Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2013 год / № 37 / Паспорт масалалари

Паспорт. Ҳисобга олиш. Прописка

Шу йил 5 сентябрида «NORMA» газеталари бирлашган таҳририяти Ўзбекистон Республикасининг паспорт тизими билан яқиндан танишишни хоҳловчилар учун ахборот семинарини ташкил этди ва ўтказди. Маърузачилар, ҳуқуқий масалалар бўйича етакчи экспертлар қонун ҳужжатларига асосланган ҳолда биометрик паспорт, фуқароларни Тошкент шаҳри ва вилоятида вақтинча ҳисобга олиш, «Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида»ги Қонун тўғрисида кўпгина қизиқарли маълумотлардан бохабар қилдилар. Семинар иштирокчилари нафақат янги ахборот олишга, балки маърузачи экспертлардан малакали маслаҳатлар, тавсиялар ва ўзларини қизиқтирадиган саволларга жавоб олишга ҳам муваффақ бўлдилар. Уларнинг энг қизиқарлилари билан танишишни таклиф қиламиз.

 

 

Биометрик паспортнинг амал қилиш муддати (10 йил) тугаганидан сўнг қанча вақт ўтганидан кейин уни, жарима тўламасдан, янгисига алмаштириш мумкин?

К.И.

 

– Ўзбекистон Республикасида пас­порт тизими тўғрисидаги низомнинг1 7-бандига мувофиқ амал қилиш муддати тугаганидан кейин паспортни алмаштириш учун сиз 1 ойдан кечиктирмай доимий яшаш жойингиздаги хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмасига ёки борган мамлакатингиздаги Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасасига мурожаат қилишингиз керак.

 

* * *

Биометрик паспортда ёпиштирилган қоғоз – штрих-код ўчиб кетган. Бунинг бирор-бир оқибати бўладими?

И.Котова.

 

– Паспорт эгасига нисбатан мазкур ҳолат бўйича ҳеч қандай оқибатлар юзага келмайди, чунки унинг барча асосий биографик маълумотлари паспортига қайд этилган.

 

* * *

Ҳозир паспортлар биометрик паспортларга алмаштириляпти. Бундай алмаштириш яшаш гувоҳномасига эга бўлган фуқаролар учун ҳам назарда тутиладими?

Т.Демьянова.

 

– Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Рес­публикасида доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун яшаш гувоҳномаси билан паспортларни биометрик паспортларга алмаштириш назарда тутилмаган. Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги бўлмаган шахсларининг биометрик ҳаракатланиш ҳужжати тўғрисидаги низомга2 мувофиқ фуқаролиги бўлмаган шахслар учун хорижга чиқиш учун ҳаракатланиш ҳужжати жорий этилган.

 

* * *

Россия паспортига ва Россиядаги пропискага эга бўлганда ЎзР фуқаролигидан қандай қилиб чиқиш мумкин?

В.Б.

 

– Ўзбекистон Республикаси   фуқаролиги билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низом3 III (б) бўлимининг 1-бандига кўра, чет элда доимий яшовчи Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти номига ариза беради. Бунда илтимос қилувчининг аризаси ва зарур ҳужжатларнинг рўйхати Низом II (б) бўлимининг 1-бандида баён этилган талабларга мувофиқ келиши керак, соғлиқнинг ҳолати тўғрисидаги маълумотнома бундан мустасно. Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқиш тўғрисидаги ариза Ўзбекистон Республикаси Президенти номига мазкур мамлакатда Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ҳимоя қиладиган Ўзбекистон Республикаси дипломатик ва консуллик ёки бошқа муассасаси орқали берилади. Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқишни хоҳловчи шахс яшаётган давлатда дипломатик ваколатхона, консуллик муассасаси бўлмаган тақдирда у Ўзбекистон Республикасининг Ташқи ишлар вазирлигига мурожаат қилади.

«Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Қонуннинг (2.07.1992 йилдаги 632-XII-сон)
10-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқишига қадар чет давлат фуқаролигига мансублиги тан олинмайди. Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги, мазкур Қонуннинг 21-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармони чиққанидан кейин йўқотилади.

 

* * *

Яқинда Қирғизистондан синг­лим меҳмон бўлиб келди. Биз дарҳол вақтинчалик пропискани расмийлаштиришга киришдик. ТИИБ ходимлари барча зарур шаклларни тўлдиришди, уларни тўлдирганлик учун пул олишди, биз паспортларни рўйхатдан ўтказиш учун топшириш дарчасига келганимизда, Қирғизистон фуқаролари қариндошларининг яшаш жойига прописка қилинмайди, меҳмонхонада рўйхатдан ўтиш керак дейишди. Қандай ҳужжат асосида бизга рад жавоби беришди?

Н.Логинова.

 

– Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Респуб­ликасида бўлишлари қоидаларининг4 (бундан кейин – Қоидалар) 3-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлувчи хорижий фуқаролар ўзларини қабул қилувчи ташкилотлар (вазирлик­лар, идоралар, мулкчилик шакл­лари ва фаолият туридан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар, хорижий давлатларнинг доимий ваколатхоналари, халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналари, халқаро ва хорижий нодавлат (ҳукуматга қарашли бўлмаган) нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари)ни, шунингдек хусусий ишлар бўйича уларни Ўзбекистон Республикасига таклиф қилган шахсларни хабардор қилган ҳолда, хоҳишларига кўра меҳмонхоналарда ёки бошқа турар жойларда яшайдилар.

Хорижий фуқароларни хусусий ишлар бўйича Ўзбекистон Республикасига так­лиф қилган ва уларга турар жой берган шахслар бу фуқароларни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ички ишлар бошқармасининг тегишли бўлимларида ўз вақтида рўйхатдан ўтказилишини таъминлаш чора-тадбирларини кўришга ва уларга белгиланган бўлиш муддатлари тугаши билан Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетишларида кўмаклашишга мажбурдирлар.

Мазкур шахслар томонидан хорижий фуқароларга турар жой, транспорт воситалари берилишига ёки уларга бошқа хил хизматлар кўрсатилишига, агар бу Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги ва мазкур Қоидаларнинг бузилишига олиб келиши аниқ бўлса, йўл қўйилмайди.

Қоидалар бузилган тақдирда сиз Тошкент шаҳри ИИББ ёки Ўзбекистон Республикаси ИИВга ариза билан мурожаат қилишга ҳақлисиз.

 

* * *

 Россиядаги доимий яшаш жойига қайд этилгандан кейин Ўзбекистонда қанча кун туриш мумкин? 3 кун деб эшитган эдим, паспортчи эса 10–15 кун дейди.

Надежда Георгиевна.

 

– Ўзбекистон Республикасидан ташқарида доимий яшаш учун ҳисобдан ўтгандан кейин сиз республика ҳудудида 5 кун мобайнида туришингиз мумкин, байрам ва дам олиш кунлари бундан мустасно. Республика ҳудудида бундан кўпроқ вақт турилган тақдирда сиз ҳудудида яшаётган милиция таянч пунктидаги профилактика инспекторига мурожаат қилишингиз ва вақтинчалик ҳисобга туришингиз керак.

Бунинг учун сиз Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисида йўриқномага5 мувофиқ профилактика инспекторига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишингиз керак:

ЎзР ИИВ тасдиқлаган шаклда ариза;

паспорт;

контракт бўйича ҳарбий хизматчининг ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг шахсий гувоҳномаси (казармалар, корабллар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);

16 ёшга тўлмаган шахслар учун – туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва 35 х 45 мм ўлчамли иккита фотосурат;

мазкур Йўриқноманинг 2-иловасига мувофиқ турар жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериши тўғрисидаги аризаси (розилиги);

турар жой учун ҳужжатларнинг нусхалари;

ҳисобга олиш учун давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.

 

* * *

Корхонада хизмат автобуси бор, у ходимларни ишга олиб келади ва уйга олиб бориб қўяди. Ходимлар Тошкент вилоятида яшашади. Ушбу ходимлар Тошкент шаҳрида вақтинчалик пропискада бўлишлари керакми?

КБ инспектори.

 

– Тошкент шаҳрига бошқа шаҳарлардан меҳнат фаолияти билан шуғулланиш учун келадиган фуқаролар Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисида низомга6 мувофиқ ҳисоб даврида ишлаш ҳуқуқига эгалар.

Ҳисобга туриш учун фуқаро ўзи вақтинча туришни мўлжаллаётган жойдаги профилактика инспекторига мурожаат этиб, қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

ИИВ томонидан белгиланган шакл бўйича ариза;

паспорт;

контракт бўйича ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг шахсий гувоҳномаси (казармалар, корабллар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);

16 ёшга тўлмаган шахслар учун – туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва 35 х 45 мм ўлчамли иккита фотосурат;

уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериши тўғрисидаги аризаси (розилиги);

турар жой учун ҳужжатларнинг нусхалари;

ҳисобга олинганлик учун Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.

 

* * *

Агар ходимнинг яшаш жойи бўйича вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш муддати тугаса, у билан меҳнат шартномасини бекор қилиш керакми?

КБ инспектори.

 

– Ишлаш учун бошқа шаҳарлардан Тошкент шаҳрига келган фуқаролар ушбу ҳуқуққа эга бўлиш учун ҳисобга туришлари керак.

Ўзбекистон   Республикаси    фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисида йўриқномага кўра ҳисобга қўйилган фуқароларга ҳисоб даврида меҳнат фаолияти билан шуғулланишга рухсат берилган.

Тошкент шаҳри ва вилоятида яшаш жойи бўйича ҳисобга олиш муддати тугагач, сиз ходимни ҳисобни узайтиришга мажбур қилишингиз керак, у бош тортган тақдирда у билан меҳнат шартномасини бекор қилиш керак, акс ҳолда корхона раҳбарияти амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ маъмурий жавобгарликка тортилади.

 

* * *

Ходимни топилмалар бўлимининг паспорт йўқолганлиги тўғрисидаги маълумотномасига асосан ишга қабул қилса бўладими?

А.Р.

 

– Топилмалар бўлимининг маълумотномаси шахсни тасдиқлайдиган ҳужжат ҳисобланмайди. «Ўзбекистон Респуб­ликасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Қонуннинг 5-моддасига кўра фуқаронинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат пас­портдир.

 

* * *

Агар паспорт эгасининг мазкур ҳужжати шикастланган бўлса, унда фамилияси, исми, фотосурати ва бошқа маълумотлар ёмон ҳолда ва ноаниқ кўринса, ходимни ишга қабул қилиш мумкинми?

Р.Азизова.

 

– Шикастланган паспорт ҳақиқий деб ҳисобланмайди, шу боис фуқаро янги паспорт олиши керак, акс ҳолда у маъмурий жавобгарликка тортилади. Бундай шахслар ишга қабул қилинмайди.

 

* * *

ТМБ олишга ишончнома ёзилади, унда ишончнома эгасининг паспорт маълумотлари кўрсатилади. Марҳамат қилиб айтсангиз, ҳозир ишончномани биометрик паспорт бўйича қандай тўлдириш керак? Паспорт маълумотлари лотин шрифтида, қолган ҳаммаси бошқа тилларда бўлса?

Бухгалтер.

 

– Товар-моддий бойликларни олишга ишончномани тўлдириш чоғида унинг эгасининг маълумотлари биометрик паспортда кўрсатилган маълумотларга асосан, лотин шрифтида тўлдирилади.

 

1Президентнинг 5.01.2011 йилдаги ПФ-4262-сон Фармонига 1-илова.

2Президентнинг 5.01.2011 йилдаги ПФ-4262-сон Фармонига 2-илова.

3Президентнинг 20.11.1992 йилдаги ПФ-500-сон Фармони билан тасдиқланган.

4ВМнинг 21.11.1996 йилдаги 408-сон қарорига 2-илова.

5Ички ишлар вазирининг АВ томонидан 21.05.2012 йилда 2366-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

6ВМнинг 16.02.2012 йилдаги 41-сон қарорига 1-илова.

Прочитано: 173818 раз(а)

Комментарии к статье (223)

Ошибка: Xbb_Tags_Quote не найден. Ошибка: Xbb_Tags_Simple не найден.
2015-11-26 12:37:44, Гость_Karim:
Assalomu alaykum! 17 yoshga kirgan singlim pasport olishga borsa pasport olish muddati kechikkanligini aytib 1 minimal jarima tulashini aytibdi. shu tug'rimi? javob uchun oldindan raxmat!
2015-11-26 15:13:00, Кожахметов Сакен Советбекович:
Гость_Karim
Assalomu alaykum! 17 yoshga kirgan singlim pasport olishga borsa pasport olish muddati kechikkanligini aytib 1 minimal jarima tulashini aytibdi. shu tug'rimi? javob uchun oldindan raxmat!

Assalomu alaykum "Гость_Karim" !Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 223-моддасига кўра паспорти бўлиши шарт бўлган фуқаронинг паспортсиз ёки ҳақиқий бўлмаган паспорт билан, вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмасдан яшаши, қасддан яроқсизлантиришига олиб келган паспортни бепарволик билан сақлаши ва бунинг оқибатида паспортнинг йўқолиши - энг кам иш ҳақининг 1 бараваридан 3 бараваригача миқдорда жарима солинишига сабаб бўлади.
2015-11-26 15:36:33, Кожахметов Сакен Советбекович:
Гость_Sanjar
Salom. Man Toshkent viloyatida doimiy propiskada turardim. Toshkent viloyatini boshqa tumanidan uz nomimga uy sotib olganman, lekin u uyga propiskaga kirmaganman. Hozirgi kun man Samarqandda propiskadaman. Man hozir toshkent viloyatdagi uyimga propiskaga kira olamanmi?

Ассалому алайкум "Гость_Sanjar"!Ўзбекистон Республикасининг 14.09.2011 й. ЎРҚ-296-сон "Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар -Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 14.07.2011 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 26.08.2011 й. маъқулланган)  кучга киргунга қадар, яъни 2011 йил 15 сентябргача олди-сотди, ҳадя, айирбошлаш шартномалари асосида, қонун ҳужжатларига мувофиқ мерос ва хусусийлаштириш асосида, суд қарорига кўра,уй-жой олган фуқаролар Рўйхатнинг 1-бандига асосан прописка қилинади.
2015-11-26 15:49:52, Кожахметов Сакен Советбекович:
Гость_Сардор
Ассалом алейкум.Уртогим Анвар АКШ да ишлаб келмокда иш жойи билан тузилган шартнома 2016 йил июн тугайди ёки мехнат татилга чикади. савол агар уртогим 2016 йил июн ойида Узбекистонга келиб паспортини алмаштирса унда овир ёки виза бузилишига олиб келадиган муаммолар булиши мумкинки ёки Узбекистонга киролмаслик холатлари.Жавобингиз учун олдиндан рахмат!

Ассалом алейкум "Гость_Сардор"!Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элга чиқиши ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши Тартиби (ЎзР ВМ 06.01.1995 й. 8-сон қарорига 1-илова) – фукаролар стикернинг амал қилиш муддати чет элда тамом бўлиши Ўзбекистон Республикасига киришда, шунингдек бир хорижий давлатдан бошқасига сафар қилишда жавобгарликка тортиш учун асос бўлмайди, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ кириш визаларини расмийлаштириш талаб этилмайдиган хорижий давлатлардан бошқа хорижий давлатларга сафар қилиш бундан мустасно.
2015-11-27 09:44:16, Гость_САЖИДА:
Ассалому алайкум. Узр битта саволим бор. Паспортни бериш муддати чузилган диган гап юрибти шу тугрими. муддати качонгача чузилган.илтимос кайси буйрук билан чузилган шуни маълум кила оласизларми
2015-12-05 18:05:48, Гость_Мухаббат:
Ассалому алайкум, мен 8 йилдан буен Тошкент шахрида вактинчалик руйхатдан утиб давлат корхонасида ишлаб келаман. Уз номимга Тошкент шахридан уй олмокчи булганимда мен уз номимга уй ололмаслигимни айтишди.Кайси холатда мен уз номимга Тошкент шахридан уй олишим ва доимий руйхатдан утишим мумкин?
2015-12-12 11:00:51, Гость_ОРЗУ:
Тошкент волоятида Кибрай туманида яшаса 5 йилдан бери ШТТЁ станциясида ишласа Адменистрация прописка вилоятдеб мехнат шартномасини бекор килиши мумкинми?
2015-12-12 11:03:31, Гость_ЕРЖАН:
Тошкент вилоятида яшаётганларни ШТТЁ ишдан бушатмокчи прописка деб тугрими?
2015-12-22 11:07:57, Гость_Муаттар:
Ассалому алайкум! Қозоғистон фуқароси Тошкент шаҳрида пропискага туриб ўқишга ёки ишга қабул қилина оладими?
2015-12-23 10:09:02, Гость_Hondamir:
Assalomu alaykum Hurmatli taxririyat hodimlari. Sizlardan maslaxat so'ramoqchi edim.
Men 2006 yil Toshkentga oliygohga o'qishga kirdim.
2012 yil tamomladim. O'qishni tamomlaganimdan to hozirgi kungacha Toshkent shahridagi xorijiy tashkilotlarning birida vaqtinchalik propiska asosida ishlab kelmoqdaman.
Bir joydan 3 yildan beri vaqtinchalik ro'yhatdan o'tib kelaman. Men o'z nomimga uy sotib olsam bo'ladimi. Agar mening doyimiy propiskam bo'lmasa Toshkent shahridan uy sotib olishim mumkinmi. Javobingiz uchun oldindan minnatdorman.
2015-12-23 15:41:38, Кожахметов Сакен Советбекович:
Гость_Hondamir
Assalomu alaykum Hurmatli taxririyat hodimlari. Sizlardan maslaxat so'ramoqchi edim.
Men 2006 yil Toshkentga oliygohga o'qishga kirdim.
2012 yil tamomladim. O'qishni tamomlaganimdan to hozirgi kungacha Toshkent shahridagi xorijiy tashkilotlarning birida vaqtinchalik propiska asosida ishlab kelmoqdaman.
Bir joydan 3 yildan beri vaqtinchalik ro'yhatdan o'tib kelaman. Men o'z nomimga uy sotib olsam bo'ladimi. Agar mening doyimiy propiskam bo'lmasa Toshkent shahridan uy sotib olishim mumkinmi. Javobingiz uchun oldindan minnatdorman.

Ассалому алайкум "Гость_Hondamir"! Уз саволингизга жавобни куйидаги манзилдан топасиз:
http://vopros.norma.uz/question/group/105
2016-01-18 13:28:54, Гость_Феруза кадар:
Тошкент вилояти Зангиота туманида доимий рўйхатда турувчи  фукаро Тошкент шахрида ишлаш хуқуқига эгами?
2016-01-24 14:23:07, Гость_Баходир:
Ассалому алейкум! Узбекистон Республикаси фуқаросиман, 2011 йилдан Қозоғистонда доимий пропискада тураман. консуллик хизматида рўйхатдан ўтганман, фуқароликдан чиқишга ариза бермаганман. 2012 йилдан буён МТП орқали вақтинчалик рўйхатдан ўтиб оилам билан Тошкент вилоятида яшаб келаман. 2015 йил ноябр ойидан бошлаб МТП ходимлари вақтинчалик рўйхатга олиш вақтинчалик тўхтатилганлиги хақида айтишиб, мени вақтинчалик рўйхатга оилам доимий рўйхатдан ўтган уйга қўйишмади. Оқибатда хозирги вақтда доимий пропискам Қозоғистонда, ўзим Ўзбекистонда, вақтинчалик рўйхатдан ўтмаган холатдаман.
Сизлардан илтимос, қонунчилигимиз томонидан мени нималар кутаётганлигини, ўзимнинг хуқуқий холатимни қонунлаштириш учун нималар қилишим мумкинлигини биладиганлар бўлса маслахат бериб юборинглар. олдиндан маслахатинглар учун миннатдорчилик билдираман
2016-01-26 19:11:42, Гость_Алишер:
Тошкент шаҳрига вақтинчалик прописка қачон очилади? Бу масала кўриб чиқилади дейилганига ҳам уч ойдан ошди. Одамлар орасида ҳар хил гаплар юрибди. Доимий пропискадан ўтиш-ку қонунан чекланган, ҳеч бўлмаса вақтинча рўйхатдан ўтиб яшаш имкони бўлсин-да.  Илтимос, ИИВХЧК бошқармаси мутасаддиларига шу саволни беринг.
2016-01-28 02:53:45, Кожахметов Сакен Советбекович:
Гость_Феруза кадар
Тошкент вилояти Зангиота туманида доимий рўйхатда турувчи  фукаро Тошкент шахрида ишлаш хуқуқига эгами?
Ассалому алайкум "Гость_Феруза"! Уз саволингизга жавобни куйидаги манзилдан топасиз: http://vopros.norma.uz/question/group/105
2016-01-28 02:56:42, Кожахметов Сакен Советбекович:
Гость_Баходир
Ассалому алейкум! Узбекистон Республикаси фуқаросиман, 2011 йилдан Қозоғистонда доимий пропискада тураман. консуллик хизматида рўйхатдан ўтганман, фуқароликдан чиқишга ариза бермаганман. 2012 йилдан буён МТП орқали вақтинчалик рўйхатдан ўтиб оилам билан Тошкент вилоятида яшаб келаман. 2015 йил ноябр ойидан бошлаб МТП ходимлари вақтинчалик рўйхатга олиш вақтинчалик тўхтатилганлиги хақида айтишиб, мени вақтинчалик рўйхатга оилам доимий рўйхатдан ўтган уйга қўйишмади. Оқибатда хозирги вақтда доимий пропискам Қозоғистонда, ўзим Ўзбекистонда, вақтинчалик рўйхатдан ўтмаган холатдаман.
Сизлардан илтимос, қонунчилигимиз томонидан мени нималар кутаётганлигини, ўзимнинг хуқуқий холатимни қонунлаштириш учун нималар қилишим мумкинлигини биладиганлар бўлса маслахат бериб юборинглар. олдиндан маслахатинглар учун миннатдорчилик билдираман

Ассалому алайкум "Гость_Баходир"! Уз саволингизга жавобни куйидаги манзилдан топасиз: http://vopros.norma.uz/question/group/105
2016-01-28 02:58:39, Кожахметов Сакен Советбекович:
Гость_Алишер
Тошкент шаҳрига вақтинчалик прописка қачон очилади? Бу масала кўриб чиқилади дейилганига ҳам уч ойдан ошди. Одамлар орасида ҳар хил гаплар юрибди. Доимий пропискадан ўтиш-ку қонунан чекланган, ҳеч бўлмаса вақтинча рўйхатдан ўтиб яшаш имкони бўлсин-да.  Илтимос, ИИВХЧК бошқармаси мутасаддиларига шу саволни беринг.

Ассалому алайкум "Гость_Алишер"! Уз саволингизга жавобни куйидаги манзилдан топасиз: http://vopros.norma.uz/question/group/105
http://vopros.norma.uz/question/group/107
2016-01-28 07:22:40, Гость_гулрух:
Ассалому алайкум.мен 8яшар кизим билан эримнинг номидаги уйимизда дойимий яшаш учун руйхатдан утганмиз эрим ва10яшар кизим кайнотамга тегишли уйда руйхатда эди кайнотамнинг вафотидан кейин уй кайнонамнинг номига утказилди янги уй дафтарига эримни руйхатга куйишди. Кизимни руйхатга олишмади сабабини сурасамм онаси руйхатда булмаса куймас экан шу тугрими лекинн кизим кайнонамникида яшашди шу жойдаги мактабга боради
2016-02-16 10:05:43, Гость_:
Санжар Ходжаахмедов, эксперт-юрист
Гость_Саодат
Мен Тошкент вилояти Зангиота туманида доимий пропискада тураман. Тошкент шахридаги 7- шахар касалхонасига ишга кирмокчи эдим, лекин менга шахарда пропискангиз йук экан ишга олмаймиз дейишди.Шу тугрими? мени турар жойим аслида уч кахрамон постидан утганда, гулистон махалласида.Касалхонагача 10-20 дакикалик йул.Мени ишга олмасликлари мумкинми еки шахарга вактинчалик руйхатга туришим шартми.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 февралдаги 41-сон "Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 йил, 16-сон, 179-модда) - Фуқароларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳисобга олиш фуқарони доимий яшаш жойидан пропискадан чиқармасдан беш кундан олти ойгача муддатга (ўқиш учун таълим муассасасига келган шахслар учун - ўқиш даврига) амалга оширилади ҳамда бу Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турар жой сотиб олиш, шунингдек доимий ишга ва ижтимоий кафолатларга эга бўлиш учун асос ҳисобланмайди.
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига беш кундан ортиқ бўлмаган муддатга келган фуқаролар ҳисобга олинмайди.
Ҳисобга қўйилган фуқаро ҳисобга олиш муддатидан ортиқ бўлмаган даврда вақтинча ишга эга бўлиш ҳуқуқига эгадир.
2016-02-17 15:05:59, Гость_Raximov:
Ассалому алайкум!
Менинг онам 2016 йил (Акам орқали доимий рўйхатга қўйилган) Тошкент шахрида доимий прописка қилинганига 3 йил тўлди.  Мен оилалиман  ва фарзандим бор, онам орқали қариндошлик банди бўйича Тошкент шахрига доимий прописка қилинишим мумкинми, Жавобингиз учун олдиндан рахмат.

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика