Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 16 / Бизнинг маслаҳатлар

Материалларнинг қиймати киритилмайди ёки қурилиш ташкилотларида солиқ солишнинг ўзига хос жиҳати

Бизнинг МЧЖ шаклидаги кичик корхонамиз пудрат шартномаси бўйича буюртмачидан ўзининг автомобилларига сарфлаш учун ёнилғи маҳсулотларини қабул қилиб олади, ушбу автомобиллар билан буюрт­мачининг тегишли объектида қурилиш-монтаж ишларини бажаради.

Буюртмачидан олинган ёнилғи маҳсулотларини қайта ишлашга берилган материал деб ҳисоблаш мумкинми? Унинг қиймати бажарилган ишлар ҳажмига киритиладими ҳамда ушбу суммага ЯСТ солинадими?

Дилноза Шукурова, МЧЖ бош бухгалтери.

Термиз шаҳри.

 

– Солиқ кодексининг 355-моддасига кўра солиқ солиш мақсадида ялпи тушум таркибига қурилиш, қурилиш-монтаж, таъмирлаш-қурилиш, ишга тушириш-созлаш, лойиҳа-қидирув ва илмий-тадқиқот ташкилотлари учун – ўз кучлари билан бажарилган, тегишинча қурилиш, қурилиш-монтаж, таъмирлаш-қурилиш, ишга тушириш-созлаш, лойиҳа-қидирув ва илмий-тадқиқот ишларини реализация қилишдан тушган тушум киритилади.

Бунда, агар юқорида қайд этилган ишларни материаллар билан таъминлаш мажбурияти шартномага биноан буюртмачининг зиммасида бўлса, ушбу материалларга бўлган мулк ҳуқуқи буюртмачининг ўзида сақланиб қолган тақдирда, ўз кучлари билан бажарилган ишларни реализация қилишдан олинадиган тушум бажарилган ҳамда тасдиқланган ишларнинг буюртмачи материалларининг қиймати киритилмаган ҳолдаги қиймати сифатида белгиланади.

Тегишинча, қайта ишлашга олинган материалларнинг қиймати бажарилган ишлар ҳажмига киритилмайди ва унга ягона солиқ тўлови солинмайди.

Қурилиш ишларини амалга ошириш чоғида буюртмачи томонидан пудрат ташкилотининг материаллари, шу жумладан дизель ёқилғиси, агар шартнома унга қурилиш объектини ўз материаллари билан таъминлаш мажбуриятини белгиласа, қайта ишлашга берилган хом ашё шартларида тақдим этилиши мумкин.

Шуни қайд этиш лозимки, ушбу операция қайта ишлашга берилган хом ашёни қабул қилиш-топшириш далолатномаси ёки уни беришга юкхат билан расмийлаштирилади, улар икки нусхада тузилади ва иккала тараф томонидан имзоланади.

Пудратчи шартномада назарда тутилган ишлар бажарилганидан кейин буюртмачига қайта ишлашга берилган хом ашёдан қандай фойдаланганлиги тўғрисида ҳисобот тақдим этади. Ёнилғи-мойлаш материаллари, шу жумладан дизель ёқилғиси бўйича ҳисобот унга илова қилинадиган йўл варақлари асосида тузилади.

 

Жавобларни экспертимиз Ғуломжон ТЎлаганов тайёрлади.

Прочитано: 2437 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика