Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 13 / Солиқ солиш

Ҳар ойда энг кам иш ҳақини қўшинг ёки жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ҳисоб-китоби тўғрисида

Президентнинг 25.12.2012 йилдаги ПҚ-1887-сон қарорига 8-иловада жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича изоҳлар берилган. Изоҳларнинг 1-бандида шкала аниқлаштирилган – у йил мобайнида ўзгармайди, 2-банд* эса унчалик тушунарли эмас. Марҳамат қилиб, уни тушунтириб берсангиз.

–            25.12.2012 йилдаги ЎРҚ-343-сон Қонун ва Президентнинг 25.12.2012 йилдаги ПҚ-1887-сон қарори билан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаб чиқариш тартибига ўзгартиришлар киритилган. 2013 йил 1 январдан бошлаб ЖШДС бўйича шкала жорий йил бошида белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан (2013 йилда – 79  590 сўм) келиб чиқиб белгиланади ва йил мобайнида ЭКИҲ ўзгарганда қайта ҳисобланмайди.

2013 йилда солиқ солинадиган даромад миқдорига боғлиқ ҳолда солиқнинг қуйидаги ставкалари (шкала) қўлланади (ПҚ-1887-сон қарорга 8-илова):

 

Солиқ солинадиган даромад

Солиқ ставкаси

ЭКИҲнинг 5 бараваригача миқдорда

даромад суммасининг 8%и

ЭКИҲнинг 5 бараваридан (+1 сўм) 10 бараваригача миқдорда

ЭКИҲнинг 5 баравари миқдоридан солиқ + ЭКИҲнинг 5 бараваридан ошадиган сумманинг 16%и

ЭКИҲнинг 10 бараваридан

(+1 сўм) ва ундан юқори миқдорда

ЭКИҲнинг 10 баравари миқдоридан солиқ + ЭКИҲнинг 10 бараваридан ошадиган сумманинг 22%и

 

Шкала бўйича солиқ суммасининг ҳисоб-китоби учун солиқ солинадиган даромаднинг миқдори йил бошидан ўсиб борувчи якун билан ҳар бир ой учун энг кам иш ҳақи миқдорларини қўшиш йўли билан белгиланади. Масалан, февраль учун солиқ ҳисоб-китобида ЭКИҲнинг ўсиб борувчи якуни 159  180 сўмга

(79  590 + 79 590) тенг деб қабул қилинади ва 2 ой учун 795  900 сўмдан (5 х 159 180) ошмайдиган даромадга 8%лик ставка қўлланади ва ҳоказо.

2013 йил 1 январгача ЖШДС ҳисоб-китобида ЭКИҲнинг йил давомида ўзгаришлари ҳисобга олинган. Масалан, 2012 йил январидан июнигача ЭКИҲ 62  920 сўмга, августидан ноябригача эса 72  355 сўмга тенг бўлган. 2012 йилнинг январь–августи учун энг кам иш ҳақининг ўсиб борувчи якуни 512  795 сўмни (62  920 х 7 ой + 72  355) ташкил этган.

2013 йилда солиқ солинадиган даромад миқдори ЖШДС ставкаларини қўллаш мақсадида, йил мобайнида энг кам иш ҳақи миқдорининг ўзгаришидан қатъи назар, 79  590 сўмга каррали равишда белгиланади. Масалан, ЭКИҲнинг ўсиб борувчи якуни 2013 йилнинг январь–августи учун

636  720 сўмни (79  590 х 8 ой), январь–сентябри учун 716  310 сўмни (79  590 х 9 ой) ташкил этади ва ҳоказо.

 

*Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммасини ҳисоблаб чиқариш мақсадида энг кам иш ҳақининг миқдори йил бошидан ўсиб борувчи якун билан ҳисобга олинади (йил бошидан тегишли даврнинг ҳар бир ойи учун энг кам иш ҳақларининг суммаси) (Президентнинг 25.12.2012 йилдаги ПҚ-1887-сон қарорига 8-иловага изоҳларнинг 2-банди).

 

Жавобларни «Norma Ekspert» мутахассислари тайёрладилар.

Прочитано: 3039 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика