Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 11 / Бевосита мулоқот

Қайтадан ижарага бериш учун ижарага олинади ёки жисмоний шахсдан жойни иккиламчи ижарага олиш имконияти тўғрисида

«NORMA» семинарларида якка тартибдаги тадбиркор мол-мулк ва кўчмас мулкни ижарага бериш фаолияти билан шуғуллана олмаслигини эшитдим. Бироқ биз у билан иккиламчи ижара шартномасини туздик. Менга ижара ва иккиламчи ижарани турли тушунчалар деб айтишди. Биз бу хусусда баҳслашиб қолдик. Уни ҳал этиш учун бир қатор масалалар бўйича тушунтириш берсангиз.

Биз хусусий тадбиркор билан ижарага олинадиган жойга иккиламчи ижара шартномаси туза оламизми? У бизга қандай ҳужжатлар тақдим этиши керак? Бунда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?

Биз жисмоний шахс билан иккиламчи ижара шартномаси туза оламизми? Агар туза олсак, ижара ҳақини тўлаш манбаида даромад солиғи ушлаб қолишимиз шартми ёки бизга унинг ЖШДСни ушлаб қолмаслик тўғрисидаги аризаси етарли бўладими?

Бухгалтер.

 

– Вазирлар Маҳкамасининг қарори (7.01.2011 йилдаги 6-сон) билан Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхати тасдиқланган. Унда мол-мулкни ижарага бериш фаолияти қайд этилмаган. Иккиламчи ижара – ижарадаги мол-мулкни ижарага бериш демак. Табиийки, юқорида кўрсатилган Рўйхатда ушбу фаолият тури ҳам йўқ. Бинобарин, якка тартибдаги тадбиркорлар мол-мулкни ижарага беришга ҳам, иккиламчи ижарага беришга ҳам ҳақли эмаслар.

Сиз жисмоний шахс билан иккиламчи ижара шартномасини ижарага берувчининг – иккиламчи ижарага берувчи мол-мулкни ижарага олган шахснинг розилиги билан тузишингиз мумкин. Юридик шахс сифатида сиз, Солиқ кодексининг 184-моддаси 3-бандига кўра, ҳар гал ижара ҳақи тўланганда ЖШДСни ҳисоблаш, ушлаш ва бюджетга тўлашга мажбурсиз. Жисмоний шахснинг ундан ЖШДС ушланмаслиги тўғрисида ёзма аризасини у моддий наф тарзида даромад олгандагина қўллаш мумкин. Мазкур ҳолда мулкий даромадлар тўғрисида сўз боряпти, шу боис ЖШДСни ушлаб қолиш шарт. Мол-мулкни ижарага беришдан олинган жисмоний шахсларнинг даромад солиғи 2013 йилда 8%лик ставкада ушланади.

Жавобларни эксперт-иқтисодчимиз Игорь АИПКИН тайёрлади.

Прочитано: 2592 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика