Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 22 / Бизнинг маслаҳатлар

Қолдиқ қолишига йўл қўйманг ёки мавсумий ишловчилар ҳам шжбпҳ тақдим этишлари лозимлиги хусусида

Корхонамизга мавсумий тусдаги ишларни бажариш учун келган ходимлар баъзида Халқ банкида очиладиган ўзларининг ШЖБПҲни тақдим қилмасдан меҳнат фаолиятини юритишади. Бухгалтеримиз ҳам уларга ҳисобланган иш ҳақидан даромад солиғи ва шахсий жамғариб бориладиган мажбурий пенсия бадалларини ушлаб қолади.
Ходим ШЖБПҲни тақдим қилмаган тақдирда, унга мажбурий пенсия бадалининг ҳисобланиши шартми? Ҳисобланиши шарт бўлса, ушбу ходимларга ҳисобланган, лекин ШЖБПҲ мавжуд эмаслиги сабабли Халқ банкига ўтказилмай қолган пенсия бадали 6510-счётда қолдиқ бўлиб қолиши мумкинми?
Абдураҳмон Муҳаммедов,
доимий ўқувчингиз.

 

– Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг (МВ, ДСҚ ва МБ бошқарувининг АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган, бундан кейин – 1515-сон Низом) 1-бандига кўра меҳнат фаолиятини меҳнат шартномалари бўйича амалга ошираётган фуқаролар (улар жумласига ишловчи пенсионерлар, ўриндошлар ҳам киради), шунингдек фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар бўйича ишларни бажарадиган фуқаролар, агар ушбу ходимлардан қонунга мувофиқ жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ушланса, жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчилар сифатида жамғариб бориладиган пенсия тизимининг мажбурий иштирокчилари ҳисобланадилар. Уларнинг ШЖБПҲга мажбурий бадаллари бюджетга тўланадиган солиқлар ва мажбурий тўловларга тенглаштирилган.
1515-сон Низомнинг 4-бандига биноан, иш берувчи юридик шахс­лар ўз ходимларининг ШЖБПҲга, мазкур юридик шахс ходим учун асосий иш жойи ҳисобланиши ёки у ўриндошлик ёхуд фуқаролик-ҳуқуқий шартнома бўйича ишлашидан қатъи назар, мажбурий бадалларни ҳисоблаб чиқаришга мажбурдирлар.
Жамғариб бориладиган пенсия тизимида шахсий ҳисобда турган (ШЖБПҲ ва жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасига эга бўлган) фуқаролар иш берувчи билан меҳнат шартномасини тузиш чоғида (бунга ўриндошлик ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартномалари ҳам киради) иш берувчига ўз ШЖБПҲлари тўғрисида маълумотларни тақдим этадилар.
Шундай экан, корхонангизда меҳнат шартномалари асосида мавсумий тарзда меҳнат қилувчи ходимлар (гарчанд улар ШЖБПҲни тақдим қилмасалар-да) агар уларнинг иш ҳақи тарзидаги даромадларидан қонунга мувофиқ жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ушланса, улар жамғариб бориладиган пенсия тизимининг иштирокчилари ҳисобланадилар ва уларга мажбурий пенсия бадаллари ҳисобланиши керак бўлади.
Иш берувчилар фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни бюджетга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлаш билан биргаликда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлаш учун белгиланган шакл ва муддатларда ажратадилар. Бунда мажбурий жамғариб бориладиган пенсия бадалларини ўтказиш тўлов топшириқномаси воситасида амалга оширилиб, унда омонатчининг реквизитлари, ўтказиш мақсади, ўтказилаётган жамғариб бориладиган пенсия бадалларининг суммаси, иш берувчи жойлашган ердаги Халқ банки филиалига юборилган реестрнинг рақами ва санаси кўрсатилади.
Мажбурий жамғариб бориладиган пенсия бадалларини киритишни иш берувчи пул маблағларини, кейин ушбу маблағларни фуқароларнинг ШЖБПҲга қайд этиш учун Халқ банки филиалидаги махсус транзит ҳисобвараққа ўтказиш йўли билан амалга оширади.
1515-сон Низомнинг 10-бандида иш берувчи ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-кунига қадар ўзи жойлашган жойдаги Халқ банки филиалига жамғариб бориладиган пенсия бадаллари ўтказилганлиги тўғрисида тўлов ҳужжатининг кўчирма нусхасини, белгиланган тартибда ШЖБПҲ рақамлари, ҳар бир ходимнинг фамилияси, ҳисоблаб ёзилган иш ҳақи ва жамғариб бориладиган пенсия бадаллари суммаси кўрсатилган ҳолда ходимлар реестрини тақдим этади. Бир сўз билан айтганда, ШЖБПҲни расмийлаштириш мажбурияти иш берувчининг зиммасидадир.
Саволингизнинг иккинчи қисмига келсак, 1515-сон Низомнинг 11-бандига кўра, юридик шахс – хўжалик юритувчи субъект қуйидаги бухгалтерия ёзувларини қайд этади:
а) қонунга биноан ҳисоблаб ёзилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан ушбу суммани тегишинча чегирган ҳолда ходимнинг ҳисоблаб ёзилган иш ҳақидан ШЖБПҲга ушланган мажбурий бадаллар суммалари бухгалтерия ҳисобида очилаётган 6530-«Шахсий жамғариб бориладиган ҳисобварақларга тўловлар» ҳисобварағи кредити бўйича бюджетга тўловлар бўйича қарзни ҳисобга олиш (турлари бўйича) ҳисобварағи (6400) билан коррес­понденцияда акс эттирилади;
б) ушланган мажбурий бадаллар суммаларини ходим ШЖБПҲига ўтказиш бухгалтерия ҳисобида 6530-«Шахсий жамғариб бориладиган ҳисобварақларга тўловлар» ҳисобварағи дебети ва пул маблағларини ҳисобга олиш ҳисобварақлари кредити бўйича акс эттирилади.
Халқ банки филиали ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 20-кунига қадар, давлат солиқ хизматининг тегишли ҳудудий органига, 1515-сон Низомда белгиланган шаклда фуқароларнинг ШЖБПҲига бадаллар киритган юридик шахслар тўғрисида маълумотларни (қоғозли ва электрон шаклларда) тақдим этади.
Жамғариб бориладиган пенсия бадалларининг омонатчиси бўлмиш иш берувчи амалдаги қонунларга мувофиқ Халқ банки филиалига тақдим этиладиган, ШЖБПҲга ҳисобга қўйиш учун зарур маълумотларнинг, шунингдек фуқароларнинг шахсий маълумотлари билан боғлиқ барча ўзгаришлар (меҳнат шартномасини тузиш ёки бекор қилиш, паспорт маълумотларини ва шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларини юритиш учун зарур бошқа маълумотлар) тўғрисидаги маълумотларнинг тўғрилиги ва ШЖБПҲга бадалларни ўз вақтида киритиш ҳамда уларнинг талабларига кўра фуқароларга ҳисоблаб ёзилган ва киритилган жамғариб бориладиган пенсия бадаллари тўғрисида маълумотларнинг тақдим этилиши учун жавобгардир.
Шу тариқа, ходимларга ҳисобланган мажбурий пенсия бадаллари сиз айтгандай 6510-счётда эмас, балки 6530-счётда қолдиқ бўлиб қолмаслиги лозим.

Прочитано: 2390 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика