Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 14 / Солиқ солиш

Ўз хом ашёмиздан ўзимиз тайёрладик ёки имтиёзли солиқ солиш мақсадида ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотнинг мезонлари тўғрисида

Буюртмачи корхонадан қайта ишлашга берилган хом ашёни қайта ишлаш маҳсулотини реализация қилишга солиқ солиш тартибини қуйидаги икки мисолда тушунтириб берсангиз.

Улгуржи савдо корхонаси газлама харид қилди ва уни кийим тикиш учун ишлаб чиқариш корхонасига берди. Солиқ солиш мақсадида кийимни реализация қилиш қандай эътироф этилади: товарлар билан савдо қилиш дебми ёки ўз маҳсулотини реализация қилиш дебми?

Ишлаб чиқариш корхонаси хом ашё сотиб олди ва унинг бир қисмини қайта ишлаш учун бошқа корхонага берди. Қайта ишлангандан кейин олинган тайёр маҳсулот экспортга етказиб берилади. Ўз маҳсулотини экспорт қилган ҳолда белгиланган имтиёзлар биринчи корхонага татбиқ этиладими?

Бухгалтер.

 

– Эркин алмаштириладиган валютага экспорт қилишда имтиёзлар ва преференцияларни қўллаш мақсадида ўзи ишлаб чиқарган товарларни (ишларни, хизматларни) аниқлаш қоидаларида1 белгиланишича, хом ашёни қайта ишлашга берган корхона учун агар шу берилган хом ашё ўзи ишлаб чиқарган маҳсулот бўлса, ундан олинган маҳсулот ўзи ишлаб чиқарган маҳсулот ҳисобланади.

Биринчи ҳолда улгуржи савдо корхонаси қайта ишлашга берилган хом ашёни (газлама) олган, уни ишлаб чиқармаган. Шу боис у қайта ишлашдан кейин олган маҳсулот (кийим) товар деб, уни реализация қилиш эса савдо фаолияти деб ҳисобланади.

Иккинчи ҳолда ҳам шунга ўхшаш вазиятни кўрамиз. Ишлаб чиқариш корхонаси четдан харид қилинган хом ашёни қайта ишлашга берган. Шу сабабли ундан олинган тайёр маҳсулот ўзи ишлаб чиқарган маҳсулот деб ҳисобланмайди. Шу муносабат билан у ўз маҳсулотини экспорт қилувчи корхоналарга берилган қуйидаги имтиёзларни қўллашга ҳақли эмас:

ўзи ишлаб чиқарган товарларни ЭАВда экспорт қилишнинг улушига боғлиқ ҳолда – белгиланган фойда солиғи ва мол-мулк солиғи ҳамда ЯСТ ставкаларини 30 ёки 50 фоизга пасайтириш (Президентнинг 5.06.2000 йилдаги ПФ-2613-сон Фармони 1-банди);

агар корхона микрофирмалар ва кичик корхоналарга мансуб бўлса, ўзлари ишлаб чиқарган товарлар (ишлар, хизматлар)ни экспорт қилишдан тушадиган валюта тушумининг бир қисмини мажбурий сотишдан озод қилиш (Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотиш тартиби2 3-бандининг «е» кичик банди).

Ўз маҳсулоти ҳамда экспорт учун харид қилинган товарлар учун, башарти чет эл валютасида тўланса, экспортчилар (ҚҚС тўловчилар) ҚҚСнинг ноль даражали ставкасини қўллашлари мумкин (Солиқ кодексининг 212-моддаси).

 

1МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 16.02.2011 йилда 2195-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

2ВМнинг 29.06.2000 йилда 245-сон қарори билан тасдиқланган.

Жавобларни «Norma Ekspert» мутахассислари тайёрладилар.

Прочитано: 2351 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика