Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 31 / Бизнинг маслаҳатлар

Ошхона касаначисига имтиёзлар борми?

ЯСТ тўловчи кичик корхонамизнинг асосий фаолият тури умумий овқатланиш ҳисобланади. Маълумки, Президентимизнинг 2006 йил 5 январдаги ПФ-3706-сон Фармони 3-бандига кўра товарлар (ишлар ва хизматлар) ишлаб чиқариш бўйича касаначиларга буюртма берадиган корхоналар 2006 йилнинг 1 февралидан бошлаб 2014 йилнинг 1 январигача, меҳнат шартномаси асосида касаначиларга тўланадиган маблағларга тенг миқдорда, меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан ягона ижтимоий тўловни тўлашдан озод қилинган. Тузилган меҳнат шартномаси асосида корхонага бухгалтерия ҳисоби бўйича хизматлар кўрсатадиган касаначи ногирон меҳнатидан фойдаланадиган умумий овқатланиш корхонаси ҳам мазкур имтиёзни татбиқ этса бўладими?

Одилжон Муродов,

корхона бош бухгалтери.

Тошкент вилояти.

– Президентимизнинг 5.01.2006 йилдаги «Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПФ-3706-сон Фармони иш билан банд бўлмаган аҳолини ишлаб чиқаришга жалб этиш, оила бюджети даромадларини кўпайтириш, уй меҳнатидан фойдаланган ҳолда бутловчи қисмлар, тайёр маҳсулотларнинг айрим турларини ишлаб чиқариш ва баъзи бир хизматлар кўрсатишни ташкил этиш орқали йирик саноат корхоналарининг ишлаб чиқариш фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида қабул қилинган. Қолаверса, саноат корхоналари билан уларнинг буюртмалари асосида уйда маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш, биринчи навбатда, саноат ишлаб чиқариши самарадорлигини ошириш имконини берадиган тикувчилик, атторлик, ипакчилик, қайта ишлаш, мебель, электрон саноатида, шунингдек телекоммуникация, сервис ва хизмат кўрсатиш тармоқларида касаначилик билан шуғулланаётган фуқаролар ўртасида кооперацияни ривожлантириш ушбу қонун ҳужжатининг мақсадларидандир.

Фармоннинг амал қилиши Президентнинг «Аҳоли бандлигини ошириш ҳамда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» қарори (2007 йил 6 апрелдаги ПҚ-616-сон) 2-бандига мувофиқ иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари, биринчи галда транспорт, алоқа, қурилиш ва қурилиш индустриясининг йирик корхоналарига, шунингдек тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган кичик саноат корхоналарига нисбатан ҳам жорий этилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 11.01.2006 йилдаги 4-сон қарори билан тасдиқланган Касаначилик тўғрисида низом билан белгиланишича, «касаначилик» тушунчаси тузилган меҳнат шартномасига мувофиқ жисмоний шахс – касаначининг яшаш жойи бўйича ёки унга ёхуд унинг оила аъзоларига тегишли бўлган бошқа биноларда иш берувчининг буюртмалари бўйича товарлар ишлаб чиқариш ёки хизматлар кўрсатиш бўйича касаначи томонидан амалга оширилаётган ишни англатади. Иш берувчи – касаначи билан тузилган меҳнат шартномасига мувофиқ касаначи учун ишлаб чиқариш биносини белгилайдиган, уни асбоб-ускуналар, жиҳозлар, материаллар, бутловчи буюмлар, хом ашё ва бошқа ишлаб чиқариш воситалари билан таъминлайдиган, бажарилган ишни қабул қилиб оладиган ва унга ҳақ тўлайдиган юридик шахс ҳисобланади.

Шундан келиб чиқиб, юқорида айтилган Президентнинг Фармони, қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, буюртмачилар (иш берувчилар) бўлиб саноат ишлаб чиқариш корхоналари, шунингдек алоқа, қурилиш корхоналари ва бошқалар бўлиши кўзда тутилади.

Сизнинг ташкилотингиз умумий овқатланиш корхонаси бўлганлиги сабабли у уйда бухгалтерия ҳисоби бўйича хизматлар кўрсатишга меҳнат шартномаси тузилган касаначи ходимга ҳисобланган даромадлардан ЯИТ тўлаш бўйича ПФ-3706-сон Фармон билан белгиланган имтиёзни қўллашга ҳақли эмас.

Сиз касаначиларнинг даромадлари бўйича ягона ижти­моий тўловни белгиланган тартибда ҳисоблаб ёзишингиз ва тўлашингиз керак бўлади.

Жавобни экспертимиз Ғуломжон ТЎЛАГАНОВ
тайёрлади.

 

Прочитано: 2373 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика