Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 13 / Солиқ солиш

Йилда фақат бир марта топширилади ёки жшдс бўйича ҳисоботларни қисқартириш тўғрисида

Президентнинг 16.07.2012 йилдаги ПФ-4453-сон Фармонига 4-иловада кўрсатилишича, 2012 йил июлдан бошлаб Ёлланма ишчиларга меҳнатга ҳақ тўлаш тарзида ҳисобланган ва амалда тўланган суммалар ва бошқа даромадлар, шунингдек ушбу даромадларга солиқ суммалари тўғрисидаги маълумотларни ҳар чоракда тақдим этиш бекор қилинган. Бироқ солиқ инспекцияси ходимлари Даромад солиғи тўғрисидаги маълумотларни ҳар чоракда топшириш керак дейишмоқда. Уларни қандай топшириш керак?

– Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотлар1 (бундан кейин – Маълумотлар) аввалгидек ҳар чоракда тақдим этилади. Маълумотларни топширишнинг Солиқ кодекси 187-моддаси билан белгиланган даврийлиги Президентнинг 16.07.2012 йилдаги ПФ-4453-сон Фармони қабул қилиниши билан ўзгаргани йўқ.

Бироқ 2013 йил 1 январдан бошлаб Жисмоний шахсларга ҳисобланган даромадлар расшифровкаси ва Жисмоний шахсларнинг солиқ солишдан озод этилган даромадлари расшифровкасини (Маълумотларга 1 ва 2-иловалар) топшириш даврийлиги қисқарди. Ушбу шакллар илгари ДСИга йил мобайнида Маълумотлар билан бирга, яъни ҳар чоракда топширилган. Бироқ шу йилдан бошлаб иккала илова фақат йил якунлари бўйича 1 марта – йиллик молиявий ҳисоботни топшириш муддатида тақдим этилади (ПФ-4453-сон Фармонга 3-илованинг 3 ва 4-бандлари).

Ҳозирги вақтда Президентнинг ПФ-4453-сон Фармонига мувофиқ ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича ҳисобот шакллари тайёрланяпти.

 

1МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 21.01.2008 йилда 1760-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 2-иловада тасдиқланган шаклда.

Жавобларни «Norma Ekspert» мутахассислари тайёрладилар.

Прочитано: 2476 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика