Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 12 / Солиқ солиш

Солиқсиз, бироқ ҳисоб-китоб билан ёки лизинг бўйича олинган мол-мулк ўртача йиллик қийматининг ҳисоб-китоби тўғрисида

Биз таҳририятдан саволларимизга кўпдан-кўп жавоб олганмиз. Бунинг учун сизлардан жуда миннатдормиз. Яна битта савол бермоқчимиз. 2012 йилнинг II ярмида лизинг бўйича мол-мулк олганмиз. Мол-мулк солиғини ҳисоблаётганда унинг ўртача йиллик қолдиқ қийматини 12 ойга бўлиш керакми ёки 6 ойга?

Б.Ибодуллаев.

 

– Мол-мулк солиғи ҳисоб-китобида Солиқ кодекси ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланган имтиёзларни ҳисобга олиш керак. Улар лизингга олинган мол-мулк бўйича ҳам назарда тутилган (Солиқ кодекси (СК) 269-моддасининг 11-банди). У бутун лизинг шартномаси амал қиладиган муддат мобайнида солиқ ҳисоб-китобига киритилмайди, аниқроғи, солиқ солинадиган база лизингга олинган мол-мулкнинг ўртача йиллик қийматига камайтирилади.

Бироқ, имтиёзнинг қўлланишига қарамай, лизингга олинган мол-мулкнинг ўртача йиллик қолдиқ қийматини ҳисоб-китоб қилиш керак. Ушбу қиймат Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ҳисоб-китобига1 4-иловада ҳисобга олиниши керак, унда мол-мулк солиғи солинмайдиган барча объектларнинг қолдиқ қийматлари (ўртача йиллик қийматлари) суммаси кўрсатилади.

Ўртача йиллик қолдиқ қиймати солиқ давридаги, яъни йилдаги ҳар бир ойнинг охирги кунидаги ҳолатга кўра солиқ солиш объектларининг қолдиқ қийматларини (ўртача йиллик қийматларини) қўшишдан олинган сумманинг ўн иккидан бир қисми сифатида ортиб борувчи якун билан аниқланади (СКнинг 268, 270-моддалари). Қолдиқ қиймати объектнинг дастлабки (тиклаш) қиймати билан унга доир ҳисоблаб ёзилган амортизация суммаси ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади. II ярим йилда лизингга олинган объектнинг ўртача йиллик қолдиқ қиймати худди шу тартибда объект корхонанинг асосий воситалари таркибига киритилган (0310-«Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар» ҳисобварағига қабул қилинган) ойдан бошлаб аниқланади.

 

МИСОЛ. 2012 йил июлда корхона лизинг шартномаси бўйича қиймати 24 000 минг сўм бўлган ускуна олди ва уни фойдаланишга киритди. Лизинг шартномасининг амал қилиш муддати – 2 йил.

Асосий воситалар объектлари бўйича корхона СКнинг 144-моддасида белгиланган амортизация нормаларини қўллайди (ускуна бўйича – 15%).

2012 йил учун қуйидаги маълумотлар мавжуд:

(минг сўм)

Кўрсаткичлар

31 июлга

31 августга

30 сентябрга

31 октябрга

30 ноябрга

31 декабрга

2012 йил

Ускунанинг дастлабки қиймати

24 000

24 000

24 000

24 000

24 000

24 000

 

Бир ой учун амортизация суммаси

0*

300

300

300

300

300

 

Жамғарилган амортизация суммаси

0

300

600

900

1 200

1 500

 

Қолдиқ қиймат

24 000

23 700 (24 000 – 300)

23 400
 (24 000 – 600)

23 100
 (24 000 – 900)

22 800
(24 000 –
1 200)

22 500 (24 000 – 1 500)

139 500
(24 000 + 23 700 +
23 400 +
23 100 +
22 800 +
22 500)

Ўртача йиллик қолдиқ қиймат

11 625
 (139 500 / 12)

 

 

*Амортизацияни ҳисоблаб ёзиш объект асосий воситалар таркибига қабул қилинган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан, яъни 2012 йил 1 августдан бошланади.

 

Лизингга олинган ускунанинг ўртача йиллик қолдиқ қиймати (11 625 минг сўм) мол-мулк солиғи бўйича йиллик ҳисоботда Мол-мулк солиғи ҳисоб-китобига 4-илованинг 02011-сатрида (лизингга олинган ва мол-мулк солиғи солинмайдиган мол-мулкнинг ўртача йиллик қолдиқ қиймати) кўрсатилади. Бироқ солиқ ҳисоб-китобида у иштирок этмайди.

 

 

Шунингдек 2013 йилда мол-мулк солиғи бўйича ҳисоб-китоб ва уни топширишга тааллуқли ўзгартиришларга эътибор қаратиш керак. 25.12.2012 йилдаги ЎРҚ-343-сон Қонунга мувофиқ:

номоддий активлар солиқ солиш объектидан чиқарилган;

барча солиқ тўловчилар ДСИга Жорий солиқ даври (йил) учун мол-мулк солиғи суммаси тўғрисида маълумотнома ва йил якунлари бўйича мол-мулк солиғи ҳисоб-китобини топширадилар;

микрофирмалар ва кичик корхоналар қолган корхоналар билан баравар жорий тўловларни тўлайдилар.

Мол-мулк солиғи ва бошқа ресурс солиқларидаги (ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ) ўзгартиришлар тўғрисида биз батафсил «СБХ»нинг 22.01.2013 йилдаги 3 (963) сонида ёзган эдик.

 

1МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 21.01.2008 йилда 1760-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 7-илова.

Жавобни «Norma Ekspert» мутахассислари

тайёрладилар.

Прочитано: 2591 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика