Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2013 год / № 37 / Паспорт масалалари

Паспорт. Ҳисобга олиш. Прописка

Шу йил 5 сентябрида «NORMA» газеталари бирлашган таҳририяти Ўзбекистон Республикасининг паспорт тизими билан яқиндан танишишни хоҳловчилар учун ахборот семинарини ташкил этди ва ўтказди. Маърузачилар, ҳуқуқий масалалар бўйича етакчи экспертлар қонун ҳужжатларига асосланган ҳолда биометрик паспорт, фуқароларни Тошкент шаҳри ва вилоятида вақтинча ҳисобга олиш, «Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида»ги Қонун тўғрисида кўпгина қизиқарли маълумотлардан бохабар қилдилар. Семинар иштирокчилари нафақат янги ахборот олишга, балки маърузачи экспертлардан малакали маслаҳатлар, тавсиялар ва ўзларини қизиқтирадиган саволларга жавоб олишга ҳам муваффақ бўлдилар. Уларнинг энг қизиқарлилари билан танишишни таклиф қиламиз.

 

 

Биометрик паспортнинг амал қилиш муддати (10 йил) тугаганидан сўнг қанча вақт ўтганидан кейин уни, жарима тўламасдан, янгисига алмаштириш мумкин?

К.И.

 

– Ўзбекистон Республикасида пас­порт тизими тўғрисидаги низомнинг1 7-бандига мувофиқ амал қилиш муддати тугаганидан кейин паспортни алмаштириш учун сиз 1 ойдан кечиктирмай доимий яшаш жойингиздаги хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмасига ёки борган мамлакатингиздаги Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасасига мурожаат қилишингиз керак.

 

* * *

Биометрик паспортда ёпиштирилган қоғоз – штрих-код ўчиб кетган. Бунинг бирор-бир оқибати бўладими?

И.Котова.

 

– Паспорт эгасига нисбатан мазкур ҳолат бўйича ҳеч қандай оқибатлар юзага келмайди, чунки унинг барча асосий биографик маълумотлари паспортига қайд этилган.

 

* * *

Ҳозир паспортлар биометрик паспортларга алмаштириляпти. Бундай алмаштириш яшаш гувоҳномасига эга бўлган фуқаролар учун ҳам назарда тутиладими?

Т.Демьянова.

 

– Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Рес­публикасида доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун яшаш гувоҳномаси билан паспортларни биометрик паспортларга алмаштириш назарда тутилмаган. Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги бўлмаган шахсларининг биометрик ҳаракатланиш ҳужжати тўғрисидаги низомга2 мувофиқ фуқаролиги бўлмаган шахслар учун хорижга чиқиш учун ҳаракатланиш ҳужжати жорий этилган.

 

* * *

Россия паспортига ва Россиядаги пропискага эга бўлганда ЎзР фуқаролигидан қандай қилиб чиқиш мумкин?

В.Б.

 

– Ўзбекистон Республикаси   фуқаролиги билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низом3 III (б) бўлимининг 1-бандига кўра, чет элда доимий яшовчи Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти номига ариза беради. Бунда илтимос қилувчининг аризаси ва зарур ҳужжатларнинг рўйхати Низом II (б) бўлимининг 1-бандида баён этилган талабларга мувофиқ келиши керак, соғлиқнинг ҳолати тўғрисидаги маълумотнома бундан мустасно. Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқиш тўғрисидаги ариза Ўзбекистон Республикаси Президенти номига мазкур мамлакатда Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ҳимоя қиладиган Ўзбекистон Республикаси дипломатик ва консуллик ёки бошқа муассасаси орқали берилади. Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқишни хоҳловчи шахс яшаётган давлатда дипломатик ваколатхона, консуллик муассасаси бўлмаган тақдирда у Ўзбекистон Республикасининг Ташқи ишлар вазирлигига мурожаат қилади.

«Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Қонуннинг (2.07.1992 йилдаги 632-XII-сон)
10-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқишига қадар чет давлат фуқаролигига мансублиги тан олинмайди. Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги, мазкур Қонуннинг 21-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармони чиққанидан кейин йўқотилади.

 

* * *

Яқинда Қирғизистондан синг­лим меҳмон бўлиб келди. Биз дарҳол вақтинчалик пропискани расмийлаштиришга киришдик. ТИИБ ходимлари барча зарур шаклларни тўлдиришди, уларни тўлдирганлик учун пул олишди, биз паспортларни рўйхатдан ўтказиш учун топшириш дарчасига келганимизда, Қирғизистон фуқаролари қариндошларининг яшаш жойига прописка қилинмайди, меҳмонхонада рўйхатдан ўтиш керак дейишди. Қандай ҳужжат асосида бизга рад жавоби беришди?

Н.Логинова.

 

– Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Респуб­ликасида бўлишлари қоидаларининг4 (бундан кейин – Қоидалар) 3-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлувчи хорижий фуқаролар ўзларини қабул қилувчи ташкилотлар (вазирлик­лар, идоралар, мулкчилик шакл­лари ва фаолият туридан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар, хорижий давлатларнинг доимий ваколатхоналари, халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналари, халқаро ва хорижий нодавлат (ҳукуматга қарашли бўлмаган) нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари)ни, шунингдек хусусий ишлар бўйича уларни Ўзбекистон Республикасига таклиф қилган шахсларни хабардор қилган ҳолда, хоҳишларига кўра меҳмонхоналарда ёки бошқа турар жойларда яшайдилар.

Хорижий фуқароларни хусусий ишлар бўйича Ўзбекистон Республикасига так­лиф қилган ва уларга турар жой берган шахслар бу фуқароларни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ички ишлар бошқармасининг тегишли бўлимларида ўз вақтида рўйхатдан ўтказилишини таъминлаш чора-тадбирларини кўришга ва уларга белгиланган бўлиш муддатлари тугаши билан Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетишларида кўмаклашишга мажбурдирлар.

Мазкур шахслар томонидан хорижий фуқароларга турар жой, транспорт воситалари берилишига ёки уларга бошқа хил хизматлар кўрсатилишига, агар бу Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги ва мазкур Қоидаларнинг бузилишига олиб келиши аниқ бўлса, йўл қўйилмайди.

Қоидалар бузилган тақдирда сиз Тошкент шаҳри ИИББ ёки Ўзбекистон Республикаси ИИВга ариза билан мурожаат қилишга ҳақлисиз.

 

* * *

 Россиядаги доимий яшаш жойига қайд этилгандан кейин Ўзбекистонда қанча кун туриш мумкин? 3 кун деб эшитган эдим, паспортчи эса 10–15 кун дейди.

Надежда Георгиевна.

 

– Ўзбекистон Республикасидан ташқарида доимий яшаш учун ҳисобдан ўтгандан кейин сиз республика ҳудудида 5 кун мобайнида туришингиз мумкин, байрам ва дам олиш кунлари бундан мустасно. Республика ҳудудида бундан кўпроқ вақт турилган тақдирда сиз ҳудудида яшаётган милиция таянч пунктидаги профилактика инспекторига мурожаат қилишингиз ва вақтинчалик ҳисобга туришингиз керак.

Бунинг учун сиз Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисида йўриқномага5 мувофиқ профилактика инспекторига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишингиз керак:

ЎзР ИИВ тасдиқлаган шаклда ариза;

паспорт;

контракт бўйича ҳарбий хизматчининг ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг шахсий гувоҳномаси (казармалар, корабллар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);

16 ёшга тўлмаган шахслар учун – туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва 35 х 45 мм ўлчамли иккита фотосурат;

мазкур Йўриқноманинг 2-иловасига мувофиқ турар жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериши тўғрисидаги аризаси (розилиги);

турар жой учун ҳужжатларнинг нусхалари;

ҳисобга олиш учун давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.

 

* * *

Корхонада хизмат автобуси бор, у ходимларни ишга олиб келади ва уйга олиб бориб қўяди. Ходимлар Тошкент вилоятида яшашади. Ушбу ходимлар Тошкент шаҳрида вақтинчалик пропискада бўлишлари керакми?

КБ инспектори.

 

– Тошкент шаҳрига бошқа шаҳарлардан меҳнат фаолияти билан шуғулланиш учун келадиган фуқаролар Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисида низомга6 мувофиқ ҳисоб даврида ишлаш ҳуқуқига эгалар.

Ҳисобга туриш учун фуқаро ўзи вақтинча туришни мўлжаллаётган жойдаги профилактика инспекторига мурожаат этиб, қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

ИИВ томонидан белгиланган шакл бўйича ариза;

паспорт;

контракт бўйича ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг шахсий гувоҳномаси (казармалар, корабллар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);

16 ёшга тўлмаган шахслар учун – туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва 35 х 45 мм ўлчамли иккита фотосурат;

уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериши тўғрисидаги аризаси (розилиги);

турар жой учун ҳужжатларнинг нусхалари;

ҳисобга олинганлик учун Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.

 

* * *

Агар ходимнинг яшаш жойи бўйича вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш муддати тугаса, у билан меҳнат шартномасини бекор қилиш керакми?

КБ инспектори.

 

– Ишлаш учун бошқа шаҳарлардан Тошкент шаҳрига келган фуқаролар ушбу ҳуқуққа эга бўлиш учун ҳисобга туришлари керак.

Ўзбекистон   Республикаси    фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисида йўриқномага кўра ҳисобга қўйилган фуқароларга ҳисоб даврида меҳнат фаолияти билан шуғулланишга рухсат берилган.

Тошкент шаҳри ва вилоятида яшаш жойи бўйича ҳисобга олиш муддати тугагач, сиз ходимни ҳисобни узайтиришга мажбур қилишингиз керак, у бош тортган тақдирда у билан меҳнат шартномасини бекор қилиш керак, акс ҳолда корхона раҳбарияти амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ маъмурий жавобгарликка тортилади.

 

* * *

Ходимни топилмалар бўлимининг паспорт йўқолганлиги тўғрисидаги маълумотномасига асосан ишга қабул қилса бўладими?

А.Р.

 

– Топилмалар бўлимининг маълумотномаси шахсни тасдиқлайдиган ҳужжат ҳисобланмайди. «Ўзбекистон Респуб­ликасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Қонуннинг 5-моддасига кўра фуқаронинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат пас­портдир.

 

* * *

Агар паспорт эгасининг мазкур ҳужжати шикастланган бўлса, унда фамилияси, исми, фотосурати ва бошқа маълумотлар ёмон ҳолда ва ноаниқ кўринса, ходимни ишга қабул қилиш мумкинми?

Р.Азизова.

 

– Шикастланган паспорт ҳақиқий деб ҳисобланмайди, шу боис фуқаро янги паспорт олиши керак, акс ҳолда у маъмурий жавобгарликка тортилади. Бундай шахслар ишга қабул қилинмайди.

 

* * *

ТМБ олишга ишончнома ёзилади, унда ишончнома эгасининг паспорт маълумотлари кўрсатилади. Марҳамат қилиб айтсангиз, ҳозир ишончномани биометрик паспорт бўйича қандай тўлдириш керак? Паспорт маълумотлари лотин шрифтида, қолган ҳаммаси бошқа тилларда бўлса?

Бухгалтер.

 

– Товар-моддий бойликларни олишга ишончномани тўлдириш чоғида унинг эгасининг маълумотлари биометрик паспортда кўрсатилган маълумотларга асосан, лотин шрифтида тўлдирилади.

 

1Президентнинг 5.01.2011 йилдаги ПФ-4262-сон Фармонига 1-илова.

2Президентнинг 5.01.2011 йилдаги ПФ-4262-сон Фармонига 2-илова.

3Президентнинг 20.11.1992 йилдаги ПФ-500-сон Фармони билан тасдиқланган.

4ВМнинг 21.11.1996 йилдаги 408-сон қарорига 2-илова.

5Ички ишлар вазирининг АВ томонидан 21.05.2012 йилда 2366-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

6ВМнинг 16.02.2012 йилдаги 41-сон қарорига 1-илова.

Прочитано: 173383 раз(а)

Комментарии к статье (223)

Ошибка: Xbb_Tags_Quote не найден. Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.
2015-03-17 15:29:49, Кожахметов Сакен Советбекович:
Гость_светлана
Добрый день! Прошу Вас конкретно сказать, нужен ли гражданам Узбекистана, вьезжающим в РФ по биометрическому паспорту. стикер ОВиР? Спасибо

Здравствуйте "Гость_светлана"!Согласно Порядка выезда за границу граждан Республики Узбекистан утвержденным Постановлением Кабинета Министров Республики Узбекистан  № 8 от 6.01.1995 года  – для выезда граждан Республики Узбекистан в страны СНГ в которые не требуется оформление въездных виз,  разрешительная запись (стикер) выезда за границу в отделе въезда-выезда и оформления гражданства  не оформляется.
Дополнительную информацию по данной теме вы можете получить по ссылке:    
http://vopros.norma.uz/question/group/32
2015-03-19 17:21:12, Гость_Зуля:
Мен ва турмуш ўртоғим 2003 йил Қорақалпоғистондан 7ўқиш, ишлаш ва яшаш учун Тошкентга кўчиб келганмиз.Доимий пропискамиз Тошкент вилоятида танишимизникида. Темир йўллар компанияси яшаш учун семейн. общежитьедан 2 хона берди. Ҳозир бу обшежитье хокимиятга қарашли, хусусийлаштирилмаган. 12 йилдан бери ҳар 6 ойда пропискамиз муддатини узайтирамиз.Биз доимий пропискага қачон ўтишимиз мумкин? Тошкент шаҳридан номимизга уй олишимиз мумкинми?  
2015-03-21 00:34:37, Кожахметов Сакен Советбекович:
Гость_
мен хозирда Россиядаман,паспортимни муддати тугаган,1ойдан утди,сабаби юкотгандим,бунга кандай чора курилади?
Ассалому алайкум "Гость_"! Уз саволингизга жавобни куйидаги манзилдан топасиз:
http://vopros.norma.uz/question/2285
2015-03-21 00:37:48, Кожахметов Сакен Советбекович:
Гость_Зуля
Мен ва турмуш ўртоғим 2003 йил Қорақалпоғистондан 7ўқиш, ишлаш ва яшаш учун Тошкентга кўчиб келганмиз.Доимий пропискамиз Тошкент вилоятида танишимизникида. Темир йўллар компанияси яшаш учун семейн. общежитьедан 2 хона берди. Ҳозир бу обшежитье хокимиятга қарашли, хусусийлаштирилмаган. 12 йилдан бери ҳар 6 ойда пропискамиз муддатини узайтирамиз.Биз доимий пропискага қачон ўтишимиз мумкин? Тошкент шаҳридан номимизга уй олишимиз мумкинми?  
Ассалому алайкум "Гость_Зуля"! Уз саволингизга жавобни куйидаги манзилдан топасиз:
http://vopros.norma.uz/question/group/105
2015-03-23 09:39:52, Гость_Рустам:
Ассалому алейкум! Мен Тошкент вилояти Зангиота туманида 10 йилдан бери яшайман ва доимий руйхатда тураман. Илгари 8 йил Тошкент шахрида яшаб (доимий руйхатим булган) кейин руйхатдан чикканман. Мен кайта руйхатга утсам буладими ёки номимга уй олсам буладими булар канака тартибда амалга оширилади? Жавобингиз учун олдиндан катта рахмат!!!
2015-03-24 17:15:41, Кожахметов Сакен Советбекович:
Гость_Рустам
Ассалому алейкум! Мен Тошкент вилояти Зангиота туманида 10 йилдан бери яшайман ва доимий руйхатда тураман. Илгари 8 йил Тошкент шахрида яшаб (доимий руйхатим булган) кейин руйхатдан чикканман. Мен кайта руйхатга утсам буладими ёки номимга уй олсам буладими булар канака тартибда амалга оширилади? Жавобингиз учун олдиндан катта рахмат!!!
Ассалому алайкум "Гость_Рустам"! Уз саволингизга жавобни куйидаги манзилдан топасиз:
http://vopros.norma.uz/question/group/105
2015-03-25 20:26:58, Гость_Sibman:
Ассалому алайкум, турар-жой нотурар жойга (формал тарзда)айлантирилиб, банкка кредитга гаровга қўйилган,  қарзи қопланмаганлиги сабабли мулк кредит қарзи эвазига банкнинг эгалигига ўтказилаяпти.
Савол 1: нотурар жойга алмаштирилгунга қадар турар жойда рўйхатга турган шахсларнинг тақдири нима бўлади?
Савол 2: турар жой нотурар жойга тўлиқ ўтказилиш процессида қонунчиликда у ерда рўйхатда турган шахсларнинг рўйхатдан чиқарилиши нормаси белгиланганми?
 
Жавоб учун олдиндан миннатдорчилик билдираман.
2015-04-07 22:32:52, Гость_:
Ассалом алейкум! Биз 2010 или Козокстонга кучиб кетудик,  онам ватанга келгиси келиябди. Козокстондан кайтиб, Узбекистонга келиш  мумкинми?
2015-04-08 18:30:31, Кожахметов Сакен Советбекович:
Гость_
Ассалом алейкум! Биз 2010 или Козокстонга кучиб кетудик,  онам ватанга келгиси келиябди. Козокстондан кайтиб, Узбекистонга келиш  мумкинми?

Ассалому алейкум "Гость_"! Уз саволингизга жавобни куйидаги манзилдан топасиз:
http://vopros.norma.uz/question/group/105
2015-05-04 10:58:38, Гость_лола:
Я нахожусь заграницей срок овира закончился  в апреле. Если я вернусь в сентябре, не будут ли  проблемы с оформлением нового стикера? Я больше никуда из этой страны не выезжала.
2015-05-07 05:50:16, Кожахметов Сакен Советбекович:
Гость_лола
Я нахожусь заграницей срок овира закончился  в апреле. Если я вернусь в сентябре, не будут ли  проблемы с оформлением нового стикера? Я больше никуда из этой страны не выезжала.

Здравствуйте "Гость_лола"! Рекомендую вам обратиться по ссылке: http://vopros.norma.uz/question/group/32, где вы можете найти ответ на свой вопрос.
2015-05-29 10:20:48, Гость_:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!
2015-06-08 10:57:32, Гость_:
Санжар Ходжаахмедов, эксперт-юрист
Гость_Жамол
Ассалому алайкум!
Мен ва онам Хоразм вилоятида пропискада эдик. Опам Тошкент шахрида номида уйи бор ва шу уйда доимий пропискада. Саволим "Тошкент шахри ва Тошкент вилоятида доимий прописка килиниши лозим булган шахслар-Узбекистон Республикаси фукаролари тоифалариннг Руйхати" 2-бандига мувофик опамнинг уйига мен ва онам доимий пропискага кириш учун паспорт столга мурожаат килдик. Улар онамни пропискага киритишиб мени пропискага киритишмади. Бу кайси тартиб асосида амалга оширилганини тушунтириб берсангиз. Жавобингиз учун олдиндан рахмат.
Ассалому алайкум "Гость_Жамол"! Уз саволингизга жавобни куйидаги манзилдан топасиз:
http://vopros.norma.uz/question/group/105
2
2015-06-17 16:59:12, Гость_:
Паспорт алмаштирилаётган вактда паспортга руйхатга олинганлик тугрисидаги печат никох тугрисидаги печат ва шу билан бирга  юмолок печать хам босилади. Юмалок печатни бостириш учун махалла комитетидан справка олиб келиш керакми.Паспортга юмалок печат босиш учун нима килиш керак ё узи хеч кандай талабларсиз босиладими.
2015-06-23 01:03:40, Кожахметов Сакен Советбекович:
Гость_
Паспорт алмаштирилаётган вактда паспортга руйхатга олинганлик тугрисидаги печат никох тугрисидаги печат ва шу билан бирга  юмолок печать хам босилади. Юмалок печатни бостириш учун махалла комитетидан справка олиб келиш керакми.Паспортга юмалок печат босиш учун нима килиш керак ё узи хеч кандай талабларсиз босиладими.

Паспортга:
ички ишлар идоралари бўлинмалари томонидан - паспорт эгасининг рўйхатдан ўтганлиги ва рўйхатдан чиққанлиги, хорижга чиқиш учун рухсатнома ёзувлари, ҳамроҳлик қилувчи шахслар (16 ёшгача бўлган болалар учун) ҳақидаги, илгари қўйилган қайдларни бекор қилиш ҳақидаги, шунингдек ҳарбий мажбурият ва паспорт алмаштирилган ҳолларда никоҳ қайд қилинганлиги ҳақидаги;
мудофаа ишлари бўйича бўлимлар томонидан - ҳарбий мажбурият тўғрисидаги;
чегара назорати бўлинмалари томонидан - Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасидан ўтганлик ҳолати ҳақидаги ва илгари қўйилган қайдларни бекор қилиш ҳақидаги;
фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини ёзиш идоралари томонидан - никоҳни қайд этиш ва бекор қилиш ҳақидаги;
Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасалари томонидан - консуллик рўйхатига олиш ёки консуллик рўйхатидан чиқариш ҳақидаги, хорижга чиқиш учун рухсатнома ёзуви ҳақидаги, ҳамроҳлик қилувчи шахслар ҳақидаги (16 ёшга тўлмаган болалар учун), никоҳни қайд этиш ва бекор қилиш ҳақидаги, илгари қўйилган қайдларни бекор қилиш ҳақидаги;
хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари томонидан - хорижий давлатларга кириш рухсатномалари (визалар) ҳақидаги қайдлар киритилади.
Фуқароларнинг розилигига кўра уларнинг паспортларига паспорт эгасининг қон гуруҳи ва қайси резусга мансублиги тўғрисидаги маълумотлар киритилади. (Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги Низом (ЎзР Президентининг 05.01.2011 й. ПФ-4262-сонли Фармонига 1-илова)
Сиз назарда тутаётган Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлигининг Хорижга чиқиш-кириш ва фуқаролик бошқармасининг гербли мухри қайд этиш ва рўйҳатдан чиқариш ёзувларини расман тасдиқлаш, Ўзбекистон Республикаси фуқароларига паспорт тизими бўйича жарималар қўллаш, шу билан биргаликда ушбу бошқарма томонидан бериладиган маълумотномалар ва бошқа хўжжатларни расман  тасдиқлашда ишлатилади.
Бу холат бўйича Сиз, доимий рўйхатда турадиган жойингиздаги маълумотларни йиғиш пунктига мурожаат этишингиз мумкин.
Ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар олдини олиш мақсадида турли инстанциялардан зарурий хужжат ва маълумотномаларни талаб қилиш хуқуқига эгадир.  (Ўзбекистон Республикасининг 15.04.2014й “Хуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги №ЎРҚ-371 Қонунининг 10-банди)
2015-07-28 17:13:44, Гость_мухаррам:
моя супруга выписалась с постоянной прописки из Самарканда и через 1,5 месяца поехала в Андижан прописаться но ей сказали что необходимо выплатить штраф в размере 1 го минимального оклада. вопрос: правильно ли сразу оштрафовать одним минимальным окладом?  
2015-08-03 10:15:59, Гость_Dilfuza:
Ассалому алайкум. Мен Қибрай туманида доимий руйхатда тураман. У ердан чиқиб Чирчиқ туманига доимий рўйхатга ўтмоқчиман. Бунинг учун қандай ҳужжатлар талаб этилади. Олдиндан раҳмат.
2015-09-13 20:57:10, Гость_:
Тошкент шаҳрида вақтинчалик прописка билан эски паспортни биометрик паспортга алмаштириш мумкинми?
2015-09-14 13:22:37, Кожахметов Сакен Советбекович:
Гость_
Тошкент шаҳрида вақтинчалик прописка билан эски паспортни биометрик паспортга алмаштириш мумкинми?

Паспорт тизими низомига кура фуқаро биометрик паспорт олиш учун доимий рўйхатда турадиган манзилига карашли Хорижга чикиш-келиш ва фукароликни расмийлаштириш булимига мурожаат килиши керак.
2015-09-20 04:27:07, Гость_фарид:
Ассалому алайкум,  мен 79 йили Россия Федерасиясида туғилдим 2008 йилда ФБШ паспорт олдим 2015 йилда яна 5 йилга узайтирилди мен хозирда 1нафар фарзандим бор мен качон фуқаролик паспорти оламан

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика