
2016-03-16 05:19:04, Гость_:
Уйимзга Россиядан мехмон келган эди . У учиб келганига 4 кун булганда биз хисобга олиш булимига борсак бизга хам унга хам жарим солишларини айтишди .хорижлик фукароларни хисобга олиш тартиблраи хакида тушунтириб беринг илтимос
2016-03-16 16:43:39, Гость_Нигора:
Ассалому алайкум Санжар ака. Турмуш уртогим билан 2004 йил никохдан утганмиз ва бирга яшаб келганмиз, лекин 2015 йили январ ойида  турмуш уртогимни номига расмийлаштирилган Тошкент шахридаги уйга 5 банд буйича доимий пропискага турганман. Хаетимизни давом эттиришни имкони булмаганлиги сабабли 2015 йил ноябр ойида конуний ажрашдик. Хозирги кунда пропискамни Тошкент шахридаги бошка манзилга кучира оламанми ва бу холат  пропискамни бекор булишига сабаб булмидими?

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика