Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 20 / Бизнинг маслаҳатлар

ТУРИСТИК ХИЗМАТ бу –бир неча хизматлар йиғиндиси эмас, ЯГОНА ХИЗМАТ

Корхонамиз туристик хизматлар кўрсатади (ХХТУТ бўйича коди – 91620). Фаолиятимиз давомида эркин алмаштириладиган валютада ҳақ тўлаш эвазига туристларни қабул қиламиз, меҳмонхоналардан жойларни банд қиламиз, транспорт масалаларини ҳал этамиз, гидларни етказиб берамиз ва бошқа туризм билан боғлиқ хизматларни кўрсатамиз.

Республика Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 29 июндаги 245-сон қарори билан тасдиқланган Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотиш тартибининг 3-бандида микрофирмалар, кичик корхоналар ўзлари ишлаб чиқарган товарлар (ишлар, хизматлар)ни экспорт қилишдан тушадиган валюта тушумини мажбурий сотишдан озод қилиниши белгиланган.

Бизнинг корхонамиз томонидан кўрсатилаётган туристик хизматлар ҳам ўзимиз ишлаб чиқарган товарлар (ишлар, хизматлар)ни экспорт қилишга кирадими ва бу хизматларни кўрсатишдан келиб тушган валюта тушумини мажбурий сотишдан озод қилинганмизми?

Корхона бош бухгалтери.

 

–  Сиз эслатиб ўтган Тартибнинг (ВМнинг 29.06.2000 йилдаги 245-сон қарори билан тасдиқланган, кейинги ўринларда – 245-сон Тартиб) 2-бандига кўра корхоналар мажбурий сотишни товарлар ва хизматлар экспортидан олинган хорижий валютадаги тушумдан амалга оширадилар.

245-сон Тартибнинг 3-бандига кўра микрофирмалар, кичик корхоналар ўзлари ишлаб чиқарган товарлар (ишлар, хизматлар)ни экспорт қилишдан тушадиган валюта тушуми мажбурий сотишдан озод қилинади (табиий газ экспорти ва транзитини амалга оширадиган корхоналардан ташқари).

«Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида»ги Қонуннинг (14.06.1991 йилдаги 285-XII-сон) 11-моддасида ҳамда Эркин алмаштириладиган валютага экспорт қилишда имтиёзлар ва преференцияларни қўллаш мақсадида ўзи ишлаб чиқарган товарларни (ишларни, хизматларни) аниқлаш қоидаларида (АВ томонидан 16.02.2011 йилда 2195-сон билан рўйхатдан ўтказилган, кейинги ўринларда – 2195-сон Қоидалар) ҳам Ўзбекистон Республикасининг юридик ёки жисмоний шахси томонидан хорижий давлатнинг юридик ёки жисмоний шахси учун ишлар бажариши (хизматлар кўрсатиши), уларнинг бажарилиш (кўрсатилиш) жойидан қатъи назар, ишлар (хизматлар) экспорти эканлиги кўрсатилган.

қонун ҳужжатларининг қуйидаги қоидалариўзлари ишлаб чиқарган товарлар (ишлар, хизматлар) тушунчасининг туризм хизматига қанчалик тегишли эканлигини белгилайди.

«Туризм тўғрисида»ги Қонуннинг (20.08.1999 йилдаги 830-I-сон, кейинги ўринларда – 830-I-сон Қонун) 3-моддасига кўра ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ саёҳатларни ва улар билан боғлиқ хизматларни ташкил этиш борасидаги фаолият – туристик фаолият деб эътироф этилади. Шунингдек, белгиланган тартибда рўйхатга олинган ва туристик хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш учун лицензияси бўлган корхона, муассаса, ташкилот­лар туристик фаолият субъектлари бўлиб ҳисобланади.

2195-сон қоидаларнинг 5-бандига кўра ўзи ишлаб чиқарган иш (хизмат) деганда корхона томонидан ўз кучи билан бажарилган (кўрсатилган) иш (хизмат) тушунилади.

Ушбу қоидалардан келиб чиқсак, туристик хизмат – ўз таркибида бир неча хизматлар комплексини жамлаган ягона хизмат ҳисобланади. Бу алоҳида 830-I-сон Қонун билан тартибга солинади ва унга асосан кўрсатиладиган туристик хизматларга унинг таркибига кирувчи алоҳида хизматлар сифатида эмас, ягона хизмат тури сифатида қаралади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, туристик фаолият субъектлари томонидан Қонунга мувофиқ туристик хизматлар таркибига кирадиган хизматлар кўрсатилиши ўз кучи билан бажарилган (кўрсатилган) иш (хизмат) бўлиб ҳисобланади ва микрофирмалар, кичик корхоналар томонидан ушбу хизматлар экспорт қилинишидан келиб тушган валюта тушуми 245-сон Тартибнинг 3-бандига асосан мажбурий сотишдан озод қилинади.

Жавобни экспертимиз

Мурод МУҲАММАДЖОНОВ тайёрлади.

Прочитано: 2809 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика