Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 17 / Бизнинг маслаҳатлар

Солиқ тўлаш тартиби фаолият турига боғлиқ ёки солиқ тўловчи кадастр хизматининг иши учун жавоб бермайди

Жамиятимизга 2013 йил март ойида туман Давлат солиқ инспекциясининг камерал назорат бўлимидан талабнома келди. Унда кўрсатилишича, жамиятимиз ягона ер солиғи эмас, ЯСТ тўлаши керак экан. Камерал назорат бўлимидан бунинг сабабини сўраганимизда улар 4,6 га еримизнинг норматив қийматини баҳолатмаганимизни, шу сабабли ЯСТ тўлашимиз кераклигини айтишди.

Ҳақиқатан ҳам ягона ер солиғи тўловчиси бўлиб қолишимиз учун еримизнинг норматив қийматини баҳолатишимиз керакми?

О.Қодиров,

«ECO-CHICKEN» МЧЖ директори.

– Хатингизда асосий фаолиятингизни кўрсатмаганлигингиз сабабли аввало ягона ер солиғининг элементларини аниқлаб ўтмоқчимиз.

Солиқ кодексининг (СК) 24-моддасида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг элементлари кўрсатилган бўлиб, унга кўра солиқ тўловчилар, шунингдек ушбу солиқ ёки бошқа мажбурий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш учун зарур элементлар белгилаб қўйилган тақдирдагина солиқ белгиланган деб ҳисобланади.

Мазкур моддага кўра солиқ солиш объекти, солиқ солинадиган база, ставка, ҳисоблаб чиқариш тартиби, солиқ даври, солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва тўлаш тартиби солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг элементлари ҳисобланади.

Шундан келиб чиқиб, ягона ер солиғи тўловчиси тушунчасига аниқлик киритсак. СКнинг 362-моддасига кўра қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчилар, қишлоқ хўжалиги йўналишидаги илмий-тадқиқот ташкилотларининг тажриба-экспериментал хўжаликлари ва таълим муассасаларининг ўқув-тажриба хўжаликлари, қишлоқ хўжалигини юритиш учун маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ўзларига белгиланган тартибда берилган ер участкаларига эга бўлган юридик шахслар, ер участкаларидан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ёхуд ер участкаларидан фойдаланган ҳолда фақат қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш асосий фаолият тури бўлган юридик шахслар ягона ер солиғини тўловчилари ҳисобланади.

Ягона ер солиғини тўлаш тартибини қўллашнинг ўзига хос хусусиятларидан бири солиқ тўловчи ҳар йили жорий солиқ даврининг 1 февралига қадар солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига ўтган солиқ даврида қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва қайта ишлашнинг умумий ҳажмида қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг ўзи етиштирган ва қайта ишлаган улуши кўрсатилган маълумотномани тақдим этиши керак.

Қонун ҳужжатларига мувофиқ қишлоқ хўжалигини юритиш учун эгалик қилишга, фойдаланишга ёки ижарага берилган ер участкаси солиқ солиш объекти ва ҳақиқатан ҳам ушбу ер участкаларининг қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган норматив қиймати солиқ солинадиган база ҳисобланади.

Лекин, Ўзбекистон Республикасидаги қишлоқ хўжалик товарлари ишлаб чиқарувчиларнинг қишлоқ хўжалик ерлари меъёрий баҳосини аниқлашнинг муваққат йўриқномасига («Ергеодезкадастр» қўмитасининг АВ томонидан 19.04.2006 йилда 1563-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган) асосан ҳар бир хўжалик бўйича қишлоқ хўжалиги ерларининг норматив қиймати Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси томонидан 3-5 йил даврийлик интервалида белгиланади. Ернинг норматив қийматини белгилатиш солиқ тўловчининг мажбурияти эмас.

Агар ўтган солиқ даври якунлари бўйича ягона ер солиғи тўловчиси СК 362-моддасининг юқорида белгиланган шартларига жавоб бермаса, солиқ тўловчи жорий солиқ даврининг бошидан бошлаб умумбелгиланган солиқларни ёки ягона солиқ тўловини тўлашга ўтиши белгиланган.

Ернинг норматив қиймати ҳақидаги маълумотлар давлат солиқ хизмати органларида бўлмаслиги ёки Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг ҳудудий идоралари томонидан тақдим этилмаслиги солиқ тўловчи учун солиқ солиш тартибини ўзгартирмайди. Агар сизнинг асосий фаолиятингиз тури ер участкаларидан фойдаланган ҳолда фақат қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш бўлса, сизда ягона ер солиғини тўлаш ҳуқуқи сақланиб қолаверади.

Жавобни экспертимиз

Мурод МУҲАММАДЖОНОВ тайёрлади.

Прочитано: 2831 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика