Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 13 / Тадбиркорлик

Келишиб олиб, бошқа судлашманг ёки келишув битими суд ишини низони ҳал қилиш юритишнинг исталган босқичида дастаги сифатида

Суд жараёнининг қайси босқичида келишув битимини тузиш мумкин? Уни тузиш қандай афзалликлар беради?

– Савдо ва хизматлар кўрсатиш соҳасида кўпинча тадбиркорлик субъектлари ўртасида низолар юзага келади, уларни тез ва самарали ҳал этиш зарур. Юзага келган ихтилофларни ҳал этиш усулларидан бири келишув битимини тузиш ҳисобланади.

Ушбу битим ўзаро ён босиш воситасида тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги низога барҳам бериш ёки бошқача ноаниқликни бартараф этишга қаратилган. Келишув битимига бошқача таъриф ҳам бериш мумкин: низо тарафларидаги ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларни тугатишга ҳамда янги ҳуқуқий муносабат (ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлар) пайдо бўлишига йўналтирилган битим ана шундай битим ҳисобланади.

«Банкротлик тўғрисида»ги Қонун1 3-моддасига кўра «келишув битими – тарафларнинг суд низосини ўзаро ён бериш асосида тугатиш тўғрисидаги битими». Олий хўжалик суди Пленумининг «Келишув битимини тасдиқлашда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси нормаларининг қўлланилиши ҳақида»ги қарори (18.12.2009 йилдаги 204-сон) билан белгиланишича, «...келишув битими деганда, ўзаро келишишга асосланган, даъво талаби (талаблари)га нисбатан аниқликка эришишга қаратилган, низони ҳал қилиш тўғрисидаги тарафларнинг ёзма келишуви тушунилади».

Хўжалик процессуал кодексининг (ХПК) 40-моддасига кўра келишув битимини суд жараёнининг ҳар қандай бос-қичида ва исталган инстанцияда тузиш мумкин. «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонун эса (29.08.2001 йилдаги 258-II-сон) уни суднинг ҳал қилув қарорини ижро этиш босқичида ҳам тузиш имкониятини беради.

Бироқ, ҳуқуқни қўллаш амалиётининг кўрсатишича, кўпгина тадбиркорлар ўзаро даъво-эътирозларни ҳал қилишнинг бундай шаклини билмайдилар. Бунга бир мисол келтирамиз.

«Д» МЧЖ хўжалик судига 2 та пудрат шартномаси асосида бажарган ишлари учун «Ш» МЧЖдан қарзни ундириш тўғрисида ариза берди. «Ш» МЧЖ вакили суд мажлисига келмади, ҳолбуки тарафлар бу ҳақда лозим даражада хабардор қилинган эдилар. Биринчи инстанция суди иш материалларидаги мавжуд ҳужжатлар (далиллар) асосида ва амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ «Д» МЧЖ даъво талабларини қондириб, жавобгардан пеня ва тўланган давлат божи ундирди.

«Ш» МЧЖ ушбу қарорга рози бўлмай, апелляция шикоятини берди, унда суд далилларни ҳар томонлама ва чуқур ўрганмай, ишнинг барча ҳолатларини аниқламай, қарзни ундириш тўғрисида олдиндан қарор чиқарганлигини кўрсатди. Апелляция инстанцияси низони кўриш чоғида иккала тараф ўзларининг шартномавий мажбуриятларини тўлиқ бажармаган деган хулосага келди. Даъвогар шартномада назарда тутилган муддатларга амал қилмаган, жавобгар эса бажарилган ишлар учун ҳақ тўлашни орқага сурган. Мазкур ҳолатни ҳисобга олиб, тарафлар юзага келган низони ўзаро ён бериш шартларида ўзаро келишиб ҳал этишга тайёрликлари тўғрисида хулосага келдилар, бироқ буни қандай қилиб расмийлаштиришни билмадилар.

Юристлар уларга низони апелляцияда кўриб чиқиш босқичида келишув битимини тузишда ёрдам бердилар. Илгарироқ келишувга эришилганда, иккала тараф нафақат пул, моддий ва маънавий харажатлар қилмаган, балки бир-бирлари билан ҳамкорлик муносабатларини сақлаган ҳам бўлар эдилар.

Дарвоқе, ҳеч қачон келишувга эришиш кечлик қилмайди. Зеро, бундай вазиятлар юзага келганда, ХПКнинг 40-моддасига кўра, хўжалик судлови жараёни тарафлари унинг исталган босқичида келишув битимини тузиш ҳуқуқига эгалар. Унда қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:

  • иш кўрилаётган суднинг номи;
  • даъвонинг номи ва реквизитлари;
  • иш иштирокчилари ва улар вакилларининг рўйхати (ишончнома асосида);
  • даъвогарнинг эълон қилинган талаблари;
  • ҳар бир тараф рози бўлган талаблар рўйхати ва уларни бажариш муддатлари;
  • суд харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлаш усули.

Тарафларнинг судга келишув битимини тақсимлаш ва иш юритишни тугатиш тўғрисидаги илтимоси унинг матнини тугаллаши керак.

Суд мазкур иш бўйича муҳокамани тугатганидан ва келишув битимини тасдиқлаганидан кейин у тарафлар учун мажбурий ҳужжат ҳисобланади.

Келишув битимини тузиш қуйидаги афзалликларга эга:

  • у билан ишнинг якунланиши тарафларнинг вақтини тежайди;
  • у дарҳол қонуний кучга киради ва тарафлар томонидан дарҳол ижро этилиши керак;
  • у шахслар томонидан ихтиёрий равишда ушбу битим билан назарда тутилган тартиб ва муддатларда ижро этилади. Агар келишув битими ихтиёрий равишда ижро этилмаса, суднинг ажрими ҳакамлик суди томонидан келишув битимини тузган шахснинг илтимосномасига кўра бериладиган ижро варақаси асосида мажбуран ижро этилиши керак;
  • низони келишув битими тузиш йўли билан ҳал этиш неустойкаларни қўшимча ундиришсиз, бундан кейин ҳамкорлик муносабатларини сақлаб қолиш мақсадида мақбул ечим ҳисобланади.

Келишув битими тузаётганда шуни унутмаслик керак: уни имзолаётган тарафлар энди бир-бирларига нисбатан мазкур вазият билан боғлиқ ҳеч қандай даъво-эътирозларга эга бўлмасликка рози бўладилар. Демак, энди улар судга қўшимча талаблар билан яна мурожаат қила олмайдилар. Масалан, неустойкани ундириш, маънавий зарарни қоплаш тўғрисида даъво ва бошқа эътирозларни тақдим этиб бўлмайди.

Сўзимиз якунида шуни айтишни хоҳлардимки, бозор муносабатлари ривожланиши билан тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги низоларни тезроқ ва тинч ҳал этиш мақсадида келишув битими институти бугунги кунда тарафлар учун энг долзарб ва мақбул усул ҳисобланади. Зеро, суднинг ҳал қилув қароридан

фарқли равишда, унда иккала тарафнинг манфаатлари ҳисобга олинади, улар келишув битимининг барча талабларини ихтиёрий равишда бажарадилар.

 

15.05.1994 йилдаги 1054-XII-сон (24.04.2003 йилдаги 474-II-сон Қонун таҳририда).

Тимур ТУРСУНОВ,

«VICTORY YURCONSALT» МЧЖ юрисконсульти.

Прочитано: 5082 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика